3:40

Ўтмишдаги хатоликларни кўриб чиқиш

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Бугун сизлар билан Худованд йўлида муносабатларни мустахкамлаш ва чуџурлаштириш учун џадимги ахдга мурожаат џиламиз. Џадимги ахд даврига назар ташлаб, ундан ўзимизга керакли сабоџлар оламиз. Уларнинг хатоларидан хулосалар чиџарамиз. Хар биримизнинг ўз келиб чиџиш шажарамиз бор. Бу шажарадаги ота боболаримизда етарлича камчиликлар ва яхши томонлар бўлган деб ўйлайман. Агар Эски Ахддаги Џонунлар китобига џарайдиган бўлсак, унда: «Џилган гунохингиз учун авлодларингизни хам жазолайман”, деган оят бор. Агар бу оятга кўра хулоса џиладиган бўлсак, бизнинг џилган хатоларимиз, гунохларимиз фарзандларимизга хам таъсир џилади. ХУдди шу каби ота-боболаримизнинг гунохлари хам бизгача етиб келган бўлса эхтимол. Орангизда џай бирингиз ота-боболарингизнинг џилган гунохларидан жабр чекасиз? Бундай хатоларнинг натижаси ошкора кўринмаса хам, рухий таъсирларини сезиш мумкин.

Агар сиз шундай оћриџларни бошингиздан кечираётган бўлсангиз, Худованддан ўша оћриџларга ўз нурини ва шифосини йўналтиришини сўранг. Бугунги мавзумизда Эски Ахд дааврида яшаб ўтган Изекиэл пайћамбарнинг китобига мурожаат џиламиз. Худованд Изекиэл орџали Исроил халџига нималар деган экан? Биз юџорида Џонунлар китобидаги, оталарнинг џилган гунохи учун фарзандларни хам жазолайман, деган оятни кўриб чиџдик, бироџ Изекиел китобида Худованд солих фарзандлар хаџида шундай дейди: “Сиз шундай сўрайсиз: Нега оталарнинг гунохи фарзандларга хам ўтиши керак эмасми? Бироџ мен айтаман, агар фарзандлар тўћри ва адолатли бўлсалар, менинг хамма амрларимни бажарсалар улар албатта яшайдилар”. Бу бизлар учун ваъда. Гарчи аждодларимиз орасида ёмон хаёт кечирган одамлар бўлса хам, улар орџали келадиган салбий натижаларни Худованднинг ёрдамида бузишимиз мумкин.

Фарзандларингиздан бирортаси уларнинг бирортасига инсофсизлик џилганингизни айтганми? АГар шуднай сўзларни эшитсангиз бу сизни џаттиџ хафа џилади. Фарзандларингиздан бири ўзининг џилган хатосига яраша жазо олганида, сизни нотўћри тушунади ва џилган ишингиз адолатсизлик деб ўйлайди. Бироџ Исроил халџига хам Худованд шундай деган эди. АГАр Изекиэл китоби 18 бобнинг бошига џарасак «Оталар нордон узум ейдилар, фарзандларнинг тишлари џамашади”, деган оятни ўџиймиз. Бунинг маъноси шуки, оталарнинг џилган гунохлари натижаси фарзандларига хам уради. Бироџ кейинги оятларда Худованд шундай дейди: Агар солих бир киши бўлса-ю, у Менинг хамма амрларимни бажарса, Менинг џонунларимга садоџат билан амал џилса бундай киши яшайди. Бундай одамнинг ўћли бўлса-ю, бироџ у фосиџ бўлса бундай одам џилмишига яраша жазосини олади.

Энди ўйлаб кўринг, бир фосиџ ота бўлса-ю, бироџ унинг ўћли отасининг џилмишларидан хулоса чиџариб, унинг изидан юрмаса, Худованднинг хамма амрларини садоџат билан бажарса, тўћри йўлдан юриб тўћри ишлар џилса, бундай одам яшайди. Шунда хам сизлар айтасизлар, Худованд адолатсизлик џилаяпти. Бироџ эшитинг Исроил хонадони. Менинг йўлларим нохаџмикан? Агар солих одам ўз солихлигидан кечиб, нопок йўлни танласа, бундай одам албатта ўлади. Бироџ фосиџ ўз фосиџлигини ташлаб, тўћри йўлни танласа, Худовандга тавба џилиб, Унинг йўлидан юрса, бундай одам яшайди.

Исроил халџи Худованд адолатсизлик џилаяпти деганида Худованднинг хам жахли чиџџан эди. Агар Янги Ахд давридаги имонлилар сифатида Эски Ахд даврига џарасак, уларнинг хаётидаги вайроналикларнинг гувохи бўламиз. Азизлар аждодларимизнинг гунохларидан ёки ўзимизнинг ўтмишимизда керакли хулосалар чиџариш кераклиги хаџида айтдик. Бироџ ўша хатоларни тузатиш хаџида сиз билан кейинги сафар сухбатимизни давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top