4:27

Масихнинг хукмронлик даври

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Биз ўз сухбатимизни ИШаё пайғамбар хаёти давомидаги шохларнинг хаётини кўриб чиқиш билан бошладик. Ишаё китобининг 1-35 бобларида Худованднинг халқи, ўз Эгасига нисбатан қандай итоатсизлик қилгани хақида ёзилган. Бу бобларда Ишаё Ассирияликларнинг Яхудо Ва Исроилга қарши хужум қилгани ва эрамиздан аввалги 722 йилда Шимолий шохликни Ассирияга асир бўлгани хақида хам ёзади. Шох Хизқиё ўз отасидан фарқли равишда Худованд назарида тўғри юрган бўлса хам у хам мағрурликка қарши турорлмаган. Аслида художўй шохлар бошқа шохларга қараганда мағрурлик муаммосига кўп тўқнаш келишади. Биз Яхудо шохлари хаётини ўрганар эканмиз битта мухим нарсани- хатто энг яхши шох хам мукаммал бўлолмаганини ўргандик. Хатто энг хурматга лойиқ бўлган шох хам муқаддас бўлмаган. Хеч қандай инсон хатодан холи бўлган эмас. Дунёвий бошлиқлар ўз хаётларида жуда кўп муаммолар билан курашишига тўғри келади.

Агар хаётимизда Масихнинг озодлиги бўлишини истасак, Масихнинг озодлигида юришни ўрганишимизга тўғри келади. Озодликка томон йўлда биз бошлиқдан хам кўра каттароқ бир кишига мухтож бўламиз. Бизни химоя қиладиган ва доимо бизни қувватлантириб турадиган бир Зотга мухтожмиз. Бизга НАжоткор – доимо нажот беришда давом этадиган Нажоткор керак. Жуда кўп имонлилар нажотни фақат бир марта – Исонинг қурбонлигини қабул қилганимизда оламиз, деб ўйлайдилар. Аммо бу нотўғри. ГАрчи биз ўз эски хаётимиздан воз кечиб, Худонинг кечиримини қабул қилганимизда нажот топган бўлсак хам. Янги хаётимиз давомида Масих бизга нажот беришда давом этади. Эски хаётимиздан орттирган кўплаб камчиликларимиз ва қусурларимиз бор. Масихга имон келтирган кунингиздан бошлаб, то хозиргача, Масих сизни қайси иллатлардан озод қилди? Нималардан озод бўлдингиз? Уларни эслай оласизми? Ишаё китобининг 40-66 бобларида Худованд Ишаёга Исроил халқига тасалли бериши уларни асирликдан озод қилажаги хақида сўзлайди.

Худованд Исроил халқининг гунохларидан ғазабланган бўлсада, Ишаё 40 бобининг 1 ояти менга жуда ёқади. Сиз хам эшитиб кўринг-а! “Юпат, халқимни юпат, дейди Худованд” Жуда ажойиб оят, тўғрими? Кейинги оят“Қуддусга юмшоқлик билан гапир…”, дея бошланади. Унинг юмшоқ ва мулойим сўзлари учун Худованддан жуда миннатдорман. Худованднинг сўзлари бизга тасалли беради. Биз гунох қилган бўлсак хам, агар гунохимизни эътироф этсак, ва Худованднинг оёқлари остида тавба қилсак, У бизни юпатади. У бизга содиқ қолади. Ўзимизнинг қайсарлигимиздан жуда кўп нарса ўрганамиз. Қийин ахволимизда У бизга хамдард бўлади ва тасалли беради. Худованд эзилган ва йиғлаганларни эшитади. Ўз гунохлари натижасида эзилган ва йиғлаётганларни У эшитади. Ишаё 61 боб 1-4 оятлари фақат Масих орқали ижобат бўлади. Бу оятлар эсингиздами? ЭСингизда бўлмаса, уларни сизга яна бир марта эслатишдан хурсандмиз.

“Худованднинг Рухи Менга ёр. У Мени муқаддас мойла мойлади, бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун. Асирга озод бўлгин, басирга очилсин кўзинг демоқ-чун, Мазлимга эркинликни эълон қилиб, мархамат йили бўлгай, демоқ учун Худованд Мени юборди.” Мана шу оятлар фақат Масих орқали ижобат бўлди ва хали хам ижобат бўлмоқда. Масихнигн хизмати бу юрак билан ишлашдир. У бизнинг юракларимизни Муқаддас Рухга тўлдиради. У бизнинг юракларимизни шифолаш ва озодлик бериш учун келган. Эзилганларга тасалли бериш ва уларга мужда етказиш учун келган. АГАр хаётимизнинг қайсидир қисмида хали хам душманга қуллик қилаётган жой бўлса ўша жойларни Масихнинг қўлига топширинг. У сизни қулликдан қутқаради. Хаётингизга чуқурроқ назар ташланг. Нималар сизни кўпроқ қийнайди? Қайси эски одатларингиздан қутулолмаяпсиз? Шу хақида фикр қилиб, хаммасини ТАнгрининг оёқлари остига олиб келинг. Улардан озод бўлиш учун Масихдан ёрдам сўранг. У сизни албатта озодликка эриштиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top