3:10

Маслаҳатлар 57

MP3

Дунёда узоқ умр кўришнинг сирларини талқин этувчи 300 дан ортиқ назариялар мавжуд. Тўғри инсонга ёшлигини қайтариб беришнинг мутлақо иложи йўқ. Аммо, ёш, бардам – бақувватлик дамларини узайтириш имконияти бор. Бу борада энг яхши кўмакчи она табиатдир. Табиат инъом этган сирли, ғайриоддий доривор воситалардан бири ҳеч шубҳасиз, мўмиёдир. Қуйида мўмиё билан баъзи бир касалликлардан фориғ бўлиш ҳақида маслаҳатлар берамиз.

Гастрит учун. Стаканнинг учдан икки қисми миқдорида қанатилган илиқ сув олиб, унда 2грамм мўмиёни эритинг ва эрталаб оч қоринга бир ош қошиқдан ичиб туринг. Муолажани ўн кун давом эттиргач, 5 кунлик танаффус қиласиз. Сўнг яна бир марта такрорлайсиз.

Геморрой учун. Кунига икки маҳал (эрталаб оч қоринга ҳамда кечқурун уйқуга ётишдан олдин) 0.2 грамм миқдордаги мўмиёни икки ош қошиқ ўсимлик ёғи ёки эритилган қорамол ёғида эритиб ичиш керак. Муолажа 25 кун давом этади. Сўнгра 10 танаффус қилиб, муолажани яна қайтариш зарур. Ичиш билан бир вақтда ҳар куни эрталаб айнан шундай эритма билан орқа тешикни ёғлаб туриш , тегишли миқдордаги сувга 1 ош қошиқ эритмадан қўшиб клизма қилиш ҳам яхши самара беради. Муолажани ҳар уч ҳафтадан сўнг 7 кунлик танаффус қилиб, 3-4 ой давом эттириш керак.

Гипертония учун. Гипертония, яъни артерияда қон босимининг ошиб кетишида кунига бир маҳал уйқуга ётишдан олдин 0,2 грамм мўмиёни тўртдан бир қисм стакан қайноқ сувда эритиб ичиш керак. Муолажа ўн кун давом эттирилади. Кейин бир ойлик танаффус қилиб яна такрорлайсиз. Яхши натижага эришиш учун муолажани албатта 2-3 марта ўтказиш зарур.

Йирингли яралар. 1 грамм мўмиёни 100 грамм тоза ароқда эритиб, кунига бир марта мана шу эритмада пахтани хўллаб, ярани 5-6 дақиқа давомида эҳтиётлик билан артиб турасиз. Муолажани 20 кун давом эттириш зарурат бўлса, ўн кундан кейин яна такрорлаш зарур.

Бош айланиши, бош оғриғи, эт увишиши. Ҳар куни икки маҳал эрталаб оч қоринга ва кечқурун уйқуга ётишдан олдин 0,2 граммли мўмиё таблеткасини уч ош қошиқ сут ёки асалда эритиб, ичинг. Муолажани 25 кун ўтказиш бир ҳафталик танаффусдан сўнг яна такрорлаш керак.

Қабзият. 1 грамм мўмиёни ярим литр қайнатилган сувда эритиб, ҳар куни эрталаб оч қоринга, ярим стакандан ичиш керак. Устидан фильтрдан ўтказилган хом сув ичиб юборасиз. Муолажа ўн кун давом этади.

Азиз тингловчилар доимо бардам – бақувват юриш ўзингизга боғлиқ. Имкони борича касал бўлмай десангиз, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига одатланинг. Бу икки одат сизни узоқ умр кўришингиз гарови бўла олади. Доимо соғ –омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top