MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бехад мамнунмиз. Бугун мен Ғолиббек сиз азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламан.

Кимгадир Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гапириб берганимизда, айрим дўстларимиз шундай талаб қўйишади. Яъни агар Худо бор бўлса, қандайдир мўъжиза кўрсатсин, шундан кейин мен Унинг мавжудлигига ишонаман. Ҳали Худони танимаган киши учун бу нормал талаб, деб айтсак ҳам бўлади.

Лекин аслида Худованд биз гуноҳкор инсонларга Ўзининг асосий ва энг муҳим мўъжизасини кўрсатиб улгурди. Яъни Ўзининг ягона Ўғли Исо Раббимизни бизлар учун қурбонликка берди. Азиз дўстим, наҳотки Раббимизнинг хочдаги ўлим мўъжиза эмас? Унинг қайта тирилиши-чи? Самога Худованднинг олдига кўтарилиши-чи? Наҳотки бу мўъжиза эмас?!

Худонинг шунчалик бизларни қаттиқ севиши ажойиб эмасми?! У Ўзининг Ўғлини бизнинг гуноҳларимиз учун хочда ўлиш мақсадида берди-ку. Муқаддас Руҳ эса дунёга, одамларнинг гуноҳкор эканликлари ва уларнинг ягона қутқарувчиси бўлган Исога мурожаат қилишлари кераклигини кўрсатиш учун келди. Ота Худо Ўзининг Ўғлига ишонадиганларни Ўз ҳузурига таклиф қилади.

Улар Худованд билан биргаликда хурсандчиликни ҳис қиладилар. Муқаддас Китобда тавбага ҳожат сезмаган 99 та тақводордан кўра битта гуноҳкор тавба қилса, осмонда шодлик бўлади. Бу ҳақида Муқаддас каломнинг Луқо китобининг 15 боби 17 оятида гапириб ўтилган. Ким бугун Раббимиз Исони шахсий қутқарувчим деб қабул қилишни истаса, шундай деб ибодат қилишингиз мумкин:

“Раббим Исо, мен гуноҳкорман, барча гуноҳларимни Сени олдингда тан оламан, мендаги барча гуноҳларимни кечиргин, мен Сени юрагимга чақираман, мени юрагимга кир ва мени ҳаётимни бошқар. Омин”. Шу ибодатдан сўнг сиз ҳам юрагингизда хотиржамлик ва хурсандчиликни ҳис этасиз. Чунки энди сиз ўзингизга эмас, Худовандга тегишлисиз.

Худо айтади: ҳамма гуноҳ қилган, ҳеч қандай гуноҳкор осмонга бора олмайди. Инсондаги гуноҳ қандай кечирилиши мумкин? Фақатгина Худога бўлган ишонч орқали. Яъни Масиҳ мени гуноҳларим учун ўлган ва Уни ўз Қутқарувчим деб қабул қилиш орқали инсондаги гуноҳлар кечирилади. Раббимиз Самога кўтарилиб кетганидан кейин, У Муқаддас Руҳни Ўзининг ишини давом эттириш, одамлар гуноҳкор эканликларини ва Қутқарувчига муҳтожликларини кўрсатиши учун дунёга юборди.

Азиз дўстим, Муқаддас Руҳ сизга бугун тавба қилиш ҳақида гапиряпти. Унга қулоқ солинг. У сизни жаннатда бўлишингизни истайди. Азиз биродарлар, ўзингиздаги саволлар ва таклифларни бизнинг манзилимизга ёзиб юборинг. Манзилимиз: dilkash@najot.com.яна Радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top