Азиз биродарлар. Муқаддас Каломда шундай сўзлар бор: «Худодан қўрқиш нималигини англаганимиздан сўнг бошқа одамларни хам Унга ишонтирмоққа тиришамиз”. Биз Худодан нафақат қўрқишни балки Уни таниб- билиб борганимиз сари бошқаларга хам Уни танитмоққа уринамиз. Баъзилар бу уринишларимизни тўғри бахолайди, бошқалар эса буни тентаклик деб билади. Нима бўлганда хам бизнинг хаётда энг олий интилишимиз бор. Бу хам бўлса Худога яқинлашиш ва Уни яхшироқ билиб олишдир. Худо сизни азалдан билгани ва танлаганини англаб, шу хақиқатга ишонч сизга хаётда мақсад билан яшаш хиссини беради. Бутун борлиқнинг Тангриси бўлган Худойимизнинг хам биз учун ўз ўйлари ва мақсадлари бор. У бизнинг ичимизда ва ён – веримизда ишлайди. У хаётимизда ва атрофимизда бўлаётган ишларни бошқаради ва шу орқали бизни ўзгартиради ва ўстиради. Ишаё пайғамбар китобида шундай ёзилган: «Эгамиз Худо шундай дейди: «Мен нимаики ўйлаган бўлсам албатта амалга ошади, қандай мақсад қилган бўлсам уни бажараман.””
Хаёт мақсадсиз эмас! Мақсад билан яшаш бу умид билан яшаш деганидир. Хеч хаётингизга эътибор бериб қараганмисиз? Агар бир кун Худованддан узоқлашсангиз, ибодат қилмай, кундалик ташвишлар билан овора бўлиб, дунёвий хаёллар ва ишлар билан машғул бўлсангиз кун охирида орқага қаранг. Бир кунингиз мақсадсиз ва маъносиз ўтганини кўрасиз. Агар бир кун эмас бир неча кун шундай яшасангиз, хаётингизда чалкашликлар, тартибсизликлар ва муаммолар кўпайиб қолганини, анчадан бери мақсадсиз ва маъносиз хаёт кечираётганингизни кўрасиз. Бундай дамларда юрагингиздаги чўғ, деярли ўчиб қолай деган бўлади. Шудай пайтларда Шайтоннинг сизни ўз тўрига илинтириши жуда осон бўлиб қолади. Кўрдингизми, бир кунингизни мақсадсиз ўтказсангиз хаётингизга қанчалик таъсир кўрсатади. Мақсадсиз хаёт кечираётган одамнинг рухий хаёти хам чалкаш бўлади. Бу чалкашлик эса хатти харакатларида, кундалик турмуш тарзида хам кўринади. Бундай одамда тартиб бўлмайди.
Агар сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, Уни мамнун қилиш хақида ўйлайсиз. Рухий хаётингизда мақсад, маъно ва мазмун пайдо бўлади. Бундай киши эса албатта хаётини тартибга сола олади. У хар қандай ишида Худони биринчи ўринга қўйиб кейинги ўринларга бошқа кишилар ва ишларини жойлаштиради. Хаётида илохий мақсад бўлган кишиларнинг юрагида умид ва олов бўлади. Улар хаётда ягона мақсад билан, Худонинг иродасини бажариш шу орқали Уни мамнун қилиш мақсади билан яшайди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, сизнинг хаётда мақсадингиз фақат Худонинг иродасини бажариш бўлса, сизнинг хатти харакатингиз ва хаётингиз қандай бўлади? Муқаддас Ёзувларда: «Раббинг бўлган Худони бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин”, деб ёзилганини ўқигансизлар. Худовандни қачон шундай севиш мумкин ? ёки Худовандимни шундай севаётганимни қандай биламан? Деган саволлар кўнглингиздан ўтганми?
Агар ўтган бўлса шу саволларга бизнинг жавобимиз битта. Қачонки сиз ягона мақсад ― Худонинг иродасини бажариш мақсади билан яшашни бошлаганингизда Худовандни юқорида айтиб ўтганимиздай севишни бошлаган бўлсиз. Чунки Худовандни бутун онг, бутун жон, бутун қалб ва бутун қуввати билан севган одамгина Унинг иродасини бажаришни хаётининг энг асосий мақсади қилиб олган бўлади. Чунки сиз Худонинг фарзанди бўла туриб, Унинг иродасини бажармасангиз, Худовандингизни мамнун қила олмайсиз. РАббимиз Исо ерда яшаган даврида Худованд бир неча марта самодан Унга шундай деган эди: “Сен менинг ўғлимсан, Сендан мамнунман!”. У нима учун Исо Масихга шундай деган? Чунки Раббимиз Исо Масих ягона бир мақсадда «Унинг хохишини адо этмоқ учун” ерга келган эди. Агар хаётингизда шундай мақсад билан яшаётган бўлсангиз жуда яхши, аммо ундай бўлмаса, хозироқ, Худога боринг. Унга яқинроқ бўлинг. Шунда хаЁтингизнинг асл мақсади ва мазмунини топасиз. Худованднинг Рухи сизга ёр бўлсин!