3:13

Муқаддас Рух – Худонинг мададкори 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Жамоатнинг бутун тарихи давомида унинг энг муҳим моҳиятларидан бири Учбирлик таълимоти эди. Муқаддас Китобнинг тирик Худоси ягона Худодир, аммо У Ўзини Учбирлик кўринишида, ёки қиёфасида намоён қилди: бу Ота Худо, биз Исо Масиҳ деб атовчи Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ Худо қиёфалари. Ушбу жуда муҳим таълимот бўлиб, ўзида инсон тафаккури ила англаш мумкин бўлмаган, лекин имон ва эътиқод орқали тушуниш имкони бўлган руҳий сирни тасвирлайди.

Ҳайрон қоларлиси шуки, ер юзи бўйлаб кўплаб имонлилар бу таълимотни ҳеч қачон тушунмасдан, ҳаттоки билмасдан, Учбир Худонинг қўлини ўзида сезиб кўришди ва Уни англашди.

Имонлиларнинг кўп қисми Ота Худони бутун борлиқнинг Ҳукмдори сифатида ва самода абадий ва илоҳий қудрат сифатида тан олишади. Масиҳийлар орасида бутун борлиқ Худоси Ўзини Каломда (Инжилда) ва сўнгра Нажоткоримиз (Исо Масиҳ) жисмоний танада дунёга келиши орқали кўпроқ драматик қиёфада, ҳамда Муқаддас Руҳ орқали теранроқ, шахс даражасида ўзини зоҳир қилгани ҳақидаги ҳақиқат кенг тан олинган бўлиб саналади.

Имонлилар Учбирликнинг учинчи қиёфасини хаммасидан ҳам кўра оз биладиган кўринади. Бироқ, Инжилга мувофиқ, айнан Муқаддас Руҳ ҳаммасидан кўра, бизнинг Масиҳда яшашга уринишимизга кўмак беради. Исо Масиҳни ўз Худойимиз деб қабул қилганимиздаёқ ҳаётимизга Муқаддас Руҳ кириб келади ва ўзини бағишлашга имкон бериб, ичимизда яшай бошлайди.

Муқаддас Руҳ фаолияти ва қиёфаси тўғрисида тушунмасликни ва мужмал таълимотни, эҳтимол, икки муҳим хато орқали тушунтириш мумкин. Биринчидан, шундай одамлар борки, улар Исо Масиҳнинг Муқаддас Руҳ Уни “улуғлайди” деган сўзларини, Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирилган таълимотнинг асосий мавзуси Масиҳнинг Ўзини англатади, деб тахмин қиладилар. Шу сабабдан, бундай одамлар Муқаддас Руҳни фаҳмлай олмайдилар. Кўриниб турибдика, улар Инжилнинг ҳақиқатига эргашишни хоҳлашади, лекин шу билан биргаликда, улар афтидан Янги Аҳддаги Муқаддас Руҳнинг қиёфаси ва корига бўлган кўплаб изоҳларни назардан четда қолдиришади. Бу парчаларни ёзишда янги аҳд муаллифларини Муқаддас Руҳ бошқарганмиди? Шубҳасиз, бошқарган эди. Шуни хулоса қилишимиз мумкинки, Муқаддас Руҳ бизни, Ўзининг Масиҳни олқишловчи жамоатдаги хизматини англашимизни ва тушунишимизни истайди. Бундан ҳам кўра, масиҳийлар Муқаддас Руҳ улар учун нималарга қодирлигини тушуна бошлаганда, улар учун Масиҳни юксалтирувчи ҳаёт билан яшаш анча енгиллашади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top