2:46

Эр – оила руҳонийси

MP3

Ассалому алайкум. Худованд эркакни оиланинг боши қилиб яратган. Масиҳ жамоатнинг боши бўлганидек, эр ҳам оиланинг бошидир. У оила боши бўлиши билан бирга оиланинг руҳонийси ҳамдир. Масиҳ бизнинг олийруҳониймиз бўлса, эр хонадоннинг руҳонийси. Оиладагиларга берилиши керак бўлган ҳамма руҳий йўл-йўриқлар оила бошининг зиммасида. Кўпгина оилаларда оналар болаларининг ўсишига, мактабдаги ўзлаштиришларига ва руҳий сабоқ олишига эътибор беради. Боласини кичиклигиданоқ руҳий тарбия олишига ҳаракат қилади. Хуллас ҳар томондан фарзандига ғамхўрлик қилади. Агар оилада оталар руҳий нарсаларга беэътибор бўлса, она ҳар қанча руҳий сабоқ бермасин бола балоғат ёшига етгач, руҳан ўлиш эҳтимоли кўп.

Одамлар ҳайвонлардан фарқ қилади, чунки улар руҳга эга. Одамнинг руҳий томони ишлов бериш, тарбиялаш ва тажриба орттириш билан ўстирилади. Масиҳий оталар фарзандларига озиқ-овқат, кийим, бошпана ва тарбия бериш билан ўз бурчимни бажаряпман, деб ўйлайдилар. Бироқ бу етарли эмас. Эр оиланинг боши ва ота сифатида болалар ва хотинни Худонинг йўлида олиб юриши керак. Эр хонадоннинг руҳонийси сифатида нималар қилиши ҳақида билиб олинг.

У Муқаддас Руҳ бошқаруви остида юрадиган киши бўлиши керак. Бу Масиҳий оталарнинг оила рухонийси сифатидаги энг муҳим қирраси.

Оиланинг боши бўлгани учун ҳам кунда Муқаддас Китоб ўқишни канда қилмаслиги керак. Агар болалар оталарининг кунда Калом ўқишини кўрса, отасидан ўрнак олади.

Ҳар куни оилавий йиғилишларни бошқариши керак. Ҳар бир оила ўзига маъқул бўлган бир вақтни белгилаб, Калом ўқиб, Худога вақт ажратишни одат қилиб олиши керак. Чунки Муқаддас Руҳ билан бошқариладиган оила шундай бўлади.

Оилавий Калом ўқиш вақтларида фарзандларнинг ёшига қараб, ҳикоялар ва китоблар танлаш керак. Улар кичик бўлганларида, осонроқ ҳикоялар ва содда тушунтиришлар орқали ўргатилади. Бу пайтда болаларга ибодат қилишни ҳам ўргатиш керак. Худога ажратилган вақт ибодат билан тугатилади.

Каттароқ бўла боргани сари, каттароқ ҳажмдаги парчаларни ўқилади. Калом ўқиш вақтида камида уч киши ибодат қилиши керак. Болаларга кечқурун, ётишдан олдин Каломдан ўқиб бериш ҳам яхши натижа беради. Баъзилар кечқурун эмас, тонгда Калом ўқишни маъқул кўрадилар. Ота уйда бўлса, бундай оилавий Калом ўқиш вақтини ота бошқаради. Ота уйда бўлмаганида она бошқаради. Агар ота ҳам она ҳам уйда бўлмаса, тўнғич фарзанд Калом ўқиш вақтини бошқариши мумкин. Болаларнинг руҳий ҳаёти ўсиши учун отанинг руҳий сабоғи катта аҳамиятга эга. Оталар сўзамол бўлмасалар ҳам, Худо буюрганидек, фарзандларини Унинг таълим-тарбияси билан ўстирса, келажакда ҳосилини териб олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top