Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Биз ўтган сафар сизлар билан баркатлар ва лаънатлар хаџида бир оз сухбатлашган Эдик. Лаънатларнигн авлоддан-авлодга ўтиши мумкинлиги ва баракатлар џандай бўлиши хаџида озгина тушунчага эга бўлдик. Бугун хам сизлар билан лаънатлар мавзусига чуџурроџ ёндашмоџчимиз. Агар лаънатлар хаџида яхшироџ билиб олмоџчи бўлсак, энг аввало хикматлар китоби 26 боб2 оятга џарайлик: «Чумчуџ ёки џалдирћоч учиб кетишига ўхшаб, сабабсиз лаънат хам амалга ошмайди.” Бу жуда мухим мавзу. Агар лаънат бор бўлса, бунга сабаб бўлиши керак. Шунинг учун кўп холларда лаънатдан озод бўлиш учун сабаб топиш мухим хисобланади. Лаънат хеч џачон сабабсиз келмайди. Лаънатларнинг сабаблари бор дедик, хозир сизлар билан ўша сабабларни кўриб чиџамиз: 1. Биринчи сабаб бу Худонинг ўзи. Кўп холларда Худо џандайдир миллат ёки шахсларни лаънатлаган.
Бу Худонинг энг џаттиџ жазо шаклларидан биридир. Ибтидо 12 боб 1-3 оятларга џарайлик. Бунда Худо Иброхимни чаџиргани хаџида ёзилган. Худо Иброхимни ўзи яшаётган халдейларнинг Ур шахридан чиџиб кетиб, ноаниџ жойга џараб кетишга даъват этган эди. Бу даъватнинг еттита џисми бор. “Худованд Ибромга хитоб џилиб деди: «Ўз ерингдан, она юртингдан, отанг уйидан чиџиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет.”” Кейин эса Худо даъватнинг еттита џисмини келтирган: 1) «СЕндан буюк халџ вужудга келтираман. 2) Сени табаррук џилиб, 3) номингни улућлайман. 4) Сенбаракали бўлгайсан. 5) Сени дуо џилганларни Мен дуо џиламан, 6) сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. 7) Ер юзидаги барча џабилалар сендан барака топадилар.” Бу даъват Ибром учун берилган етти томонли даџдирни кўрсатади. Агар эътибор берган бўлсангиз, Худо даъватининг олтинчи џисмида, Ибромни лаънатлаган одамга џарши бўлган лаънат хаџида ёзилган. Бунда жуда мухим сабаб бор.
Худо џандайдир одамни махсус вазифани бажариш учун даъват этганда, ўша одам шу билан шайтоннинг мўлжали остида бўлиб џолади. Шунинг учун Худо Иброхимнинг даъватига махсус химоя џилувчи џисмни хам киритган эди: «сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман.” Кейинроџ Муџаддас Китобда шу химоя Исхоџ орџали Ёџубга ўтказилди ва шундан кейин бутун Исроил халџига яъни бутун яхудий одамларга хам ўтди. Шундан бир нарсани ўрганиш мумкин. Демак яхудий одамларни лаънатлаган хар бир кишини Худо лаънатлайди. Замонавий тилда айтадиган бўлсак, яхудийларга бўлган ёмон муносабат «анти семитизм” деб айилади. Бу эса лаънатнинг энг асосий сабабидир. Бугунги кунда Ушбу лаънатнинг таъсирини кўп жойларда, одамлар хаётида ёки халџлар хаётида хам кўрса бўлади. Биз хар биримиз ўзимизни текширишимиз керак. Мен ёки менинг аждодларимдан кимдир яхудий халџига душман бўлганми? Уларга џарши нимадир гапирганмизми ёки лаънатлаганмизми? Агар шундай џилган бўлсак, бизнинг устимизда лаънат бор.
Џонунлар китоби 27 бобда Худо Исроил халџига буйруџ берган эди. Исроил халџи фароћат диёрига кирганларидан кейин ўзларининг устидан ўн иккита лаънатни айтиши керак эди. Агар улар Худога итоатсизлик џилсалар бу лаънатлар рўёбга чиџар эди. «Ўша куни Мусо халџџа шундай буйруџ берди: «Урдун дарёсини кечиб ўтганингизда џуйидаги одамлар Геризм тоћидан туриб халџни баракалайдилар: Шимъўн, Левий, Яхудо, Иссохор, Юсуф ва Бенямин. Џуйидагилар эса Гебал тоћида туриб, халџни лаънатлайдилар: Рубен, Гад, Ошер, Завулун, ДАн ва Нафтоли.””Улар шу баракатлар ва лаънатларни айтмасдан туриб, фароћат диёрига Кира олмас эдилар. Шу билан бирга агар улар Худога итоат џилсалар баракат олардилар, аксинча итоатсизлик џилсалар лаънатланардилар. Шуднай џилиб фароћат диёрига фаџат баракат ва лаънат орџали кириш мумкин эди. Азизлар Исроилликлар ваъда џилинган ерга киришдан олдин ўз устиларига џандай лаънатларни олганини билишни истасангиз бизнинг кейинги сухбатимизни хам эшитиб кўринг. Бу сиз учун џизиџ бўлишига ишонамиз.