4:20

Уззиё хукмронлиги даври хақида

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Биз Муқаддас Калом орқали жуда кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Худованд бизни қандай қилиб гунохнинг занжиридан озод қилиши мумкинлиги ва эски одатларимиздан халос бўлиш хақида жуда кўп нарсаларни билиб олишимиз мумкин. Бугунги сухбат мавзуимиз асосан шайтон бўйинтуруғидан озод бўлиш хақида. Бу хақида сухбатлашар эканмиз асосий эътиборимизни Уззиё хукмронлигига қаратамиз. Бу пайтда Исроил халқининг юраги ва ахволи қандай бўлганини билиш сиз учун хам қизиқ бўлса керак. Шох Сулаймоннинг ўлимидан кейин шохлик иккига бўлиниб кетди. Шимолий шохлик Исроил деб Жанубий шохлик эса Яхудо деб аталадиган бўлди. Яхудо давлатига Уззиё шохлик қилган давр хақида сухбатлашамиз. Уззиё исмининг маъноси «Эгам менинг кучим” деганидир. Ишаё пайғамбар хали ёш бола бўлганида Уззиё Яхудога шохлик қиларди. Уззиё хали 16 ёш бўлганидаёқ тахтга чиққан. Унинг хукмронлиги даврида жанубий шохлик гуллаб яшнаган.

У подалар боқиладиган ерларда қудуқлар қаздирган. Филистийлар билан бўлган жангда кетма-кет ғалабага эришган. У Худонинг назарида тўғри юрарди. У жанубий шохликка 52 йил хукмронлик қилди. У жангда жуда фаол эди. Унинг аскарлари сон-саноқсиз, ва қўрқмас эди. Ёшгина Ишаё учун Уззиё идеал одам эди. Уззиё отаси қилган хатоларни тузатди. У шахар атрофига химоя деворларини ўрнатди Ишаёнинг ота-онаси, бобо-бувиси унинг қахрамонликлари хақида гапирарди. Унинг қилган ишлари ён атрофга афсона бўлди. Аммо нимадир сабаб бўлиб Худо Уззиёдан юз ўгирди. Нима деб ўйлайсиз бунинг сабаби нима бўлган экан? Агар Муқаддас Каломдан ўқийдиган бўлсак у ерда Уззиё жуда кўп халқларни Худонинг ёрдами билан бўйсундиргач, қудратли шохга айланди. У ўзининг қудратлилиги билан мағрурланиб кетди. У шунчалик мағрурланганидан Худога хурматсизлик қилди. У Худонинг маъбадига кириб фақат рухонийлар қилиши мумкин бўлган ишни қилди. У маъбадга кириб тутатқилар тутатиладиган қурбонгохда тутатқи тутатди.

Ўша пайтда маъбадда рухонийлик қилаётган Озариё бошқа 80та журъатли рухонийлар билан бирга шох Уззиёнинг орқасидан маъбадга киришди. Улар Уззиёни бу ишдан тўхтатишга харакат қилишди. Улар шохга: «Шох Уззиё Худога тутатқи тутатиш сенинг ишинг эмас. Бу ишни Хоруннинг авлодлари қилиши керак. Зеро Худованд уларга бу ишни топширган. Маъбаддан чиқ, чунки Худога нисбатан хурматсизлик қилдинг. Бу ишинг Эганг Худовандга маъқул эмас», — дейишди. Аммо Уззиё қўлини ўзатиб тутатишга тайёрланиб турган эди. Рухонийларнинг гаплари унинг ғазабини қўзғатди. У хали тутатқини ёндириб улгурмаган эди хам-ки, унинг пешонасида Мохов касаллиги пайдо бўлди. Озариё шохга бу хақида айтиб, уни тезроқ маъбаддан чиқишга ундади. Аммо бу пайтда Уззиёнинг ўзи хам маъбаддан чиқишга рози эди. Қилган ахмоқона иши учун Худованд уни жазолаганини тушуниб етган эди. У Худованднининг иродасини кўзлаганида Худованд унга муваффақият берганди.

Аммо у ўз кучи билан жангда керак бўладиган катта тошотар ихтиро қилгач унинг довруғи хамма ёқни тутиб кетди. У қудратли шохга айланди. Унинг Худога бўлган муносабати ўзгарди. У Худонинг иродасини изламай қўйди. У шунчалик мағрурланиб кетди-ки хатто фақат рухонийлар қилиши мумкин бўлган ишга қўл урди. У шохликни бошқаришни бошлаган пайтда пайғамбар Закариё унга Худони мамнун қилишни ва Ундан қўрқишни ўргатган. У маъбадга фақат рухонийлар Кириши мумкинлигини жуда яхши биларди. Биз унигн хаётини кўздан кечириб, шундай хулосага келишимиз мумкин, шохликда шунчалик қудратга эришгани уни гунохга ва шаккокликка ундади. Холбуки, у шу қудратга Худованднинг инояти билан эришган эди. Шу учун у Худони улуғлаш ўрнига Унга шаккоклик қилди. Шунчалик жасорат билан унга қарши чиққан 81та рухонийнинг қаршиликларига хам қарамади. У бу иши билан рухонийларни эмас, Худони хафа қилди. Бугунги сухбатдан ўзингизга керакли хулосани чиқариб олгандирсиз деб ўйлаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top