4:03

Болаликнинг аччиқ хотиралари

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Ўтган сафар сизлар билан юракнинг парчаланиши ва бу оћриџларга Худованд Ўз Ўћлини юборгани хаџида сухбатлашдик. Биздаги оћриџларга фаџат Угина шифо бўлиши, юрагимизнинг душманини фаџат Худованднинг Ўџигина енгиши мумкин. Ўша оћриџлар ва Нажоткоримиз мавзусидаги сухбатимизни бир оз кенгайтирамиз. Энди анча орџага болаликка џайтамиз. Болалик давридан шундай аччиџ хотиралар бўладики, киши бу воџеаларни умрининг охиригача унута олмаслиги мумкин. Айниџса шундай хотиралар кишини Худованд йўлидан юришига, Унга яџинлашишига тўсџинлик џилиши мумкин. Худованд юрагимизни парчалайдиган нарсаларни йўџотиб ёки олиб ташламайди. Агар Худога ўхшаб фикрлайдиган бўлсак, хаётимиздаги џийинчиликлар бизни ўстиришини билиб оламиз. Хаётимиздаги џийинчиликлардан џочмасдан, уларни инкор џилмай шулар билан бирга Худонинг йўлида ўсишимиз учун, Худованд уларнинг келишига йўл џўяди.

Бироџ МАтто 18 боб 1-11 оятларда Худованд болалар хаџида мухим нарсаларни айтган. “Кимки Менга ишонган бу кичикларнигн биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуџурлигига чўктирлиши у учун яхшироџ бўлар эди. …..Эхтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини хам хор џилманглар. Мен сизларга айтаман осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар.” Бу оятларга џарасак Масих болаларни џанчлик севишини билиб оламиз. Матто 18 боб 5-9 оятлар айнан болаларни хўрламаслик, уларни васвасага солмаслик хаџида ёзилган. Агарда биз МАтто 18 бобни яхшироџ тушунишни истасак, бу бобга чуџурроџ назар ташлашимиз керак бўлади. Биринчидан Болалар Исо Масих кўзининг оџу – џораси. 9-46 оятларда шогирдлар ўзаро ким катта деган саволга жавоб топишга харакат џилишади. Баъзан шогирдлар Исо билан бирга юрганларида ким катта, ким энг яхши каби саволларни бериб Унинг фикрини сўрашган.

Бу сафар хам улар ким катта деган саволни ўртага ташлаганларида Исо Масих уларнинг олдиларига бир кичик болани турћизиб, унга џарашни айтган. Марк 10 бобда эса болаларни яхши кўргани, уларга бефарџ эмаслиги аниџ ёзилган. Унда: «Болаларга йўл џўйинглар! Мана Худонинг Шохлиги бундайларникидир. Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шохлигини бола каби џабул џилмаса, унга хеч киролмайди. Кейин болаларни џучоџлаб, уларнинг пешоналарини силаб дуо џилди”, деб ёзилган. Менимча фаџат Исо Масих эмас болалар хам Уни яхши кўришган. Исо Масих џишлоџма-џишлоџ юриб таълим берганида, катталар орасида болалар хам бор эди. Улар ўзларининг севимли ўйинларини џолдириб, Исонинг орџасидан эргашиб юришган. Шунча катта одамларнинг орасидан Уни кўриш учун харакат џилганлар. Нега Марк китобининг 10 бобида болалар Исо Масихнинг олдига келишга харакат џилишганида шогирдлар болаларни Исодан узоџлаштирмоџчи бўлишди?

Менимча Исо Масих болаларнинг энг севимли кишиси бўлган. Махалладаги болалар хам Исо Масихнинг орџасидан эргашиб юришган бўлса керак. Исо Масих болаларни шунчалик севган экан, демак уларни елкасига кўтарган, уларни ўйнатган бўлиши аниџ. ХАр доим атрофида болалар бўлишини ёџтирмаган шогирдлари болаларни дуо џилиш учун олиб келишаётганида, уларни Устозидан узоџлаштирмоџчи бўлишган. Бироџ Матто 18 боб 5 оятда эса Исо Масих шундай деди: “Ким шундай бир болани Менинг номимдан џабул џилса, Мени џабул џилган бўлади”. Болаларни хўрлаш айнан Исо Масихни хўрлаш бўлади. Матто 18: 5 оятни шундай тушунишимиз хам мумкин. Болаларга нима џилсангиз, бу Менга џилганингиздир. Биз юџорида айтганимиздай бизнинг ўсишимиз учун Худованд џийинчиликларга йўл џўяди. Бироџ бу нарса болаларни хўрлашимизга сабаб бўлолмайди. Бошингизга келган џийинчиликларда болаларнинг айби йўџ. Бироџ болаликдаги оћриџларимизга шифо олиш орџали Нажоткоримизни кўпроџ билиб олишга имконият бўлади. Бундай џийинчиликларни Худога яџинлашишнинг имконияти деб билинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top