MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Қалб қачон тинчийди? Қачон Худодан ҳузурланиб, дам олади? Қачонки Худонинг ҳузурига камтар, миннатдор юрак билан яқинлашганда инсон қалби ором олади. Бундан бир неча минг йил илгари, ҳазрати Довуд Худо олдида ўзини қандай ҳис қилганини, Забур китобига ёзиб қолдирган эди. У шундай дейди:

«Эй Худованд, дилимда мағрурлик йўқ,

Кўзларим такаббурона боқмайди.

Мен ета олмайдиган, ажиб ишларга киришмайман.

Жонимни тинчитдим мен, осудаман.

Онаси қучоғида ётган эмизиксиз гўдак,

Сутдан чиқарилган чақалоқ каби, бағримда ётибди жоним менинг

Ҳозирдан то илалабад Исроил Худовандга умид боғласин!» (Заб 130)

Narrator 2 Биз жуда бандмиз. Ҳаётимиз ҳам жуда шиддат билан илгарилаб бормоқда. Худованд билан бирга бўлишни, Унинг ҳузурида туришни истаган одам, бироз секинлашиши керак бўлади. Ҳар доим банд бўлган ва бўладиган ишларимиздан тиниб, ҳаётимизда, кунлик режаларимиз ичида Худовандга вақт ва жой ажратишимиз керак. Балки Худованд билан бирга бўлишни аллақачон бошлагандирсиз. Аммо ташқи томондан тўхташ, шунчаки тўхтаб китобни қўлга олишнинг ўзи етарли эмас. Ташқаридан тўхтаб, қўлингизга китобни олганингиз билан, миянгиз, юрагингиз ҳамон ўша ишларингиз билан, бошқа муаммолар билан банд бўлади. Ҳеч ҳам фикрингизни, диққатингизни Худованд ҳузурида жамлай олмайсиз. Чиндан ҳам Худо билан бирга вақт ўтказишни, Худонинг ҳузурида ором олишни, тинчланишни истаган одам, бироз муддатга қилинадиган ишларни, муаммоларни ҳаёлидан чиқариб ташлаши керак бўлади.

Narrator 1 Шуниси маълумки, ҳар доим ҳам муаммоларимиз ва қилинадиган ишларни миядан чиқариб ташлаш осон эмас. Уларни рад этиш, ўйламаслик қийин. Шундай бўладиган бўлса, Худо олдига келар экансиз, ҳаёлингизга бир қутини келтиринг. Қутининг оғзини очиб, ҳамма муаммоларингиз ва ташвишларингизни унинг ичига солиб, оғзини ёпинг. Устини худди совға боғлагандай боғланг ва Худовандга тортиқ қилинг. Энди бу муаммолар сизники эмас, Худовандники. Сиз берган совғангизни қайтариб ололмайсиз. Совғани қайтариб олиш, одобдан эмас. Шу қути ичида биз ҳаётимиздаги ташвишларимизни, муаммоларимизни, ғамхўрлик қилиниши керак бўлган масалаларни, кишиларни қўямиз. Худо уни қабул қилгач, уларни нима қилишни ўзи билади. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин.

Narrator 2 Бироқ юқоридаги нарсаларни Худога бергандан кейин ҳам, тинчлана олмаймиз. Кутиш, натижасини билиш, Худо ишлаяптими йўқми деб сабрсизлик билан кутиш бизни тинч қўймайди. Аммо калом бунинг тескарисини айтади: «Худованд ҳузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгил. Йўли очилган фирибгарга ғашлик қилма. Тўхтанг, билингки, Мен – Худоман. Халқлар ичра номим баланд бўлгай, ер юзи бўйлаб номим баланд бўлгай. » (Заб 45:11).

Бу мисралар айнан биз учун. Ташвишларимизни Худовандга бериб, яна у ҳақида қайғурадиган, уларнинг натижасини сабрсизлик ва ҳавотир билан кутадиганлар учун. Худованд биздан Унинг ҳузурида тинч туришимизни, ундан умид қилишимизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top