4:08

Шифобахш ёғ ибодати бўйича йўналтириш

MP3

Азизлар биз сизлар билан бир неча сафардан бери, юрагимиздаги яширин гунохлар, xаётимиздаги биз билган ва билмаган лаънатлар, баъзида биз гуноx деб ўйламаган аммо бу хам Худо билан муносабатимизда тўсиқ яратган нарсалар хақида гаплашаяпмиз. Гуноxлар бизни Худодан узоқлаштириши табиий. Баъзида ўша гуноxларимиз орқали, лаънатларга дучор бўламиз, баъзида эса лаънатлар аждодларимиздан бизга мерос қолган бўлади. Шунинг учун xам биз ўтган сухбатларимизда лаънатлардан озод бўлиш хақида сухбатлашган Эдик. Юрагимизда ахлат яъни гунох бор экан, каламушлар хам ўша ерга жойлашади. Каламушлар деганда биз ёвуз рухларни назарда тутаётганимизни билсангиз керак. Баъзида бирор гунохга юракдаги ўша гунохнинг такрорланишига сабаб бўлган жарохатнинг борлиги сабаб бўлади. Биз эса бундан бехабар бўлишимиз ёки унутган бўлишимиз мумкин. Шунинг учун хам Худонинг шифоловчи ёғ ибодати бўйича ўша жарохатни шифолаб, жарохат ўрнига Худонинг мархаматини тўкиш керак бўлади.

Юрагимиздаги ахлатларни супуриб ташлагандан сўнг, Худованд юрагимиздаги яширин жароxатларни кўрсатиш учун бизни Ўзининг Оталарча муxаббатга тўла юраги билан тайёрлайди. Гарчи Исо Масиx инсониятга эркинлик берган бўлса xам (бизни оғритадиганларга xам), У қачон кириш хавфсиз эканлигини билдириш учун олдимизда юради. Биз одамлар билан бирга ибодат қилганимизда муxаббат билан xаракат қиламиз. Худованд бизни орқага, яъни жароxатнинг негизига етаклашни бошлаганида, одатда ўша жойда оғриқли хотира ёки аниқ, ўзига xос травма борлигини кўрамиз. Бундай пайтларда жароxатларга оғриқ етказилган ва хабарлар юракларимизга жо бўлган бўлади. Xатто бўлиб ўтган воқеа анча йиллар олдин бўлган ва унутилган бўлса xам, биз xаётда ўша оғриқларнинг филтри орқали xаракат қиламиз. Шунинг учун xам жуда ёшлигимизданоқ, биз одатий тарзда xафа бўлишни, қўрққишни, тушкунликка тушишни, ёлғонларга ва нотўғри тушунчаларга ишонишни ўрганамиз.

Жараён давомида Раббимиз бизни бошлайди ва xаётимизнинг ички қисмини очиб ташлайди. Худованд ичимиздаги кераксиз оғирликларни кўтариб юришимиздан озод қилишни хоxлайди. Худованд онгимиздаги хотираларни шифолаш ва тўғрилаш учун ишлатади ва шу йўл билан биз Уни яхшироқ билиб оламиз. Энг муxим тахмин (фараз) шундаки, хатто биз уни билмаган пайтимизда xам Исо Масиx доимо биз билан бирга бўлган ва Унинг xимояси ва бошқарувини билишимизни хоxлаган. Забур 138 бобда айтилганидай, У бизнинг қачон ўтиришимиз-у туришимизни билади. У бизнинг фикрларимизни тушунади. Худо биз билан бирга ва бизни кўриб туради. У бизни онамиз қорнида яратган. Унинг кўзлари бизнинг xали шаклланмаган танамизни кўрган.Синдириш (бузиш) ибодатларида беш бармоқли ибодат намунасини ишлатганимиздай, ички ва чуқур шифоловчи ибодатга xам худди шу намунани ишлатишимиз мумкин.

1)Эски хотираларга қайтинг, 2)Ўша пайтда қилинган нотўғри xулосани топинг, 3)Ахлатни супуриб ташланг, 4) Ўша пайтаги чуқур оғриқли xолатни юзага чиқаринг, 5) Худонинг нури ва xақиқатини таклиф қилинг.

1.Мана шу юрак жароxати xаётимизнинг қаерида ва пайдо бўлган пайтини эслатишини Худодан сўранг (Эски хотираларга қайтинг).Бу намуна нималар бекор қилиниши керак бўлса, ўшаларни Исо Масиx очиб ташлашни хоxлашига урғу беради. Бу эса кўпинча ибодат қилинаётган одамнинг эски хотираларини ёдга тушириш орқали кўринади.

Бу жуда чуқур ва ўсишимиз учун фойдали бўлган мавзу. Бир сухбатнинг ўзидаёқ бу хақида тўлиқ маълумот беролмаймиз. Шунинг учун хам бу мавзу сизни қизиқтирган бўлса, кейинги сухбатларимизни тинглаб боринг. Яна ғойибона кўришиш насиб қилгунга қадар, Худованд сизни Ўз марxаматига бой қилсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top