MP3

Бизнинг дилимизни оғритишганида, кўпинча уларни xукм қилиш билан жавоб қайтарамиз. Агар бизни ёшлигимизда ранжитишган бўлса, баъзида ота-онамизни xукм қиламиз. Аммо катта бўлганимизда эса бошқаларга паст назар билан қараб, ўзимизни улардан кўра муxимроқ xис қилиб, уларни xукм қиламиз. Шу билан бирга ўзимизни бошқалар томонидан xукм қилингандай xис қиламиз. Бу xукмлар душманга xаётимизда таъсир ўтказишига имкон беради. Бизнинг дилимизни оғритишганида биз албатта манна шу оғриққа нисбатан xукм чиқариш билан жавоб қайтарамиз. Бу эса бирор нарсага нисбатан қарши жавоб қайтаришнинг гуноxли йўлларидан биридир. Баъзида оғриқ ва xукм бизга маълум бўлмайди, ёки биз жуда ёш бўлганимизда содир бўлгани учун юрагимизнинг тубига кўмилган бўлади. Аммо бизнинг ота-оналаримизни xам xисобга олган xолда бошқаларга нисбатан қилган xукмимиз, иккита асосий усулда кўринади:

1) Бизни ёшлигимизда қандай жароxатлашган бўлса (бизга ёшлигимизда қандай муносабатда бўлишган бўлса,) биз xам бошқаларни худди шу йўл билан жароxатлаймиз.

2) Ва, бизни қандай жароxатлашган бўлса, худди шу жароxатланиш xаётимизда яна давом этаверади.

Бу Матто 7:1-2 оятларда ёзилган Муқаддас Калом таълимотини тасдиқлайди: “Бошқаларни xукм қилманг, сиз xам маxкум бўлмайсиз. Сиз қайдай xукм қилсангиз, сизга xам шундай xукм ўтказилади. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизга xам шундай ўлчов тадбиқ этилади.” Ва яна Галатияликлар 6:7 оятда: “…инсон нима экса шуни ўради”, деб огоxлантирилган. Фақат Исо Масиxнинг xокимияти билан xаётимиздаги xукмларнинг қудратини бузиб ташлашимиз мумкин. Ва Унинг ёрдами билан биз ўша бизни xукм қилганларни ёки бизга оғриқ етказганларни кечиришимиз ва бошқаларга нисбатан xайрихоxлик билан муносабатда бўла олишимиз мумкин.

Чиқиш 20:12 “Ота-онангизни xурмат қилинг. Ўшанда Мен Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади.” Лаънатларни синдириш учун ибодат қилганингиздай, сизга қилинган ёки сизнинг бошқаларга қилган xукмларини синдириш учун xам ибодат қилиш керак бўлади. Биз эса сизга ўшандай ибодатнинг намунасини эътиборингизга xавола қиламиз.

Нопок Xукмларни Бузиш учун Ибодатлар Намунаси

1 чи бармоқ: “Худовандим мен ўша одамни ичимда ёки овоз чиқариб шундай деб, xукм қилиб гуноx қилганимни яширишни истамайман. Илтимос мени кечир.”

2 чи бармоқ: “Мен Исо Масиx номи билан мана шу гуноxим учун тавба қиламан. Мен тан оламан, фақат Сен унинг устидан Адолатли Xукм қилувчисан.”

3 чи ва 4 чи бармоқ: “Мен xукм қилиш гуноxини рад этаман ва Худовандим сендан уни менинг xукмим орқали келган xар қандай таъсирлардан озод қилишингни сўрайман ва уни баракалагин. Худовандим худди шу каби мени xам xукм қилиш гуноxидан озод қилгин.”

5 чи бармоқ: “Юрагимда мана шу xукм билан боғлиқ бўлган xар қандай жароxатни менга кўрсатгин. Мен юрагимни Сенга очаман.” Мана шу ибодатдан кейин Унинг жавобини кутинг.

Муқаддас Каломда Исо Масиx: “Xукм қилманг сизлар xам маxкум бўлмайсиз. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизларга xам худди шундай ўлчов тадбиқ этилади”, деган эди. Xукм қилиш гуноx. Биз бошқаларни xукм қилиш баробарида ўзимизни xам махкум қилиб қўйганимизни билмай қоламиз. Инсон табиати ўзига ўхшамаганларни, ёки қабул қила олмайдиган xамма нарсани xукм қилади. Бу одат эса Худонинг фарзандларига мутлақо тўғри келмайди. Чунки Худо Ўзининг Каломида аниқ қилиб «Xукм қилманг”, деб айтган. Агар Худованд кимнидир xукм қилганингизни эслатса, албатта ўша гуноxингиз учун Худованддан кечирим сўранг. Бундан буёғига эса мумкин қадар xукм қилмасликка xаракат қиласиз деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top