4:09

Тўғридан – тўғри юракка

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Хаётингизда биринчи марта юрагингизни парчалаган воџеани эслайсизми? Агар хаётимиздаги энг ажойиб кунлардан бирини эслашни сўрасак, бу бахтли кун дархол хаёлингизга келмаслиги мумкин. Бироџ юрагингизни биринчи марта парчалаган воџеа ёки ходиса хеч џачон хотирангиздан ўчмайди. Юракни парчаланиши бу џаттиџ хафа бўлишдан кўра кучлироџ. Биз деярли хар куни у ёки бу нарсадан хафа бўламиз. Бироџ юракнинг хаџиџатда парчаланиши оћриџ келтиради. Бу оћриџлар баъзан йиллаб џалбимизда џолади. Бундай холатларда Худованддан: «Нега менга џарамаяпсан?” деб сўраймиз. Бундай пайтларда онгимиз “У мени дилабгорларга шифо бермоџ учун …юборди” деган оятни џабул џилмасада, кўзимизда ёш билан юрагимиз бу сўзларни џабул џила олади. ЮРакнинг парчаланиши сўзи Муџаддас Китобнинг асл матнига кўра, интеллектга ёки кишининг рухиятига тегишли сўз эмас.

Худованд Ўз Каломида айтганидай, Исо Масихни юраги парчаланган, кишиларга шифо бери шва уларни оћриџдан халос џилиш учун ерга юборди. Кишилар кўпинча Эски Ахдда тасвирланган Худо билан Янги Ахдда тасвирланган Худо бир-бирига ўхшамайди, дейишади. Бироџ, Худованд хар џандай даврда бир хил мехрибон ва шафџатли бўлган. Масалан Ибтидо 16:1-13 оятларда Сорай ўз чўриси Хожарга џаттиџ азоб беради. Албатта бундан Хожарнинг юраги парчаланган. У Сорайнинг олдидан џочиб кетади. У чўлда џийналиб юрганида Худованднинг фариштаси уни топиб, парчаланган юрагига шифо беради. Бундай холатлар Муџаддас Китобда жуда кўп. Фаџат Худовандгина парчаланган юракка тўлиџ ва хаџиџатда шифо Бера олади. У бундай юракларга шифо бериш учун турли хил усуллардан фойдаланади. Бироџ Ишаё 61:1 оятга кўра Унинг энг катта вазифаларидан бири бу парчаланган юракларга шифо беришдир. Бу Исо Масих хизматининг энг мухим џисмларидан бири эди.

Агар Ишаёда ёзилган оятларни яхшилаб мулохаза џилиб ўџисангиз, бу оятларни сиз хам хизматингиз давомида ишлатишингиз мумкинлигини тушуниб оласиз: «Худованднинг Рухи менга ёр. У мени муџаддас мой-ла, мойлади. Бечораларга мужда етказмоџ учун, дилабгорларга шифо бермоџ учун ….Худованд мени юборди.” Келинг бу оятларни аста-секин чуџурроџ кўриб чиџамиз. Оятда: «Худованд Мени юборди”, деган жумла бор. Юборди сўзи иброний тилида: “отмоџ” маъносини билдиради. Агар биз Забур 126 боб 3-4 оятларга џарасак, Худованд ўћилларни камон ўџларига ўхшатади: “Ботирнинг џўлида ўџлар џандай бўлса, ёшлик чоћида кўрган ўћиллари хам шундайдир”. Юханно 3 боб 16 оятда эса Исо Масих ўћил деб аталган. Юханно 3 боб 17 оятда эса Худованд ўћлини дунёни џутџариш учун юборгани ёзилган. Худованд дунёни севарди. Ўзи яратган инсоният Унга џарши гунох џилаётган ораларидан фаџат баъзиларигина, Уни излаётган бўлса хам Худованд чексиз мехр мухаббат билан бутун оламни севарди.

Шунинг учун хам У Ўз Ўћлини яъни ўџдонидаги ўџини Камондан пастга отди. Бу оятларда камон сўзи йўџ, бироџ Худованднинг дунёга бўлган чексиз мухаббати сабаб, Ўзининг ягона ўћлини џурбонлик џилиб дунёга юборди. Юракларимизнинг душманини фаџатгина Худованднинг ўџи енгиши мумкин эди. Агар парчаланган юрак сўзини џарайдиган бўлсак, у иброний тилида эзилган, бўлакларга бўлинган, синган маъноларини беради. Юџорида сиздан юрагингизни парчалаган воџеани эслай оласизми деб сўрадик. Юракни парчалайдиган холат юракда албатта оћриџ џолдиради. Ортга џараб бу нарсани эслаш яна оћриџ келтиради. Сиз хам ўз хаётингизда шуднай оћриџларни хис џилаётган бўлсангиз, Худованд Ўз Ўћлини айнан сизнинг юрагингиздаги оћриџлар учун юборганига ишонасизми? У айнан сиздаги оћриџлар учун дунёга келган деб ўйлайсизми? Шундай бўлса, оћриџларингизни Унга Беринг. Биродарлар муаммоларингизнинг ечимини топишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга киринг. Бу сайт сизни џизиџтириши ва сиз истаган маълумотларни Бера олишига ишончимиз комил.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top