3:03

Тинчлик ўрнатиш ҳақида

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугунги суҳбатимиз жамоатда тинчлик ўрнатишга тегишли. Бу суҳбат сизларнинг ҳар бирингизга фойдали бўлишига шубҳамиз йўқ. Шундай қилиб бошладик. Агар жамоатда бирор биродар адашиб гуноҳ қилиб қўйса, унга биринчи қадамни, яъни шахсий танбеҳни қўллаш лозим, ундан кейин эса иккинчи қадамга ўтиш яъни, икки уч киши билан кичкина кенгаш уюштириш лозим. Икки марта кичик доирада кенгаш ўтказилса, жуда ақлли иш қилинган бўлади. Биз тинчлик ўрнатиш жараёнидаги тўртта босқични шошилинч кўриб чиқмаслигимиз керак. Бизнинг мақсадимиз ҳар доим гуноҳкор биродарни тиклаш. Фақат, бир неча бор ҳаракатлардан сўнг ҳам муносабат ярашишга томон ўзгармаса, кейинги босқичга ўтишимиз мумкин.

Матто 18:15-17 оятларда тинчлик ўрнатиш жараёнидаги тўртта босқич аниқ тасвирланган. Аммо баъзи таржимонлар учинчи ва тўртинчи қадам бир якунни яъни жамоатдан қувишни билдиради, деб ўйлашади. Биз эса парчадаги тинчлик ўрнатиш мақсадида берилган босқичларни тўртта деб қабул қилдик ва тинчлик ўрнатишни шу тўрт босқич билан бошлашни маъқул кўрдик. Тинчлик ўрнатиш жараёнида энг сўнгги хукмни чиқариш жамоатнинг зиммасида. Бу оятда аниқ тасвирланган. Аммо, парчада гуноҳ қилиб, ярашишни истамаётган кишининг гуноҳини қандай қилиб жамоатга эълон қилиш ҳақида кўрсатмалар берилмаган. Аммо қуйидаги авторлар бизга бу муаммони қандай ҳал қилишни тушунтириб беришади.

Санде деган олимнинг фикрича: “жамоатга эълон қилиш бу улуғлаш хизмати бўлаётган пайтда, хизматни тўхтатиб, воқеани жамоатдагиларга айтиш деган эмас. Чунки у ерда жамоатга алоқаси бўлмаган ва Матто 18 бобнинг матнига қўшилмайдиган меҳмонлар ҳам бўлиши мумкин. Унинг ўрнига ўша дилозорнинг жамоатидаги етакчиларга маълум қилиш керак. 1 Кор 6:1-8 оятларга мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун ва уларнинг аралашуви талаб этилади. Чунки етакчиларнинг аралашуви бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.”

Адамснинг фикрича эса: “жамоатга айтиш масаласи жамоат йиғилиши пайдида айтилмаслиги керак. Чунки йиғилишда имонлилар ҳам имонсизлар ҳам бўлиши мумкин. Жамоатда бўлаётган ишлардан ташқаридагиларнинг хабари бўлмаслиги керак. Ёлғиз жамоат аъзоларигина бундан хабардор бўлсин.

Бу фикрлардан келиб чиқадики, гуноҳкорнинг ишини жамоатга маълум қиладиган киши уни жамоатнинг ёпиқ йиғилишида ёки жамоатнинг вакиллари бўлган етакчилар гуруҳига маълум қилиши керак.” Яна бошқа бир қўлланмада ёзилишича, эълон қилиниш икки сабабга кўра тор доирада амалга оширилиши керак. Тор доирадаги суҳбат гуноҳкорнинг қадр-қимматини топтамайди. Қадрли биродарлар бу суҳбат сизга маъқул бўлган бўлса, кейинги суҳбатларимизни албатта тингланг. Унда шу мавзуни давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top