3:27

Тинчлик ўрнатиш йўлида

MP3

Муқаддас Каломдаги Матто 18:15 оят эсингиздами. Шу оятда берилган тинчлик ўрнатиш жараёни: Худони улуғлайди.

Биз тинчлик ўрнатиш принципларини амалда қўллашни хоҳлайдиган бўлсак, биринчи ўринда Худони улуғлаш ҳақида ўйлашимиз керак. Бизнинг энг биринчи қиладиган ишимиз ўзимизни оқлаш ёки рақибимизни енгиш эмас, Худони мамнун қилиш. Коринф шаҳрида ҳаворий Павлус бўлинган жамоатга дуч келди. Жамоатда ахлоқий, қонуний ва парҳез ҳақида баҳслар бор эди. Павлус уларга:“Шундай қилиб ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар.”, деган эди. Муқаддас Каломдаги тинчлик ўрнатиш Худони мамнун қилиш ва Уни улуғлашга асосланган ва йўналтирилган. Унинг манфаатлари, номи, амрлари бошқа ҳар қандай мукофотлардан ҳам устун туриши керак.

Тинчлик ўрнатишда биринчи даражали бўлган нарса бу Худонинг амрларига бўйсуниш орқали севувчи Худога бўлган садоқатимиздир. Тинлик ўрнатишга Худо томондан ёндашиш – бу фақат натижаларга диққат қилиш дегани эмас, чунки баъзан одамлар сизнинг ҳаракатларингизга жавоб қайтармайдилар. Одамлар бизнинг ҳаракатларимизга ижобий жавоб қайтармасалар ҳам, биз Худони мамнун қилаётганимиздан тасалли ва далда оламиз. Юқорида айтиб ўтилганидек, Худонинг “манфаатлари, номи, амрлари бошқа ҳар қандай мукофотлардан ҳам устун туриши керак”

Тинчлик ўрнатишда биринчи Худони мамнун қилишни хоҳлаш бўлса, иккинчи қадам ўз кўзимиздаги ходани олиб ташлаш бўлиши керак.

Исо бевақт ёки нотўғри адоватни таъқиқлайди. Биз аввал ўз гуноҳларимиз ва хатоларимизга тўғрилашимиз керак. Ундан кейингина биродаримизнинг айбини кўрсатишга ҳақли бўламиз.Исонинг шогирдлари орасидаги биродарликда ҳадеб, бир-бирларини айблайвериш ярамайди. Бу биродарлик муносабатларига ҳеч қандай ёрдам бермайди. Аммо биродар, мулойим бўлганида ўз-ўзини хукм қилувчи руҳ ўзининг кўзидаги ходани олиб ташлайди ва унда биродарининг кўзидаги чўпни олиб ташлашга ёрдам бериш жавобгарлиги бўлади. Яна шу қадамга тегишли бир қўшимча ҳақиқат бор. Жуда кўп ҳолларда, ярашиш йўли жуда осон: арзимас дилсиёҳликларга эътибор бермаслик.Худо бизнинг ҳар бир гуноҳимизга шафқатсизларча муносабатда бўлмас экан, биз ҳам бошқаларга худди шундай муносабатда бўлишга интилишимиз керак. Бу ҳамма гуноҳларга эътиборсиз бўлиш керак дегани эмас.Аммо майда-чуйда, арзимас хатоларга ҳам эътибор бериб вақт сарфлаш тўғри келмайди. Бу эса иккита холатда тўғри бўлиши керак. Биринчиси, дилсиёҳлик сиз билан унинг орасига девор қўймаслиги керак. … Иккинчиси, дилсиёҳлик Худонинг номига жиддий доғ туширмаслиги ва бошқаларга ёки дилсиёҳликни келтириб чиқарган кишига ҳам зарар етказмаслиги керак. Ким биландир муносабатни тикламоқчи бўлсангиз ва бу суҳбатларимиз сизга фойдали бўлаётган бўлса, биз бундан жуда ҳам миннатдормиз. Бизни тинглаганингиз учун рахмат.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top