4:24

Нобоп қирраларни силлиқлаш

MP3

Турмуш бу Худодан совға. Унинг мақсади турмушдаги муносабатлар орқали бизни ўзгартиришдир. Худо турмуш ўртоғингизни сиздаги нобоп қирраларни силлиқлаш учун ишлатади. Масиҳийча оиланинг муваффақиятли ва бахтли бўлиши бу ўзига мос келадиган турмуш ўртоқ топишда эмас, мос кела оладиган турмуш ўртоқ бўла олишда”, деган гап жуда тўғри айтилган. Турмуш ўртоғим билан турмуш қурганимизга олти йил бўляпти. Турмуш қуриб бирга яшай бошлашимизнинг ўзи мўъжизага ўхшарди.Турмуш қурган ёшларнинг бир бирига ғамхўрлик қилиши уларнинг муносабатларидаги энг ажойиб энг бахтли дамлар деб эшитган эдим. Аммо мен ўшандай фарахбахш онларимнинг дастлабки йилида никоҳдаги муҳаббат яна ҳам гўзалроқ ва қадрлироқ эканини ҳис қилдим. Аммо турмуш менга ўзимдаги ўзим билишни истамаган баъзи одатларимни очиб берди. Гарчи мен ўша пайтда англамаган бўлсамда, силлиқлаш ва йўниш жараёни бошланган эди!

Кимдандир танқид эшитиш ҳеч ҳам ёқимли эмас. Аммо негадир кўпчилигимиз бошқаларнинг танқидини осон ҳазм қиламиз-у, эримизники ёки аёлимизники жон-жонимиздан ўтади ва уларни ўзгартиришга шошиламиз. Аммо бошқа бир томондан ўзаро чархланиш жараёнини бошларидан ўтказмаган эр-хотинларни кўрсам, уларнинг шундай ажойиб ҳолатни бошларидан ўтказмаганликларига ачинаман. Турмуш қурганига 15 йил бўлган эр-хотин 14 йилдан бери ҳали бирор марта гап талашмагани ҳақида айтиб қолишди. Бунинг сабабини яхшироқ билишга ҳаракат қилганимиздан кейин маълум бўлдики, турмуш қурганларига бир йил ўтгач гаплашишмай қўйишган экан! Турмуш қуриш бу ўзини бошқага бағишлаш дегани. Дўстимнинг айтишига қараганда эри уни хафа қилиб ёки кўнгилини оғритиб қўйишдан қўрқиб, ҳеч нарса демас экан. Афсуски, у худбин, ўта таъсирчан, сен менга тегма мен сенга тегмайман тоифасидаги одамга айланиб қолган ва шу билан бирга бошқаларнинг ҳис туйғуларига бефарқ бўлиб қолган.

Йўниш бу баъзи эр хотинларга ўхшаб қассобнинг пичоғини қўлига олиб жанжаллашиш эмас. Ёки бўлмаса «ўзларининг фойдаси” учун бир бирларини “ширин” гаплар билан сийлаш ҳам эмас. Агар биз бу ҳолатга чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, бундай жанжалларда биз фақат ўзимизнинг худбинларча талабларимизни оқлаётган бўламиз ҳолос. Агар турмушда муносабатларнинг ўзгаришини хоҳласангиз, унда эр-хотин Худо билан биргаликда ҳаракат қилиши керак. Тўғрими йўқми менинг ўз тартибим бўларди, аммо энг биринчи мен Худонинг тартибига бўйсунишни ўрганишим керак эди. Павлус ўзининг биринчи Коринфликларга ёзган мактубида бу мавзу ҳақида сўз юритар экан, эр ва хотин турмуш орқали муқаддас бўлади деб айтади. У шу хатида яна эр ва хотин ўзича бир-биридан алоҳида мустақил эмас деб ёзади ва уларни бир-бирларининг олдидаги ўз вазифаларни бажаришга ундайди. Агар ким аввал ўзини бағишлашга ҳаракат қилиб кўрган бўлса, у бағишлаш учун аввал ўзи ўзгариши кераклигини билади.

Бериш бу бошқани ўзимиздан устун қўйишдир. Бериш бу бошқаларнинг муҳтожлигини ўзимизнинг муҳтожлигимиздан устун қўйиш дегани. Бериш бошқаларни ўзимиздан юқорироқ қўйиш дегани. Бериш сезгирликни ойдинлаштиради ва ўз кичик дунёмиздан ташқарини ҳам кўрсатади. У бизнинг имкониятларимизни кенгайтиради. Бериш биз аввал билмаган шодликка тўла дунёни очади. У бизга бошқалар нимадан шодлик олса ўша нарсалар орқасидан қувмасликни, аксинча ўзимиздаги насибамиздан шодлик олишга ўргатади. Турмушда ўзини бошқасига бериш бир нечта натижаларни ҳам беради. Ҳеч қачон узр сўрамаган турмуш ўртоғингиз бирданига: “Сен ҳам мени кечир”, — деб қолади. Агар тортинчоқ одамга бемалол ва шартсиз илиқлик берилса, у ҳам шу илиқликка жавоб беришни бошлайди. Ўзига ишончсиз одамда эса ўзига нисбатан ишонч пайдо бўлади ва гуллаб яшнайди. Эр ва хотиннинг иккаласида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Шундай экан оилангизни мустаҳкамлаш ва Худо хоҳлаганидай ажойиб оила бўлишни истасангиз бугунги тинглаганларингизга амал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top