Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Муқаддас Калом бизнинг кундалик рухий озуқамиз ва хаёт йўлимизда чироғимиз бўлгач, Уни яхшироқ билишимиз ва Худо йўлида ўсишимиз керак бўлади. Айнан шу сабабли “Худо билан муносабатингизни ўстиринг” рукнидаги эшиттиришимиз давомида Муқаддас Каломни умумий холда қисқача кўриб чиқишни ва баъзи мухим маълумотларни эътиборингизга хавола қилишни лозим топдик. Муқаддас Каломнинг умумий маъноси Худонинг инсониятга берган ваъдаси ва уни Ўзи билан қандай яраштиргани хақидадир. Муқаддас Каломни бутунлигича тушунишни хохласангиз, энг аввало Худонинг Одам Атога берган ваъдасини тушуниб олишимиз керак бўлади. Шу ваъда орқалигина бутун Муқаддас Китоб бўйлаб сайр қилишимиз мумкин. Ибтидо китобининг биринчи бобида Худо борлиқни қандай яратгани ва ўша борлиқнинг мавжудотлари хақида ёзилган. Биринчи учта бобда дунёнинг яратилшидан инсониятнинг жаннатдан қувилишигача эслатиб ўтилган.
Ибтидо биринчи бобда Худо биринчи куни осмон билан ерни ва ёруғликни яратди. Иккинчи кунда атмосферадаги сув билан ердаги сувни ажратди. Учинчи куни эса ердаги ўсимликларни яратди. Тўртинчи куни қуёшни, ойни ва юлдузларни яратди. Бешинчи куни осмонда учадиган қушларни ва сувда сузадиган балиқларни яратди. Олтинчи куни эса ерда яшайдиган хайвонларни ва Ўз суратидаги одамни яратди. Еттинчи кунда Худо барча ишларини тугатиб дам олди. Одам Худо яратганларнинг ичида энг аълоси эди. У бошқа жонзотлардан фарқли равишда Худонинг суратида яратилган эди. Унга Худо хохиш, ирода, ақл ва хис-туйғулар берганди. Кейин эса бутун яратилган мавжудот устидан хоким қилиб қўйди. Худо уни баракалади. Муқаддас Китобда Одамга берилган бир буйруқ жуда мухим. Худо унга яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти мевасидан емасликни буюрди. Юқорида айтганларимиз Худо инсонга берган хохиш ва хис-туйғулар шу ерда ўз ишини кўрсатди. Иккинчи бобда Худо Момо Хавони яратгани хақида ёзилган.
Момо Хавонинг вазифаси Одам Атога ёрдамчи бўлиш эди. Учинчи бобда эса шайтон илон қиёфасида тасвирланган. Момо Хавонинг Шайтон билан сухбатига яхшилаб эътибор қилсак, Одам Ато таъқиқланган мева хақида Момо Хавога яхши тушунтирганини кўрамиз. Шайтоннинг: «Худо чиндан хам сизларга боғдаги дарахтларнинг мевасидан еманглар деб айтдими?”, деб сўраган саволига, момо Хаво “Йўқ, боғдаги хар бир дарахтнинг мевасидан ейишимиз мумкин, фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти мевасидан ейиш таъқиқланган. Ундан еган кунимизоқ ўламиз” – деб жавоб берди. Бироқ шайтоннинг алдовига осонгина учди. Шайтон хар сафар алдашни бошлаганида, «Худо шундай дедими?” деган савол билан мурожаат қиларди. Момо Хаво Худонинг сўзини аниқ қилиб айтганидан сўнг, шайтон Худонинг сўзини инкор этиб, ўз алдовини тиқиштирди. “Йўқ, асло ўлмайсизлар”. Бу биринчи ёлғон эди. бир ёлғон кетидан кейинги ёлғонни келтирди. “Сизлар худди Худога ўхшаб яхши ва ёмонни биладиган бўлиб қоласизлар”. Момо Хавонинг гунох қилишига нима сабаб бўлди? У гунох қилмаслиги хам мумкин эди-ку!
Қуйида биз сизларга Момо Хавонинг гунох қилишга бир нечта сабаблар бўлган. 1) Эшитиш. Момо Хаво шайтоннинг гапига қулос солди. Уни эшитди. Бу унинг хатоси эди.
2) Кўриш. Момо Хаво мевани кўрди. Мева таъқиқланган эди. Гунох кўришдан бошланади.
3) Хохлаш. Момо Хаво таъқиқланган мевани хохлади. Кўриш эса хохишни келтириб чиқаради.
4) Тегиш. Момо Хаво мевани олди. Хохиш эса ўша нарсани олишга ундайди.
5) Яшириниш. Момо Хаво билан Одам Ато гунох туфайли Худодан яширинди. Киши бир гунохни қилгач, бошқалар бундан хабар топишларини истамайди. У ўзи қилган гунохга бошқаларни хам аралаштиришни хохлайди. Шунинг учун хам Момо Хаво таъқиқланган мевани бир ўзи емади, ундан Одам Атога хам берди. Ўзининг гунохига Одам Атони хам аралаштирди. Гунох бизни Худодан узоқлаштиради. Худо уларни лаънатлади ва Адан боғидан чиқариб юборди. Энди улар Худо билан бирга бўлолмасдилар. Бироқ жаннатдан чиқариб юборишдан олдин Худо Одамга бир ваъда берди. Шу ваъда орқали инсоният яна Худо билан бирга бўлишга имкон пайдо бўлди. Момо Хаво ўзининг гунох қилишига нималар сабаб бўлиши мумкинлигини билмасди, аммо азизлар сизлар биласизлар. Шунга кўра солих яшайсизлар деган умиддамиз.