Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Бугун сизларга болаларни соғлиги ва уларни ўстириш ҳақида суҳбатлашишни истардик. Бир аёлнинг ой куни тўлиб, чақалоқ туғилди. У ҳали жуда кичкина ташқи дунёга яхши мослашмаган. Аммо яшашга, шу шароитга кўникишга ҳаракат қилади. Янги туғилган чақалоққа яхши парвариш зарур. Уни яхши ва тўғри овқатлантириш, тез-тез чўмилтириш ва уйқу. Чақалоқларда мана шу учта асосий парвариш яхши кетса, уларнинг ўсиши ҳам яхши бўлади. Чақалоқлар кунчан кунга ўсиб бораверади. Катталар чақалоқ яхши ухласа, тез катта бўлади, дейишади. Бу рост гап. Чақалоқлар болалар ухлаганда организм яхши ровожланади. Шунинг учун ҳам 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни кундуси 1,5-2 соат ухлатиш шарт. Чунки шундагина уларнинг ривожланиш фаоллиги ошади. Масалан кундузи ухламаган бола билан ухлаган боланинг ўртасида катта фарқ сезилади. Ухлаган боланинг фикрлари тиниқлашади. Бирор нарсани ўзлаштириб олиши осонроқ бўлади. кайфияти ҳам, уйқу ҳатто боланинг характерига ҳам таъсир этади. Кундузи ухламаган бола кечга бориб, чарчайди, инжиқ бўлиб қолади. Шунинг учун болалар етарлича ухлашлари керак. Озиқ овқатлар масаласига тўхталсак. Болалар туғилганидан бошлаб уларнинг озиқ-оватларига катта аҳамият бериш керак бўлади. болаларнинг кундалик овқатланиш менюси турли хил бўлиши керак. Улар асосий овқат, қувват бўлувчи, ўстирувчи ва ҳимояловчи овқатларни ташкил қилиши керак.
Мустаҳкам уй қуриш учун пойдевор, девор, том ва печка керак. Болаларнинг соғлом юриши учун овқатланишда ҳам юқоридаги 4та аҳамиятли нарсага эътибор бериш керак. Асосий овқатлар бу – нон, гуруч, картошка, дон маҳсулотлари, макаронлар. Ўстирувчи овқатлар эса – сутли овқатлар, сут, қатиқ, қаймоқ, пишлоқ, сузма, гўштлар, тухум ва дуккакли махсулотлар масалан, ловия, мош, нўхат, соя. Ҳимояловчи овқатлар – мевалар, анор, қулупнай, анжир, ўрик, олма, гилос, тарвуз. Сабзавотлар, сабзи, кўкатлар, ошқовоқ, помидор, булғор қалампири, редиска, турп, бодринг, бақлажон, қизилча. Қувват берувчи овқатлар – ёғлар, шакар, асал, сариёғ. Бола соғлом ўсиши учун бир кунда шу маҳсулотлардан истеъмол қилиши керак. Баъзида ота-оналар: “болам уни емайди ёки буни ёмон кўради”, дейдилар. Болаларнинг ҳамма фойдали нарсани ейиши сизнинг оналик маҳоратингизга боғлиқ. Болага ёшлигидан иложи борича, турли хил сабзавотлар ва кўкатларни едиришга ҳаракат қилиш лозим. Бола янги сабзавот ёки овқатнинг таъмига тез ўрганади. Фақат уни қандай тайёрлаб билиш ва болага едиришни билиш керак. Тасаввур қилинг болангиз овқатга кўкат солишни хоҳламайди. Кўкатни ёмон кўради. Аммо сиз кўкатдан у севадиган бирор овқат тайёрлаб беринг. Масалан кўкатли котлет. Ҳа, кўкатларни тўғраб, устига туз ва 2-3та тухум чақиб аралаштирсангиз, котлет учун масса ҳосил бўлади. кейин уни ёғда икки томонини қовуриб оласиз. қарабсизки кўкатли котлет болангизнинг севимли таомига айланади. Ҳа болаларни ўстириш осон эмас, шунинг учун ҳам бу йўлда, сизларга сабр – тоқат ва куч-қувват тилаймиз.