MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, денгизда сузаётганлар қўрқувда эдилар. Ишониб бўлмас даражадаги тўфон кўтарилди ва бир нечта денгизчилар чўкиб кетишди.

Денгиз саёҳатчилари адашдилар. Улар қаерга сузишаётганларини билишмасди. Қачон улар бирорта қирғоққа етишади? Ўз уйларига қайтишлари учун йўлни топишармикан?

Бу 1492 йили бўлганди. Кема бошлиғи Христофор Колумб эди. У ҳам бу саволларга жавоб беролмасди. У Атлантика океани орқали Ҳиндистонга, босиб ўтилмаган йўлга отланганди.

Ниҳоят улар Америка оролини кўриб қолишди, унга тушиб, тоза сув ғамлаб олишди ва уларнинг ҳаёти сақланиб қолди. Бундай воқеа бизнинг давримизда такрорланиши мумкин эмас.

Кемаларда аниқ асбоблар, йўналиши белгиланган хариталар мавжуд ва кема океанда адашиб қолмайди. Биз ерда яшаганимизга қарамай, кўпчилик одамлар ўзларини нотинч, океанда юргандек ҳис қилишади.

Уларнинг саволлари кўп. Қаерга кетаяпман? Қаердаман? Адашиб қолмадимми? Тўғри йўлни қачондир топа оламанми, ўзи? Худо бизнинг бу саволларимизни эшитди ва бизга ғамхўрлик қилиб, йўлни кўрсатиб турувчи Китобни берди.

Саволларга жавоб тўғрисида гапиришдан аввал, келинг бизнинг йўлимизни кўрсатувчи Китоб, Муқаддас Китобга назар солайлик. Биз Унинг қандай ёзилганлигини ва қайси йўллар билан бизгача етиб келганлигини билиб оламиз? Муқаддас Китоб 66та китобдан ташкил топган.

Бу Худодан бизга берилган кичик бир кутубхонадир. Муқаддас Китобнинг биринчи қисми – Қадимги Аҳд – 39та китобдан иборат. Иккинчи қисми – Янги Аҳд – 27та китобдан иборат. Ўтган 16 аср мобайнида тахминан 40та одам бу китобнинг яратилишида иштирок этган.

Муқаддас Китоб бу одамларни Худонинг азиз одамлари эди, дейди. Улар орасида подшоҳ ва деҳқонлар, шоир ва савдогарлар, ҳарбий ва диний пешволар бўлган. Уларнинг барчаси турли насл-насабга, турли хил даврда ва жойларда яшаган, ҳар-хил қизиқишга эга бўлишган.

Муқаддас Китобдаги китоблар ҳаётнинг турли хил томонларига тегишлидир: тарих, башоратлар, шеърият. Унда биз қўшиқлар ва доно ҳикматлар шаклида сўзларни топамиз.

У ёшлар ва кексалар учун фойдали ҳикояларни ўз ичига олган. Лекин барча ушбу мавзулар биргина марказий фикр билан бирлаштирилган бу – Худо билан одамнинг бир-бирига муносабати. Ушбу муносабат доимо мухим хисобланади. Шунинг билан азиз биродарлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top