Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугунги сухбатимиз давомида яна Худованднинг мехрибонлиги ва садоқати хақида гаплашамиз. Ибром, яъни кейинроқ Иброхим деб аталган пайћамбар Сомнинг авлодидан эди. Худо Ўз ваъдасини амалга оширишда ундан фойдаланди. Худо Одам Ато ва Момо Хавога ваъда берганидан сўнг кўп асрлар ўтди. Кўпгина Муқаддас Китоб олимлари Одам Атодан Иброхим пайћамбар давригача қанча асрлар ўтганини аниқлашга уриндилар. Худо Иброхимга ваъда бериш орқали инсониятни қутқаришга яна бир қадам қўйди. Иброхимга берилган ваъда мухим факторларга эга. Бу ваъдани кўпинча Худонинг Иброхим билан қилган ахди деб хам атаймиз. Уч сабабга кўра бу ваъда Одам Атога берилган ваъдани тўлдиради.1) Иброхимга берилган ваъда Одам Атога берилган ваъдани тўлдиради. Эсингизда бўлса бу ваъда бир Зот орқали амалга ошиши керак эди. Уни амалга ошириш учун эса Иброхим пайћамбар мухим ўрин тутарди. Чунки келажакда келадиган Қутқарувчи Иброхим наслидан бўлиши керак эди. 2) Бу ваъда Худо Иброхим орқали бунёд этадиган Исроил халқининг келажагига боћлиқ эди. 3) Эски Ахднинг давоми ва Янги Ахд Худо Ўз ваъдасини қандай амалга оширганини кўрсатади.
Агар Иброхимга берилган ваъдани яхши тушунмасангиз Эски Ахдда давом этадиган тарихни хам тушунолмайсиз. Муқаддас Каломни ўқийдиган киши ундаги хамма фактларнинг Худони ваъдасига бориб тақалишини хам билиши керак. Иброхимга берилган ваъда эса кишига Эски Ахддаги Худо айтмоқчи бўлган бутун мазмунни тушунишга ёрдам беради. Иброхимга берилган ваъдада учта сўз бор, «ер”, “урућ”, “мархамат”. Келинг шу сўзларни тушунишимизга ёрдам берадиган оятларни кўриб чиқайлик. “Хозир айтилган мана шу лаънатлар ва баракатларга Худо сизни тарқатиб юборган халқлар ичида хам амал қилиб яшасангиз, сиз ва болаларингиз Худога қайтиб бугун айтилганларга бутун юрагингиз билан унга бўйсунинг. Шунда Худованд сизни яна қайтиб тиклайди ва сизга мехр кўрсатади сизни тарқатиб юборган жойлардан қайтариб олиб келиб хаммангизни оталарингизга тегишли бўлган ерга олиб келади. Сиз ўша ерга эгалик қиласиз. Ўшанда сизлар ота-боболарингиздан хам кўп бўласиз. Худовандни бутун юрагингиз билан севишингиз учун Худо сизнинг юракларингизни ва авлодларингизнинг юракларини суннат қилади. Сизни қувқин қилган вас издан нафратланган душманларингизни Худо лаънатлайди.”
“Сенинг кунларинг тугаб ота-боболаринг олдига кетганингда сендан келиб чиқадиган зурриётни кўтараман. Мен унинг шохлигини ўрнатаман. У Мен учун уй қуради. Мен эса унинг шохлигини абадий қиламан. Мен унинг отаси бўламан, у эса менинг фарзандим бўлади.” “Вақти келади дейди Худованд, Мен Исроил ва Яхудо хонадони билан янги ахд тузаман. Бу ахд аввал ота-боболари билан тузган ахдимга ўхшамайди. Чунки улар менинг ахдимни буздилар. Бу ахд шундай, Мен қонунларимни уларнинг онгларига ёзиб қўяман, юракларига жойлайман. Мен уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлади. ” Худонинг бу ваъдаси ўзгармасдир. Аслида бу ваъда Исроил халқига берилган, бироқ бугун бу ваъдани Исонинг жамоатига тегишли десак бўлади. Галатияликлар 3:14 оят шундай дейди: «Шу йўсин Худо Иброхимгача ваъда қилган қут-баракалар Исо Масих орқали маъжусийларга хам насиб этди, биз имонимиз туфайли Худо ваъда берган Муқаддас Рухни қабул қилдик.” Худо Иброхимга берган ваъда қандай эди, ёдингиздами?
«Худо Иброхимга хитоб қилиб деди: «Ўз ерингдан, она юртингдан, отанг уйидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет. Сендан буюк халқ вужудга келтираман. Сени табаррук қилиб, номингни улућлайман. Сен баракали бўлгайсан. Сени дуо қилганларни мен дуо қиламан, сени лаънатлаганларни мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар.” ” Худо унга “Сендан буюк халқ вужудга келтираман”, деди. Агар Иброхимдан буюк халқ пайдо бўладиган бўлса унга ва авлодларига ер керак эди. Яна зурриёт хам керак эди. Кейин унга: «Сени табаррук қилиб номингни улућлайман”, деди. Унинг номини буюк қилди. У рухан хам мархаматланган ва Худонинг дўсти деган номга сазовор бўлган. Азизлар Худонинг Иброхимга берган ваъдасини тўлиқроқ тушунишни истасангиз бизнинг кейинги сухбатларимизни хам тингланг. Кейинги сухбатимизда бу мавзуни давом эттирамиз.