3:11

Болаларнинг ўсишига ёрдам 165

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сизлар билан радио тўлқинлари орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли ота-оналар ва болалар хизматчилари, маълумингизким, уч йил давомида Раббимиз Исо Масиҳ ортидан ўн иккита киши қарийиб эргашиб юрди.

Уларнинг келиб чиқиши, ижтимоий аҳволи турлича бўлган. Шунга қарамай, улар Худовандга хизмат қилиш учун ўзларида ажойиб тажриба тўплаб боришди. Раббимиз Исо Масиҳнинг мақсади ҳам, сиз билан бизнинг мақсадимиз каби, инсонларга ва шунингдек болаларга Хушхабар етқазиш эди.

Азиз радио тингловчи, агар сиз болаларга хизмат қилиш учун танланган бўлсангиз, бундан фақат хурсанд бўлинг. Чунки болаларга хизмат қилиш орқали сиз ўзингизда ажойиб руҳий ўсишни ва ўз ортингиздан Худонинг ажойиб кичик фарзандларини эргаштириш имконияти бўлади.

Азиз биродар, ушбу хизмат машаққатли, лекин шу билан бирга шарафлидир. Шунинг учун хизматингизни бошлашдан олдин болалар билан бўладиган баъзи бир инжиқликларга чидашингиз керак бўлади.

Мана шундай қийин вазиятларда сиз, азизларга, тўғри қарор қабул қилишингизни ва болалар билан тез тил топишиб кетишингизни жуда-жуда истардим. Болалар билан яхши муносабат ўрнатишнинг энг самарали усулларидан бири, болалар билан ўзаро соғлом муносабат ўрната билишдир.

Бу кичкина, лекин самара берадиган сирлардан бири десак ҳам бўлади. Болалар тарбияси деганимизда кўпчилик ўқитувчилар, ҳатто айрим ота-оналар ҳам фақатгина тарбияси оғир бўлган болаларни кўз ўнгимизга келтирамиз.

Омадли ўқитувчи доимо болаларни ва ўз яқинларини хурсандчилик билан бошқариши лозим. Қўполлик ва доимо кайфиятсиз бўлиш, болаларни ҳар қандай ўқитувчидан узоқлаштиради. Шунга қарамай, ўзингиз болалар билан келишган ҳолда айрим тартиб қоидаларни келишиб олганингиз маъқул.

Шу тартиб-қоидаларни бузганлар эса, албатта, жазоланиши керак. Лекин доно ўқитувчи фақатгина синфда ёки дарсдагина эмас, балки болаларни кўча-кўйда ҳам ва уйда ҳам Раббимизга муносиб шогирд бўлишга чақиради. Азиз биродарлар, мен имон билан шуни айтаоламан: ўқувчилар билан қийин муносабатлар бўлган пайитда ибодат қилинг, Муқаддас Руҳ сизни тўлиқ бошқара олади.

Ўзингиз учун ва шогирдларингиз учун доимо тинимсиз ибодатда бўлинг. Ахир сизнинг мақсадингиз фақатгина уларга дарс бериб маош олиш эмас-ку. Сиздаги олий мақсад — ҳар бир бола келажакда Худовандга ажойиб хизматчи бўлсин. Омин. Азизлар, ўз тажрибаларингиз ҳақида биз билан ўртоқлашинг. Бизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top