3:19

Хизматчидай фикр қилиш

MP3

Қадрли тингловчилар бугун ўтган галги суҳбатимизни давом эттирамиз. Биз ўтган сухбатимизда хизматчи бешта муносабатни миясига қуйган ҳолда хизмат қилиши лозимлигини айтиб ўтган эдик. Бу муносабатлардан бирини ўтган сафар чуқур изоҳладик. Энди эса қолган муносабатлар ҳақида сухбатимизни давом эттирсак. Хизматчи бошлиқдай эмас бошқарувчидай фикр қилиши керак. Хизматчилар ҳамма нарсанинг эгаси Худо эканлигини эсда тутиши лозим. Муқаддас Каломда бошқарувчи бошқаларнинг ишончини қозонган хизматкордай бўлиши лозимлиги ёзилган. Юсуф ана шундай хизматчилардан бири эди. У Мисрдаги қамоқхонада ишочли хизматчидай хизмат қилган. Пўтифар ўз уйини унга ишониб топширди. Кейин эса қамоқхона бошлиғи унга бутун қамоқхона ишларини ишониб топширди. Охирида эса Фиръавн халқини бошқаришни унга ишониб топширди.

Хизматчи бўлиш ва бошқарувчилик доимо ёнма-ён юради. Худо ҳар иккала сифатда ҳам ишончли бўлишимизни талаб қилади. 1 Коринфликлар 4:2 оятда: “Умуман идора қилувчидан талаб қилинадиган нарса сидқидилдан ишлашдир.”, деб ёзилган. Худо сизга ишониб топширган ресурсларни қандай ишлатяпсиз? Ҳақиқий хизматкор бўлиш учун ҳаётингиздаги пул мавзусини ҳал қилишингиз керак. Чунки Инжилда “ҳеч ким иккита хўжайинга хизмат қилол”маслиги ёзилган. Инжилда иккита хўжайинга хизмат қилмаслигингиз керак деб эмас, хизмат қилолмайсиз деб ёзилган. Сиз ёки хизмат қилиш учун яшайсиз, ёки пул топиш учун хизмат қиласиз. Икковидан бирини танлашингиз лозим. Агар сиз ҳақиқатдан Худонинг ҳақиқий хизматкори бўлишни истасангиз, бутун вақтингизни Худога ажратишингиз керак. Худо сиздан бутунлай содиқ бўлишингизни талаб қилади. Унга қисман содиқ бўлиш ярамайди.

Пул ҳаётингиздаги Худонинг ўрнини босиши мумкин бўлган энг катта куч-қудратдир. (Албатта Худо эмас) кўпчилик имонлилар ҳаётимдаги моддий маблағни кўпайтирганимдан сўнггина Худога хизмат қилишни бошлайман, деб ўйлашади. Бу ўта бемаъни фикр. Бой бўлиш гуноҳ эмас аммо бойликка қул бўлиш гуноҳдир. Худонинг ҳақиқий хизматчилари эса пулдан кўра Худонинг улуғворлигини биринчи ўринга қўядилар. Хақиқий хизматчи ўз бойлигини Худонинг улуғворлиги учун ишлатади.

Ҳақиқий хизматчи бошқаларнинг қандай ишлаётганига эмас, ўз ишига эътибор беради. Улар ишларини бошқаларнинг ишлари билан таққосламайди, танқид қилмайди, ёки мусобақалашмайди. Улар Худонинг уларга берган иши билан жуда банд бўлишади. Худонинг хизматкорлари орасидаги мусобақа жуда ҳам бемаъни.

Биз ҳаммамиз бир оиламиз. Бизнинг мақсадимиз эса ўзимизнинг яхшилигимизни кўрсатиш эмас, Худонинг яхшилигини кўрсатиш. Ҳаворий Павлус шундай деб ёзган эди: “Шухратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашқ қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик.”

Хизматкорлар орасида рашк-хасадга ўрин бўлмаслиги керак. Бошқаларни танқид қилишга кетган вақтни Худога хизмат қилишга ишлатиш мумкинлиги ҳақида ўйласангиз яхши бўлади. Худога хизмат қилиш учун олға азизлар!.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top