“Бандалигингиз туфайли инсонларча фикр юритиб гапиряпман. Сиз бир вақтлар ифлослик ва ёзузлик қилиш учун аъзойи баданингизни қонунсизликка қул қилиб топширгансизлар. Энди эса аъзойи баданингизни солихликка қул қилиб топширинглар ва муқаддас яшанглар.” (Римликларга 6:19)
Биз қанчалик кўп гунох қилсак, гунох қилишга шунчалик кўп мойил бўламиз. Жон Оуэн буни шундай ифода қилади: «Агар киши тез-тез гунохга йўл бериб турса, у хатто кичик васвасаларга хам қарши тура олмайдиган бўлади.” Хар бир содир қилинаётган гунох ёмон одатларимизни мустахкамлаб, навбатдаги гунох қилишни осонлаштиради. Биз онгимиз ва хис-туйғуларимизни назорат қилиб туришимиз керак, чунки ёмон кучлар бу қобилиятларимиз орқали иродамизга доимо таъсир қилиб туради. Келинглар сизлар биласн одатларимиз иродамизга қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз. Чунки бу жуда мухимдир.
«Одат” сўзи луғатда қуйидагича изохланади: “инсон онги ва хис-туйғуларининг мижози ёки ўрганиш бўлиб қолган харакату қилиқлари”. ОДатлар бу – миямизга қуйилиб қолган хаёл ва хисларимиздир. Ўрганиш бўлиб қолган одатларимиз ташқи омиллар сингари харакатларимизга катта таъсир кўрсатади. Хар қандай хирсу хавас юракларимизни ёвузликка бошлайдиган ёмон одам ёки мойилликдир. Имонга келгунимизга қадар биз ўзимизда хаворий Павлус қонунсиз ишлар деб атаган ёмон одатларни ривожлантирган Эдик. Биз шахвоний хирсга берилганимизда, алдаб, ёлғон гапирганимизда, одамлардан нафратланиб, бировнинг нарсасига кўз олайтирганимизда қонунсизлик одатларини ривожлантирар Эдик. Бундай ахлоқсиз қилиқлар одат тусига кириб, бизни гунохга қул қилиб қўйга эди. Бироқ ПАвлус шундай дейди: “ Сиз бир вақтлар ифлослик ва ёвузлик қилиш учун аъзойи баданингизни қонунсизликка қул қилиб топширгансизлар. Энди эса аъзойи баданингизни солихликка қул қилиб топширинглар ва муқаддас яшанглар.”
Биз эски табиатимизни, гунохга бўлган мойиллигу ёмон одатларимиздан воз кечиб, муқаддас одатларни акс эттирувчи Янги табиатни ўзлаштиришимиз керак. Художўйлик йўлида машқ қилиб, тартиб интизомга риоя қилган холда муқаддас одатларни ривожлантиришимиз зарур. Хаворий ПАвлус гунохкор табиатнинг қилмишларини ўлдириш хақида гапирганда, гунохкор одатлардан воз кечишни хам назарда тутган эди.Биз ёмон одатларимизга қариш қатъият билан курашишга мажбурмиз. Шунга қарамасдан, фақатгина ўз шахсий кучимизга таянишимиз етарли эмас. Кураш Муқаддас Рух билан биргаликда ва Унинг ёрдамида амалга оширилиши керак.
Такрорлаш – отадларнинг ривожланиб мустахкам бўлишининг гаровини билдирадиган биринчи асос. Одат сўзига берилган бошқа бир изохда шундай дейилган: «Одат – такрорлаш натижасида ўрганиш бўлиб қолган харакат ёки қилиқ.” Демак биз қанчалик кўп гунох қилсак, гунох қилишга шунчалик кўп мойил бўламиз. Агар ўзимизни гунохдан қанчалик кўп тийсак, гунохга шунча яхши қаршилик қилган бўламиз.
Шу сабабдан биз Муқаддас РУхга таяниб мунтазам равишда гунохга қаршилик кўрсатиш одатини ривожлантиришимиз керак. БУ ерда қандай гунохлар назарда тутилганлиги ќаммамизга аён. Биз биринчи навбатда бутун диққат-эътиборимизни кўзга ташланадиган гунохларга қаратиб, улардан воз кечишимиз керак. Сўнг эса Худо бизга яширин гунохларимизни хам кўрсата бошлайди. Гунохга олиб келувчи истакларни рад қилиш йўлида қанчалик олға силжисак, уларга «йўқ” дейишимиз шунчалик осон бўлади. Шу билан биз солихликнинг ижобий одатларини хам ривожлантиришимиз мумкин. Биз хақиқий, мўътабар, тўғри, соф нарсалар хақида фикр юритишни ўрганишимиз, ибодат қилиш ва Муқаддас Ёзувни ўқиш билан одатни ривожлантиришимиз мумкин. Бу сухбатимизнинг давомини келгуси сухбатларимизда тинглайсиз. Омон бўлинг!