Ассалому алайкум биродарлар, опа-сингиллар. Бугун ўтган сафарги мавзумизни давом эттирамиз. Чунки бу мавзу шунчалик мухим ва айни пайтда шунчалик чуқур-ки уни бир сухбатнинг ўзидаёқ тугатишнинг имкони йўқ. Хар биримизнинг хаётимизда қийин дамлар бўлади. Бу қийинчилик Худованднинг сиз билан эканингизни хис қилмасликдир. Сиз юрагингизда бўшлиқни хис қилаяпсиз, Унга интиляпсиз, аммо У сиздан жуда- жуда узоқда туюляпти. Сиз хар куни Унга вақт ажратишни, Унга ибодат қилишни канда қилмаяпсиз, аммо шунда хам Унинг сизга яқинлигини, сиз билан эканини хис қилмаяпсиз. Эрталаб уйғондингиз-у хамма рухий шодликларингиз йўқолганини хис қилдингиз. Ибодат қилдингиз аммо хеч нарса ўзгармади. Сиз ўзингизни текшириб кўрдингиз. Дўстларингиздан бу хақида ибодат қилишларини илтимос қилдингиз. Эсингиздаги хар қандай гунохингиз учун тавба қилдингиз. Балки бирортасини хафа қилиб қўйгандирман, деб сиз хафа қилиб қўйган одамлардан кечирим сўрадингиз. Рўза тутдингиз… аммо хали хам Худованд жим!
Бундай холатлар хар биримизда бўлади. Бундай холатларда сизнинг ибодатларингиз худди Унга етиб бормаётгандай туюлади. Кейин эса «менга нима бўляпти”, деб фарёд қиласиз. Аммо хақиқат шунда-ки, гап сизда эмас. Бу холат Худованд билан дўстлик муносабатларининг ўсиши йўлидаги оддий холат ва синов. Хар бир имонли хаёти давомида бундай холатдан хеч бўлмаганда бир марта ўтади. Одатда бундай холатлар тез-тез бўлиб туради. Бу оғриқли ва ёқимсиз, буни тан олмай иложимиз йўқ, аммо бу холат бизнинг имонимиз учун фойдали. Шундай холатларда Аюб пайғамбар хақида эсланг. У хам хаётининг энг қийин дамларида Худованднинг хузурини хис қилмаган. У шундай деган эди: « Мен шарққа бордим, Эгам у ерда эмас эди. Ғарбга бордим Уни тополмадим. Мен шимолда хам Уни кўрмадим, У яшириниб олган. Мен жануб томонга бурилдим, аммо Уни тополмадим. Бироқ у менинг қаерга кетаётганимни билади. У мени худди оловдаги олтиндай синовларда тоблаганида, мени поклайди.”
Бу жуда ажойиб сўзлар ва бизнинг хам хаётимизга айнан тўғри келади. Худованд биздан узоқда туюлганида биз У мендан хафа бўлгандир ёки бирор бир Ишим билан уни ранжитиб қўйгандирман деб ўйлаймиз. Аслида гунох биз билан Худованд ўртасидаги муносабатга совуқчилик туширади. Гунохимиз, унга итоатсизлигимиз сабабли юрагимиздаги Муқаддас Рухнинг оловини ўчирамиз. Биродарларимиз билан муносабатларимиз бузилади. Биз қилишимиз мумкин бўлган гунохларни сон-саноғи йўқ. Аммо кўпинча, ўзимизни Худодан узоқда ва ташлаб кетилгандай хис қилишимизнинг гунохга алоқаси йўқ. Бу имонимизнинг синови. Сиз шундай холатда хам Уни севишда давом этасизми, унга ишонасизми, бўйсунасизми, хатто хаётингизда ишламаётгандай туюлса хам, сизни ташлаб кетгандай туюлса хам уни улуғлайсизми? Унга бўлган муносабатимиз, имонимизнинг қанчалик мустахкамлиги шундай пайтда билинади.
Бугунги кунда атрофимиздаги биродарларнинг энг катта хатоси уларнинг Худованд билан муносабатлардаги хис туйғуларнинг орқасидан қувишидир. Улар Худованд пайидан, Уни қидириш ўрнига хис туйғуларни қидирадилар. Агар шундай ажойиб хис туйғуларни бошларидан кечирсалар, мен Худовандни улуғладим деб ўйлайдилар. БУ нотўғри! Биз хистуйғуларга боғлиқ бўлиб қолмаслигимиз учун баъзида Худованд биздан шундай хис-туйғуларни олиб қўяди. Худовандга яқинлигингизни хис қилиш бу Уни улуғлаш дегани эмас. Сиз имонда ёш бўлганингизда Худованд сиз билан эканлигини кўрсатиш учун ибодатларингизга тезда жавоб беради, хис-туйғулар билан тасдиқлайди. Аммо катта бўлганингиз сари сизни бу боғлиқликлардан озод қилади. Шунинг учун хис туйғуларга эмас, имонга таяниб иш кўриш кераклигини унутманг. Сиз хар қандай холатда бўлсангиз хам Худованд Ўз сўзига ва сизга содиқдир.