3:50

Иккита гул

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Биз бир неча сафардан бери хаётимиздаги сахро хақида сухбатлашяпмиз. Бу сахро хақида анча мунча маълумотларга эга бўлдингиз деб ўйлаймиз. Балки сухбат чоғида ўзингизнинг холатингизни ёдга олгандирсиз. Сухбатимиздаги ходисалар сизнинг сахроингиздаги холатларни ёдингизга солгандир. Шундай бўлса бундан хурсандмиз. Чунки сизнинг юрагингизга яқин мавзуни танлабмиз. Биз бир неча сафардан буён сахро хақида сўз юритаётган бўлсак хам хали унинг охирига етганимиз йўқ. Бу йўлда хали баъзи бир кутилмаган нарсаларни учратасиз. Мавзуимизнинг номини иккита гул деб номладик. Сахронинг гулга қандай алоқаси бор, деб ўйлаётгандирсиз. Хеч хам хайрон бўлманг, Худованд сахрода хам ажойиб, нафис гул ўстиришга қодир. Бироқ бу гуллар бизнинг рухий хаётимиз сахросидаги гуллардир. Келинг уларнинг қандай гул эканини кўрамиз. Эсингиздами, бир сафар мени сахрода илон чаққани хақида айтган эдим. Бу менинг васвасага алданиб қилган гунохим ва хатоим эди.

Илон мени чақишга муяссар бўлди. Бироқ Исо Масих хислатидаги иккита гул мана шу гунох туфайли пайдо бўлди. Ўша гуллардан бири бу – хар қандай васваса билан олишиб қийналаётганларга нисбатан чуқур хамдардлик эди. Мен бу жангнинг қанчалик қийин бўлишини ўз бошимдан ўтказган ва бунинг қандай бўлишини билардим. Шу кундан бошлаб менинг қалбим васваса билан олишаётганларга хамдард бўлиб қолди. Бошқа бир гул эса – камтарлик эди. Ўша кундан кейин менинг камтар бўлишим учун ёки камтарлик учун ибодат қилишимга хожат қолмади. Мен ўз юрагимдаги бир нарсани кўрган ва бу нарса хар доим камтар бўлишим учун етарли бўлган эди. Мен хамма нарсани билардим бироқ, фақат Унинг инояти туфайлигина мағрурликнинг иссиқ шамолида ўша гуллар қуриб кетмади. Мен хар куни “мени васвасага дучор қилмагин, аммо ёвуз шайтондан халос қилгин”, дея илтижо қиладиган бўлдим. Мен Муқаддас

Каломдан ўрганганларим бўйича Уни «Олий Рухоний” деб билардим. Хаётимдаги қийинчиликлар ва васвасалар орқали Уни мени қаттиқ севадиган, шахсан ўзимнинг Олий Рухонийим эканлигини англадим. У шунчалик мехрибон эдики, мендаги ёлғон тасаввурларни Ўзининг қиличи билан йўқ қилиб юборарди. У менинг юрагимни бузилишидан сақларди. У менинг гунохкор эканлигимни билса хам, Унинг менга бўлган мухаббати ўзгармади. Унинг ўзгармас мухаббати хозир хам ўшандай. Бу биз учун катта химоядир. Буни билиш бизга хотиржамлик бахш этади. У мени Ўзининг инояти билан васвасалар остидан чиқариб олди ва яна оёққа турғизди. Унинг хамдардлиги ва мулойим ғамхўрлиги юрагимнинг энг чуқур жойларини забт этди. Мендаги хафачиликка У мухаббати билан жавоб қайтарди. Мен ич-ичимдан Унинг назарида ўзимнинг қанчалик қадрли эканимни билардим.

Ха, мен илон ва чаёнларга тўла қақраган ердан ўтаётган эдим. Юрагимдаги сахро мени ожиз қилиб қўйган эди. Аммо Унинг мақсади мени охирида яхшиликка олиб келиш ва юрагимнинг сахросига Ўзининг оби-хаётини ёғдириш эди. У юрагимдаги сахро орқали Ўзининг қудрати ва хузурини кўрсатмоқчи эди.

Азизлар агар хозир сиз хам юрагингизда ўшандай сахрони, қурғоқчиликни хис қилаётган бўлсангиз, асло тушкунликка тушманг. Бу холатингизда хам Унинг режаси бор. У шу орқали сизни рухан етукликка олиб бормоқчи. Сизни Ўз назаридаги инсон даражасига кўтармоқчи. Хозир биз учун қийин кўринган холатлар кейинчалик бизнинг фойдамизга ишлайди. Сахронгизнинг азобли ерларида, энди бундан ортиғини кўтара олмайман, деб ўйлаганингизда доимо шуни ёдингизда тутинг: «Сахронинг синовли йўлларида Олий Рухониймиз бизни қўллаб қувватлайди.” Сизга оғир дамларда сабр-қаноат ва умид тилаб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top