4:18

Худо Иброхимни шакллантиради 2 қисм

MP3

Азизлар бугун сизлар билан ўтган галги мавзумизнинг давомини сухбатлашамиз. Бугунги сухбатимиз аввалгисидан хам қизиқарлироқ бўлишига аминман. Хўш қаерда тўхтаган Эдик. ХА, Иброхим уни ўлдиришларидан қўрқиб, хотини Сорайни синглим деб таништирди. Ибтидода шундай ёзилган: «аммо Худованд Иброхимнинг хотини Сорай туфайли Фиръавн ва унинг Сарой ахлини оғир кулфатларга йўлиқтирди”. Биз хар сафар бу сатрларни ўқиганимизда кўнглимиз тоғдай кўтарилади. Худованд Ўз фарзандларининг хаётини химоя қилади, агар кимдир уларга ёмонлик истаса, Худованд ўша одамни жазолайди, деб ўйлаймиз. Бу қисман тўғри, аммо бу ерда Худованд Ўзининг ғамхўрлигидан хам кўпроқ бизга бошқа нарсани ўргатмоқчи. Худованднинг Фиръавн оиласига юборган офати Иброхим учун хам сабоқ бўлиши керак эди. Хўш, ХУдованд фиръавннинг оиласига кулфат юборганидан кейин, фиръавн нима қилди? Каломда шундай ёзилган: «Шунда Фиръавн Ибромни чақиртириб, — Менга бу нима қилганинг? Бу сенинг хотининг эканлигини нега менга билдирмадинг?”

Бу воқеа билан Худованд Фиръавнни эмас, Ибромни хушёрликка чақирган эди. Чунки Ибром ўзининг қилган нотўғри қарори нафақат ўз оиласига балки бошқаларнинг хаётига хам ёмон таъсир кўрсатиши мумкинлигини ўрганиши керак эди. Худованд бу воқеада хам Ибромга мехрибонлик қилди аммо бунда У Ибром билан эмас, тўғридан тўғри фиръавн билан мулоқот қилди. Агар билсангиз хар сафар Худованд Ибром билан мулоқот қиларди, аммо бу сафар ундай бўлмади. Фиръавн Худога бўйсунди ва Ибромни қўйиб юборди. Хаётда жуда кўп холларда дунё одамлари имон ахлидан кўра ақллироқ иш қилади. Аммо Худованд Ўз фарзандларининг ишларини тўғрилайди. Иброхим Фиръавннинг олдидан чиқиб тўғри Байтилга, Худовандга қурбонгох қурган жойига қараб йўлга тушди. Нима учун у ерга қараб йўлга тушган деб ўйлайсиз? Менимча, у қилган хатосини тушунган эди. КАломда “Ибром дастлаб қурбонгох қурган ўша жойда Худованд исмини чақирди”, деб ёзилган. Бошқа нарса ёзилмаган.

У ерда Ибром қилган нотўғри қарори учун Худованддан кечирим сўрагани ёки Унинг мехрибонлиги учун шукрона билдиргани хақида тахмин қилишимиз мумкин холос. Чунки биз хам шундай қиламиз. Бу оятдан биз Иборхим хали хам Худовандга ишонишини билиб олишимиз мумкин. Худованднинг фарзанди гунох қилиб қўйгач, Худовандга қайтиб боради. Юрагидаги борини Унга тўкиб солади. Худога бўлган ишонч имон хар доим кишини Худонинг кечиримига етаклайди. Имонли киши хар доим Худовандга ишонади ва бўйсунади. Худонинг қилган ахди шундайлигича турибди, Худованд ўзгармаган. Иброхим шу воқеадан кейин Худованднинг характери хақида кўпроқ нарса ўрганди. Энди Худонинг Химоячи эканлигини хам билиб олди. Унинг Химоячи эканлигини шахсий тажрибасидан билади. Энди унинг имони кучайди, Худо хақидаги тушунчаси кенгайди. У эндиги хаётини Худованд билан давом эттирганида Унга нисбатан яқинроқ бўлади.

Иброхим хақида қўйиб турайлик, ўз хаётингизга назар ташланг. Худованд билан қилган саёхатингизга эътибор Беринг. Хаётингизда Иброхимникига ўхшаш ходисалар бўлганми? Қийин пайтларда Худога эмас, дунёга юз бурган ва ундан ёрдам кутган пайтларингиз бўлганми? Хўш ундан кейин нима қилгансиз? Хатоингизни англаб Худовандга юз бурганмисиз? Балки хозир қилган нотўғри қарорингиз учун азоб чекаётгандирсиз? Агар шундай бўлса сиз хам қурбонгохингиз олдига боринг ва Худованд исмини чақиринг. Қилган хатоларингизни тан олиб, тавба қилинг. Худованд билан муносабатингизни тикланг. Шох Довуд айтганидай: “НАжотинг ила мени қайта қувонтиргин”, деб сўранг. Биз Иброхимнинг фарзандларимиз. Иброхим пайғамбар ўз имони туфайли Худога итоат қилди. Худди шу имонга эга бўлган хамма Иброхимнинг фарзанди хисобланади. Худованд эса унинг авлодларини баракалашини ваъда қилган. Демак Иброхимга берилган ваъда бизга хам тегишли. Шундай экан қийин пайтларда хам У ўз ваъдасига содиқ қолишини унутманг. Қийин дамларда хам У бизни ташлаб қўймайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top