4:33

Худованд Иброхимни шакллантирди

MP3

Азизлар биз отамиз Иброхим пайғамбарнинг хаётидан жуда кўп нарса ўрганганмиз. Аммо бу сабоқларимиз охирига етгани йўқ. Худованд Иброхимни мукаммал шахс бўлгани учун эмас, Худовандга бўйсунгани ва ишонгани учун Ўзининг дўсти деб атаган эди. Худованд уни танлаганидан бошлаб, Иброхимнинг хаётини ва юрагини ўзгартиришни бошлади. Хаёти давомида Худованд унга кўп сабоқлар берди. Хозир сизлар билан шундай сабоқлардан бирини кўриб чиқамиз. Худованд фарзандларининг хаётида, жиддий холатларнинг содир бўлишига йўл қўяди. Шу ходисалар орқали уларни Ўзига муносиб қилиб шакллантиради. Инсон хаётида бўладиган ходисалар, қанчалик жиддий ва хатарли бўлмасин, Худованд учун улар кичик ва оддийдир. Хеч нарса Унинг учун вахимали ёки имконсиз эмас. У бутун борлиқнинг хукмдори, У хамма нарсани бошқаради.

Аммо Унинг танланганлари учун бундай воқеалар имконсиз ва ўта жиддий туюлади. Хаётимиздаги бундай воқеа ходисалар бизларни аёвсиз синайди. Шундай пайтларда биз Худовандга бўлган диққатимизни йўқотиб қўямиз.

Агар хаётимизда шундай воқеалар юз берса билингки, У бизни қутқаради ва бизга шу орқали Ўзининг қандайлигини, Унга мухтожлигимизни ва хаётимизда Унинг йўлларини ўргатади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Шу орада қахатчилик юз берди. Ибром мусофир бўлиб яшаш учун Мисрга қараб йўл олди, чунки мамлакатдаги қахатчилик хаддан зиёд эди.” Бу воқеа Иброхимнинг характерини айниқса имонини синаш учун бир синов эди. Бўйсуниш хар доим «Худонинг йўлидан юришга етаклайди”. Хаворий Павлус бу хақида шундай деган эди: “Хеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин хар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, хар бир тилагингизни ХУдонинг олдида миннатдорчилик билан изхор қилинглар. Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнлингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади.” Иброхим бу хақиқатни ўрганиши керак эди. Қахатчилик хаддан зиёд эди. Худо билан бирга бўлмаган хар қандай инсон Иброхимдай йўл тутган бўларди. Иброхим пайғамбар хам шундай қийин пайтда Худовандга эмас дунёга юз бурди. Худодан эмас дунёдан ёрдам олишга шошилди.

Аммо Худо хатто қахатчиликда хам Ўзини Иброхимга танитишни истаган эди. Қахатчилик юз беришидан олдин Худованд Иброхимни баракалашини айтиб ваъда беганида воқеа-ходисаларга қарамай баракалашни назарда тутган эди. Аммо Иброхим буни тушунмади. У юқорига Худога қарамай, пастга Мисрга қараб йўлга тушди. Муқаддас Китобда қахатчилик юз бергани хақида ёзилган, аммо шундай пайтда Иброхимнинг Худони чақиргани хақида ёзилмаган. Шунинг учун Худо Иброхимга хеч нарса демаган. Худованд Ўз танлаган фарзандининг хаётида қахатчилик юз беришига йўл қўядими? Ха, хар доим! Аммо биз бундай пайтда унга эмас дунёга юз бурсак, бундай пайтда Ўз ишларини ва ғамхўрлигини кўрсатмайди. Иброхим Мисрга томон юришни танлаганида уни ўлдиришлари мумкинлигидан вахимага тушиб қолди. Шунигн учун хам у ўзини химоя қилиш мақсадида хотинини синглим деб таништирди.

Сулаймон пайғамбарнинг маталлар китобида шундай сўзлар бор: «Шундай йўллар борки инсон учун тўғри кўринади, аммо уларнинг охири халокатдир”. ХАтто Исо Масих хам : “Менсиз хеч нарса қилолмайсизлар”, деган эди. Иброхим шуни ўрганиши керак эди, буни биз хам ўрганишимиз керак. Хаётда шундай воқеалар бўлганида имон билан Худога бўйсуниш йўлида хеч қандай айланма йўллар йўқ, яъни бундай воқеаларни четлаб ўтишнинг имкони йўқ. Сиз ёки Худовандга юз буриб, Унинг айтганларига бўйсунасиз ёки ўз йўлингизни танлайсиз. Иккинчи холатни танлаганингизда унинг оқибати аянчли бўлишини билишингиз керак. Чунки сизнинг қилган нотўғри қарорингиз нафақат ўз хаётингиз балки яқинларингизнинг хам хаётига ёмон оқибатлар олиб келади. Худованд Ўз фарзандининг барбод бўлишини истамайди. Хар доим уни химоя қилади, аммо бу сафар Худованд шу ходисаларни Иброхим ўзи кўриши ва хис қилишини хохлаган эди. Иброхим бу сабоқдан нимани ўрганди? Бу хақида кейинги сухбатимиздан билиб оласиз? Бу жуда ажойиб сабоқ, ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top