4:19

Сиз қайнона бўлдингиз

MP3

Ассалому алайкум оила парвонаси, оналар. Фарзанд ўстириб, уларни оёққа турғизиш осон иш эмас. Бунинг қандай иш эканлигини, азоблари-ю, қувончларини она бўлганлар билади. Сиз бетакрор мехрибон онасиз, аммо кечагина ўғлингиз уйланди. Икки ёшга никох ўқилди, тўй хам ўтди. Неча йиллик орзуинзига етишдингиз. Ўғил кўргандаёқ юрагингиз қатларига битилган “бир муносиб келин олиш” хақидаги ёқимли истаклар амалга ошди. Йиллаб киймай йиққанларингизни барини «эгаси”га топшириб хотиржам бўлдингиз. Бугун сиз – қайнонасиз. Ниятларингизнинг, хаёлларингизнинг чек-чегараси йўқ. Келинингиз одоб-ахлоқда, шарму – хаёда, мухаббат ва садоқатда, иффат ва назокатда ягона бўлади. Қайнона ва қайнотанинг хурматини жойига қўяди. Хали чой кўтариб югуради, хали тахоратингизга сув. Бир оғиз гапингизга махтал, биргина томоқ қиришингизга шай. Бир ёқда ўғил қизларингиз хам келиннинг “хизмат”идан умидвор бўлиб туришибди.

Янги келинингиз бировининг шимини дазмоллаб, бирисининг туфлисини мойлаб бериши, қайинсинглисининг сочини хам турмаклаб қўйиши керак. Хуллас барча хонадонларда бўлгани каби тўй олдидаги ширин илинжлар, хавойи хаёллар сизга хам бегона эмас. Аммо орадан кўп ўтмай, қат-қат орзуларингиз сароб чиқиб қолди. Не-не орзу умидлар билан, маблағ сарфлаб катта тўйлар билан олинган келингингиз «олтин” эмас “мис” чиқиб қолди. Наздингизда хамманинг келини хизматни, хурматни, химматни дўндириб қўяди-ю, сизники хеч нарсага улгуролмайди. У танбал, ишёқмас хам эмас. Қўлини совуқ сувга уришга эринадиганлардан хам эмас. Унда гап нимада? КЕчагина хонадонингизга келин бўлиб тушган қиз учун эрининг юмушлари, унинг кўрсатмалари устунроқ туюлади. У шунинг учун аввал эрининг кам кўстини тўғрилаб, ишга жўнатворишга интилади. Оқибатда бу ёқда сизнинг юмушларингиз чала қолади.

Нариги томонда эрингиз “Дастурхонни йиғиб олмайсизми?” , деб бақиришга тушади. У кишини тинчитай, деб чопса, бу ёқдан қайини, қайинсингиллар тўнғиллашни, ғинғиллашни бошлаб юборишади.

Хеч ким унинг бу уйдаги тартиб-интизомларни, оила аъзоларининг феъл атворларини ўрганиб олишига вақт бермайди. Хар бир харакатидан нуқсон топаверади. Оқибат эса бир куни келиннинг бардоши тугаб, иш катта можарога айланади. Ота она улуғ зот. Биз хеч қандай ишларимиз билан онамизнинг бизга қилганларини қайтара олмаймиз. Она улуғ зот деймиз. Унда нега «она” сўзининг олдига “қайн” қўшимчаси қўшилиши билан у энди ёвуз бир кимсага айланиб қолади. Нега келинлар бу сўзни эшитишлари билан ранглари ўчиб, ғазабга минишлари керак? Қайнона келин муносабатлари хақида ўрганиб кўришганда улар ўртасидаги жанжалларнинг 60-70 фоизи қайнонанинг айби билан содир бўлармиш. Сизнинг уйингизга тушган 18 яшар қиз хали тажрибасиз, ғўр, хаётнинг паст-баландини билмайди. Эхтимол катталарни хурмат қилишни хали ўрганмаган, балки хонадонингизда йиллар мобайнида таркиб топган тартиб қоидаларни, анъаналарни у хали тушуниб етмагандир? Оила аъзоларининг табиатини тушуниб кўнглини тополмагандир?

Хўп, у хато қилибди, адашибди. Бирор юмушни сиз айтгандай, сиз хохлагандай қилмабди. Бундан қиёмат қойим бўлмагандир? Ахир сиз хам қирққа, элликка, олтмишга кириб энди тажриба орттирдингиз, хозирги ақлингизни топдингиз. Энди унга хам ўргатинг, насихат қилинг, холатига тушунинг ва йўлингизга солинг. Агар янги келинни хадеб тергайверсангиз, бундан ўғлингиз хам қийналади. У хотинини севади, сизни хам севади. Сизни деб у хам хотинига ёмон муносабатда бўлиши мумкин. Натижада уларнинг оиласи хавф остида қолади. Қанча орзу умидлар билан тўй қилган бўлсангиз, ўз сабрсизлигингиз, келинга имкон бермаганингиз учун бахтиёр оила ажрашишгача бориб қолади. Хўш, келин билан ахил яшаш, оилада тотувлик бўлиши учун қайнона нималар қилиши керак? “Келин олиш осон, қайнона бўлиш қийин”, деб бекорга айтишмаган момоларимиз. Момоларнинг ўгитларини билишни истасангиз кейинги сухбатимизни хам тингланг. Хўш момоларимиз бизга қандай маслахатлар тайёрлаб қўйган экан. Бу хақда кейинги сухбатимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top