3:03

Қадимда маккажўхори

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимизни жуда фойдали бўлган маккажўхори ҳақида. Бугунги кунда кўпчилик маккажўхорининг қадрига етишмайди. Унинг инсон организмига қай даражда фойдали эканини ҳамма ҳам билавермайди. Айнан шу сабаб, суҳбатимизни маккажўхори ҳақида маълумот беришдан бошлаймиз. Маккажўхори ҳақида жуда кўп гапиришади, қўшиқларда куйланади, кинофильмларда ёдга олинади. Маккажўхорининг оммабоп ўсимлик сифатидаги фойдаси унинг хилма-хил хусусиятларга эгалигидадир. Бу ўсимлик дастурхонимизга қандай келиб қолган? Маккажўхори ибтидоий жамоа кишиларини ҳам қизиқтириб қолган. Дони қаттиқ пўстлоқ билан қопланган ёввойи маккажўхори дони Марказий Америкага келиб қолган.

Археологик қазишмалар берган маълумотларга кўра, деҳқончиликнинг пайдо бўлиши тахминан эрамиздан аввалги 5 мингинчи йилларга тўғри келаркан. Маккажўхорининг пайдо бўлганига эса бир неча юзлаб йиллар ўтгандир балки. Лекин бу ҳали олимлар томонидан аниқланмаган. Маккажўхори инсоният тараққиётига етарлича улуш қўша олган ўсимликдир. Уильям Фостернинг айтишича маккажўхори, Америка туб аҳолиси ҳаётининг тараққий этишида асосий роль ўйнаган. Бу ўсимликни ёввой турдан хонакилаштирган дастлабки одамлар, албатта уни ўзига хос парваришлашган ҳам. Шу тарзда бу ўсимликни етиштиришда турли йўллар ўйлаб топилган. Бугунги кунга келиб, бу ўсимликни етиштиришнинг кўплаб усуллари бор.

Барча қитъалардаги археологлар, тарихчилар, ботаниклар ўзларининг илмий текширишларида маккажўхорининг дастлабки пайдо бўлган изларини топишга уриниб, уни гоҳ уч минг йил илгари қадимга аждодлар яшаган ғорларда, гоҳ қадимги дафина ва эски ривоятларда учратганлар. Лекин ҳамон маккажўхорининг дастлаб қаерда пайдо бўлгани аниқланган эмас. Бу ҳақида турли фикрлар мавжуд: Балки ҳинду қабилалари томонидан чатиштирилгани сабабли маккажўхорининг ватани Жанубий Америкадир. Балки унинг ватани жанубий Осиёдир? Дастлаб маккажўхори қай кўринишда бўлганини аниқ билмаймиз-у, бироқ Санкт-Петербургдаги ўсимликлар институтида ўсимликлар уруғиларининг кўпдан-кўп турлари сақланади.

У ерда маккажўхори ҳам бор. У қандай кўринишда денг? Маккажўхори сўталарининг шарсимони ҳам, кўпбошлиси ҳам, кўпшоҳлиси ҳам бор у ерда. Донларининг ранги ҳам сиз-у биз ўйлаганчалик оқ-сутли ёки сариқ рангда эмас. У ерда маккажўхориларнинг оддий сариқ ранглиси ҳам, йўл-йўллиси ҳам, қоп-қораси, пушти ва бинафша рангдагилари ҳам бор. Сизнингча бу навларнинг қайси бири дастлабкиси экан? Лойдан ясалган қадимги идишлардаги сўта тасвири ҳам, қадимги жойлардан топилган сўта ва донларнинг қолдиқлари ҳам қадимда кишилар уни жуда қадрлашганларидан дарак беради. Шарқий Африканинг анамба қабилаларидаги қадимги эртакда ҳикоя қилинишича, одамлар ибтидоий даврларда ҳамма нарсани хомлигича истеъмол қилишган, чунки пиширишни билишмаган. Бу ўсимлик ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатларимизни тингланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top