3:35

Ҳикояни тўғри талқин қилишнинг усуллари

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биз ўтган сафар Муқаддас Каломдаги ҳикоя жанрида ёзилган китоблар ҳақида суҳбатлашдик. Унда ҳикоянинг мақсади, унинг қандай берилиши ҳақида маълумот олдик. Энди эса ўша ҳикояларни қандай талқин қилиш ҳақида суҳбатлашамиз. Биз қуйида келтирмоқчи бўлган усуллар сизга ҳар бир ҳикояни тўғри талқини қилишда ва изоҳлашда хатолардан сақланишингизга ёрдам беради.

Эски Аҳд китобидаги ҳикоялар айтмоқчи бўлган маънони тўғридан-тўғри айтмайди.

Эски Аҳддаги ҳикоя одатда таълимотни тасвирлаб беради ёки бўлмаса таълимотлар ҳикоянинг маълум бир жойида бўлади.

Ҳикояларда содир бўлиши керак бўлган нарсалар ҳақида эмас, содир бўлган нарсалар ҳақида ёзилган. Шунинг учун ҳам ҳикояларнинг баъзиларини тўғридан тўғри қабул қилиш ёки унга тақлид қилиш керак эмас. Чунки содир бўлган нарсалар орқали Худованд бизга хатоларни кўрсатиб ва улардан бизни огоҳлантиради.

Ҳикоядаги шахслар қилган ишлар ва ҳаракатларни биз доимо ҳам тўғри деб қабул қилмаслигимиз керак. Баъзан уларнинг тескарисини қилиш керак. Масалан ҳикояда ёмон ва гуноҳкор аёл ҳақида ёзилган бўлса, бу аёл бизга ўрнак бўлолмайди. Ҳикояда гуноҳкор аёлни тасвирлаш баробарида бизни солиҳликка ундайди.

Эски Аҳд ҳикояларидаги шахсларнинг ҳаммаси ҳам мукаммал инсонлар бўлмаган. Уларнинг ҳатти-ҳаракатларида ҳам хатолар бор.

Ҳар доим ҳам ҳикоянинг охирида бизга хулосалар берилмаган. Нима яхши нима ёмонлигини ҳикояни ўқиб ўрганиш жараёнида билиб оламиз. Биз Муқаддас Каломдаги Худонинг сўзлари орқали ҳикояда Худо айтмоқчи бўлган фикрларни тушуниб оламиз.

Муқаддас Каломга жамланган ҳикояларнинг ҳаммаси саралаб танланган ва булар ҳаммаси эмас. Юханно 21 боб 25 оятда шундай сўзлар бор: «Исо бажарган бошқа бир талай ишлар ҳам бор. Булар бирма-бир ёзиб чиқилганда эди, ёзилган китоблар оламга сиғмас эди, деб ўйлайман.”

Ҳикоялар бизнинг хамма назарий саволларимизга жавоб бериш учун ёзилмаган. Уларнинг ёзилишидан аниқ кўзланган мақсадлар бор.

Ҳикоялардаги айтилмоқчи бўлган таълимот ёки эксплисит, яъни тўғридан – тўғри берилган ёки имплисит, яъни яширин ҳолатда берилган.

Ва нихоят энг охирги усул. Худо Муқаддас Китобга киритилган ҳамма ҳикояларнинг бош қахрамони. Ундан бошқа қахрамон йўқ. Ҳикояда бошқа бир шахснинг ҳаёти ва қилган ишлари ҳақида ёзилган бўлса ҳам асосан таълимот Худонинг қандайлиги ҳақида боради.

Ҳикояни талқин қилишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш керак бўлади. Муқаддас Каломни қандай ўқиш кераклиги ҳақида яхши биласиз. Каломни ўқир экансиз, юрагингизни тайёрлаб, уни Муқаддас Руҳга очган ҳолда, чин дилдан Худонинг иродасини билиш ниятида ўқиш керак бўлади. Танлаган ҳикоянгизни бир сафар тушунмасангиз, кейинги сафар яна ҳаракат қилиб кўринг. Энг асосийси Худодан ҳикоянинг маъносини сизга очиб беришини сўранг. Аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, Худонинг ҳикояларини ўқиб ўрганиш Худо билан муносабатингизни чуқурлаштиради ва бошқаларга яхшироқ хизмат қилишингизга ёрдам беради. Агар ҳикояни қандай талқин қилиш ҳақида ўйланаётган бўлсангиз. Кейинги суҳбатимизда сизга ёрдам беришимиз мумкин. Агар биз билан бирга бир ҳикояни талқин қилиб кўрсангиз, кейинчалик ўзингиз ҳам танлаган ҳикоянгизни қийналмай талқин қила оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top