4:00

Худони билиш ва Унга ишониш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Биз бир неча сафардан бери сизлар билан Ишаё китобига тегишли бўлган мавзуларда сухбатлар олиб бораяпмиз. Бугун хам Ишаё китобидан Худо билан муносабатимизга жуда зарур бўлган мавзуда сухбатимизни давом эттирамиз. Ахир Худони билиш ва Унга ишониш бизнинг энг олий мақсадимиз-ку! Ишаё пайғамбар Худованднинг йўлида эришадиган баракаларимиз хақида шундай деб ёзади: «Қадим вақтлардан буён сизнинг ёнингиздаги ва Уни кутадиганлар фойдасини кўзлайдиган Худо хақида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган.” 1 Коринфликлар 2 бобда эса Хаворий Павлус бу хақида шундай дейди: “Лекин худди ТАвротда ёзилганидек бўлди: Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо ЎЗини севганларга мухайё қилган.” Худованд сизнинг хаётингизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва хатто ақлингиз бовар қилмайдиган нарсаларни амалга оширишни хохлайди.

Аммо худди Исроил халқи Бобилликлар томонидан асирликда ушлаб турилганидай, бизнинг бирор нарсага бўлган асирлигимиз хам Ишаё ва ПАвлус айтганидай яшашимизга тўсқинлик қилади. Бизнинг хаётимизда Муқаддас Рухга тўлиб ва Худо белгилаган ишни бажаришимизга нима халақит берса, ўша нарсанинг асири хисобланамиз. Бугун эса биз Худонинг биз учун тайёрлаган имтиёзларидан Масих орқали фойдалана оляпмизми, йўқми, шу саволга жавоб топишга харакат қиламиз. Хеч қандай имтиёзнинг йўқлиги асирликни кўрсатади. Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганларига кўра Худованд хар бир фарзандига қуйидаги нарсаларни хохлайди: 1. Худони билиши ва Унга ишониши. 2. Худони улуғлаши. 3. ХУдода қониқиш олиши. 4. ХУдонинг тинчлигини хис қилиши. 5. Худованднинг хузуридан завқланиши. Мана шу бешта эслатмалар бизни асирликдан озод қилади.

Бизлар нима учун танланганимиз хақида ўйлаб кўрганмисиз? Албатта ўйлаб кўргансиз. Аммо бу хақида Ишаё 43 боб 10-13 оятларида шундай дейилган: «Сизлар менинг шохидларимсиз, дейди Худованд. Мени билишингиз, ишонишингиз ва Менинг Ўша эканимни англашингиз учун танланган бандамсиз.” Бу оятлардан ўз Тангримизнинг қандайлигини билиб олгандирсиз?Худовандни билиш – бу У билан яқин муносабатда бўлишдир. Масих сиз учун хочда хамма нарсани бажариб бўлди. Сиз фақат ўзингизнинг гунохкорлигингизни тан олишингиз, фақат Масих сизнинг Нажоткорингиз эканини билишингиз, Унинг сиз учун ўлганига ишонишингиз, Хаётингизни Унинг қўлига топширишингиз керак холос. Агар сиз Худони билишингизга ва Унга ишонишингизга бирор нарса халақит бераётганлигини хис қилаётган бўлсангиз, ўзингизни айблашга тушманг. Қувонинг Масих сизни ўша нарсалардан халос қилишни истайди. Бу йўлда биринчи қиладиган ишингиз сизга нимадир халақит бераётганлигини тан олиш ва бунинг нималигини аниқлаш.

ХАётингиз хақида чуқур ўйлаб кўринг. Сизга халақит бераётган нарсаларни топишга харакат қилинг. Агар бир зумда уни аниқлай олмасангиз, бундан хам тушкунликка тушманг. Аксинча, ХУдованддан ёрдам сўранг. Уни билишингиз ва ишонишингизга нима халақит бераётганини кўрсатишини сўраб, ибодат қилинг. Биз қанчалик Худовандга яқин бўлсак, рухан гуллаб яшнаймиз. Худони қандай билиш мумкин? Албатта Унинг каломини ўқиш ва эшитиш орқали. У билан ибодатда самимий сухбатлашиш орқали. Демак калом ўқишингизга ва ибодат қилишингизга нима халақит бераётганини аниқлашингиз керак. Сизни қулликда тутиб турган нима бўлса хам, унга бепарво бўлманг. Буни жиддий қабул қилмасангиз хам, у сизни жиддий ва катта ишлардан махрум қилаётгани хақида ўйлаб кўринг. Биз сизлар билан бугун фақат ХУдованднинг биринчи имтиёзи хақида сухбатлашдик, холос. Агар бизнинг сухбатларимизни тинглаб борсангиз, қолган имтиёзлар хақида хам чуқурроқ маълумотга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top