3:24

Меҳнат ва ўйин-кулгу

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ота-оналик жуда қийин вазифа. Ота-она фарзандига меҳнат қилишни, келажакда пешона тери билан ҳалол меҳнат қилиб оила боқиши кераклигини ўргатиб бориши керак. Кўпинча оилада фарзандларнинг ҳамма нарсаси муҳайё бўлиши, яхши кийиниши, яхши еб-ичиши ва вояга етганларида, уй-жойли бўлиши ҳақида кўп қайғурилади. Буни ота-онанинг ўз наслига чексиз меҳрибонлиги дейишимиз мумкин. Чиндан ҳам бизда бу борада ота-онанинг ўз зарурий эҳтиёжларини қолдириб, бутун ҳаётини фарзандга бахш этиш ҳолатлари учрайди. Бироқ фарзанд бу жараёнларни тўла идрок этмай, бора-бора ўзини барчадан ортиқ кўриб, менинг хоҳишимни ота-онам албатта бажариши зарур, деб ҳисоблашга одатланади. Бу ҳолатни чуқур ва холис мулоҳаза қилиб кўрадиган бўлсак, фарзандга берилаётган бундай тарбиянинг нотўғри эканига ишонч ҳосил қиламиз.

Narrator 2 Бу йўсиндаги тарбия охир-оқибатда ота-онага заҳмат келтириши аниқ. Ўсмирларда меҳнатга қизиқиш ва эҳтиёж анча барвақт, оила муҳитида туғилади, мактаб ёшидаги ўғил-қизларнинг меҳнат кўникмалари анча шаклланган бўлади. Ўқув жараёнидаги таълим ва тарбия таъсирида бу ҳолат янада уйғунлашиб боради. Бу нодир кўникмалар ўз вақтида тарбия қилиниб, маълум тизимга бўйсундирилса, юқорида айтганимиздек, жамиятнинг мунтазам меҳнатга лаёқатли, юқори малакали аъзоси вужудга келади. Ҳар бир йигит-қиз ёшлигидан яхши ниятлар, келажак учун истиқболли орзулар умиди билан яшаши, етук билимга эга бўлиш  учун ҳаракат қилиши — улар учун асосий вазифадир. Айтиш жоизки, ёшларнинг келажак тўғрисидаги фикрлари, орзулари мақсадли бўлиши учун атрофдагилар уларга рағбатлантирадиган сўзлар билан руҳ бағишлаб туришлари лозим.

Narrator 1 Мисол учун, болаларга “сен олим бўласан”, “сен учувчи бўласан”, “сен буюк инсон, катта устоз бўлиб етишасан” ва бошқа шунга ўхшаш илҳомбахш ва умидбахш сўзларни доимо такрорлаб, яхши тилакларни билдириб туришлари ҳам зарурдир. Чунки, бу каби рағбатлар ёшларни руҳий, жисмоний ва маънавий гўзалликка интилишга ундайди. Аммо шу билан бирга фарзанд вақти-вақти билан дам олиши ва оиласи ёки дўстлари билан ўйин-кулгу қилишни ҳам билиши лозим. Бунда ҳам фарзандга ота-онанинг кўмаги зарур бўлади. Дўстлар билан ўйин-кулгу қилиш яхши, лекин баъзида ўсмир мусиқа ва дўст танлашда ҳамда бошқа масалаларда адашиши мумкин. Бундай ҳолда, келгусида адашмаслиги учун у билан суҳбатлашиш лозим. Аслида фарзанд ўйин-кулгига қанча вақт ажратиш керак? Баъзи ўсмирлар узлуксиз кўнгилхушлик қилишга ҳаққим бор, деб ўйлашади. Шунинг учун бутун вақтларини ўйин-кулгига сарфлашади.

Narrator 2 Бунга кўра, ота-оналар фарзандларни уй-рўзғор ишларига, Худованд Каломини муҳокама қилишга, жамоат йиғилишларига бориб, имондошлар билан мулоқотда бўлишга ўргатишлари лозим. Шундагина «завқ-шавқ савдолари» маънавий нарсаларни бўғиб қўйишига йўл қўйишмайди. Ўсмир роҳатланишдан ташқари, буларнинг ҳаммаси учун Худодан миннатдор бўлишни эсдан чиқармаслиги керак.  Ҳазрати Сулаймон бундай деган эди: «Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим. Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир» (Воиз 3:12, 13). Тўғри, роҳатланиш — мазмунли ҳаётнинг бир қисмидир. Лекин меҳнат қилишни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бугун кўп ўсмирлар астойдил қилинган меҳнатнинг ёки бирор бир қийинчиликни енгиб, ўз обрўсини ҳис этишнинг мазасини татишмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top