4:10

Васвасалар чоғида ўсиш

MP3

“Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига эга бўлади”. Ёқуб 1:12

Менинг бошимга тушган васвасалар, менинг рҳий устозларим бўлган, деган Мартин Лютер. Ҳар бир васваса, яхши иш қилиш учун имконият беради. Руҳим мукаммаллика элтувчи йўлда, васвасалар катта ҳарсанг эмас, кичкина қоқинтирадиган тош бўлиши мумкин. Сиз васвасанинг тўғри иш қилиш учун имконият эканлигини англаганингизда, нотўғри иш қилишдан қочасиз.Васваса сизга оддийгина танлаш имкониятини беради. Шайтон сизни барбод қилиш учун васаваса берса ҳам, Худо уни сизни ўстиришга ишлатади. Сиз ҳар сафар васвасага дуч келиб, нотўғри иш ўрнига тўғри иш қилишни танлаганингизда, Масиҳга ўхшаш йўлида бир қадам олға босган бўласиз. Буни тушуниш учун эса сиз биринчи ўринда, Масиҳнинг сифатларини билиб олишингиз керак. Масиҳ сифатларининг энг лўнда ҳулосаси Муқаддас РУҳнинг самараларида кўрсатилган. Ҳақиқатда Худованга ҳаётини топширган кишида бу самаралар аста секин ривожланиб боради.

Келинг шу ўринда Галатияликлар 5 боб 22 оятни эслайлик: “Илоҳий Руҳнинг самараси эса, муҳаббат, севинч, ҳотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайриҳоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир”. Муқаддас Руҳ бизнинг ҳаётимизни бошқарганида биз шундай сифатларга эга бўламиз. Бу тўққизта сифатлар Буюк Амрни кенгайтиради ва Масиҳнинг сифатини очиб беради. Муқаддас Руҳнинг самарасига эга бўлиш, Масиҳга ўхшаш бўлиш демакдир. Хўш, ҳаётингизда Муқаддас Руҳнинг манна шу самаралари борми? У бу сифатларни бир зумда яратадими? Бир куни уйқудан уйғонсангиз манна шу сифатлар пайдо бўлиб қолган бўладими? Йўқ! Мевалар ҳар доим аста-секин пишиб етилади. Худованд сизнинг ҳаётингизда Муқаддас Руҳнинг меваларини васвасага тушишингизга йўл қўйиши орқали ривожлантиради. Аммо юқорида айтиб ўтганимиздай васваса пайтида тўғри ёки нотўғри ишларни танлаш бизнинг иҳтиёримизда. Худованд бизнинг атрофимизга биз севмайдиган кишини қўйиб, уни севишга ўргатади. Ҳарактерлари яхши ва сизни севадиган одамни севиш жуда осон, аммо аксинча бўлсачи? Шундай ҳолатда ҳам биз севишни ўрганишимиз керак.

Ҳаётимизда ҳақиқий азоблар ва дард-аламлар пайтида Худовандга юз бурганимизда, У ҳақиқий шодликни ҳис қилишни ўргатади. Хурсандчилик кишининг атрофида содир бўлаётган ҳодисаларга асосланади, аммо шодлик сизнинг Худованд билан муносабатингизга асосланади. Ҳамма ишларимиз силлик кетаётган пайтида эмас, ҳаётимизда чалкашликлар ва кутилмаган муаммолар пайдо бўлганида Худованд бизга ҳотиржамликни ўргатади. Биз ҳавотирланган, таҳликага тушган пайтларда Худовандга ишониш орқали тинчликда бўлишни ўрганамиз. Худди тинчлик каби сабр-тоқатни ҳам кутишга тўғри келадиган вақтлар орқали ўрганамиз.Худованд ҳаётимизда Илоҳий Руҳнинг самарасини ўша ҳислатларнинг тескари воқеалари орқали ўргатади, Қийинчилик пайтида тинчликни, кутиш пайтида эса сабр-тоқатни, ғам-алам пайтида эса шодликни.

Садоқатсизликка бир имконият бўлмай туриб, садоқатли бўлишни танлай олмайсиз. Поклик сифати нопоклик қилиш имкониятини енгганида пайдо бўладиган сифатдир. Ёлғон гапириш ва гапирмаслик имкони туғилмагунга қадар, то улардан бирини танламагунингизча, тўғрисўз бўлишни ўргана олмайсиз. Шунинг учун ҳар сафар сиз васвасани енгганингизда Масиҳга ўхшаб борасиз. Васвасалар келиши шубҳасиз, аммо уларни қандай ҳал қилиш бизнинг танлашимизга боғлиқ. Ҳар сафар васваса келганида шайтонни енгишга, ва Худовандни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг. Васвасага дуч келганингизда сизнинг душманингиз шайтон эканини эсланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top