MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биз хаётимизнинг қанчалик қийин кечаётгани, баъзан муаммоларнинг тугамаслиги-ю, улардан чарчаганимиз хақида тез-тез ўйлаймиз. Баъзан бу хақида нолиймиз хам. Аммо хаёт мухаббатдан иборат. Албатта қийинчиликларга дуч келганимизда бу хақида ўйлашни истамаймиз. Бироқ шундай бўлса ха, бизга қулоқ тутинг. Бу сабоқ, ХУдованд бизга ўргатишни истаётган бу нарса бизнинг хаётимизни гўзал қилади. Шу орқали муаммолардан чарчаган кўнгил, ором олади. Хаётимиз мухаббатдан иборат дедик, Чунки бизни яратган Тангримизнинг Ўзи севгучидир. У бизга шу ќаётимизда севишни ўргатишни хохлайди. Биз севишни ўрганганимизда, Унга ўхшаш бўламиз. Мухаббат билан Унинг амрларини бажара оламиз. Худованднинг хамма амрлари битта, «Ўзгани ўзинг каби сев”, деган амрда мужассам бўлган. Худбинлик қилмай, севиш осон иш эмас. Инсон зотининг ўзи хақида ўйлаши унинг табиатига хос. Шунинг учун хам Худованд бизга шу сабоқни ўргатиш учун хаёт ато этган.

Албатта Худованд биздан хаммани севишни кутади. Айниқса Унинг оиласидагиларни севишни ўрганишимиз керак. ХАворий Павлус ўз мактубида шундай деган эди: “ Имонли биродарларингизни севинглар.” У яна: “Фурсатимиз бор экан, хаммага, айниқса, ўзимизнинг ахли мўминга яхшилик қилаверайлик.” Нега Худойимиз бошқа имонлиларга алохида мухаббат кўрсатишимиз кераклигини таъкидлаган? Нега бир-биримизга шунчалик мухаббат кўрсатишимизни хохлайди? Чунки ХУдованд Ўзининг оиласидагилар бошқа нарсадан кўра, ораларидаги мухаббат билан донг таратишини хохлайди. Раббимиз Исо Масих: «Агар орангизда мухаббат хукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни хамма шундан билиб олади”, — деган эди. Самовий шохликда бизлар хаммамиз абадий бирга бўламиз ва завқланамиз. Аммо бунинг учун хозир ердаги хаётимизда севгимизнинг абадий бўлиши учун бир оз тер тўкишимизга тўғри келади. Худованд бизга «оилавий мажбуриятлар” орқали Ўз иродасини ўргатади.

Бу сабоқда ўрганишимиз керак бўлган энг мухим нарса бир-биримизни севишни ўрганишдир. Худованд хар биримиздан рухий оиламизнинг аъзолари билан доимий муносабатда бўлишимизни ва шу орқали севишни ўрганишимизни хохлайди. Биродарлар орасидаги муносабат орқали учта мухим хақиқатни ўрганамиз.

Мухаббатсиз хаёт ќеч нимага арзимайди. Павлус бу хақида жуда яхши билган кўринади: «АГар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, хатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга хеч фойдаси йўқ.” Мухаббатнинг душмани борлигини биласизми? Бизнес мухаббатнинг энг катта душманидир. Биз бизнес билан овора бўлиб, бор вақтимизни ишга, хисоб-китоб қилишга сарфлаймиз. Биз шу ишлар билан банд бўлганимизда хаётимизнинг асосий мазмуни шу деб ўйлаймиз. Аслида эса ундай эмас. Хаётимизнинг асосий мазмуни Худовандни ва бошқа одамларни севишни ўрганиш.

Мухаббатсиз хаёт бу нолга тенг бўлади. Мухаббат тоабад сиз билан бирга бўлади. Агар умри тугаб охирги дақиқаларини яшаётган одамларни кузатган бўлсангиз, уларнинг хеч бири умри охирида, менинг дипломларимни Беринг, уларга охирги марта қараб олай, демайди. Улар умрларининг охирида, одамларни ўзига яқин бўлган одамларни кўришни истайди. Биз охирги дақиқаларда мухаббат ва муносабат хаётдаги энг мухим нарсалар эканини яхши англаймиз. Бизга мухаббатимизнинг қанчалик кўплигига қараб бахо берилади. Худованд бизнинг қанчалик рухан етукликка эришганимизда бошқалар билан муносабатимизга қараб белгилайди. Жаннатда Худованд: «Ўз ишинг хақида гапир, банкда қанча хисобинг бор ёки қизиққан машғулотларинг қандай эди”, — деб сўрамайди. Исо Масихни севишимизни кўрсатишнинг энг яхши йўли, бу Унинг оиласидагиларга мухтож пайтларида ёрдам беришдир. Ўйлаб кўринг-чи, охирги марта қайси мухтож биродарингизга ёрдам бердингиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top