3:32

Мевалар подшоси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон ҳаёт экан, ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши шубҳасиздир. Ҳар биримиз танамизга фойдали бўлган маҳсулотлардан танаввул қилишга ҳаракат қиламиз. Доимо соғлом овқатланиш тартибига риоя қилган киши, камроқ ҳасталикка чалиниб, узоқ умр кўради. Бугун суҳбатимизни «Меваларнинг Подшоси» деб ном олган анорга бағишладик. Суҳбатимизни диққат билан тингласангиз, нима учун анорга бундай ном беришганини билиб оласиз. Айтишларича анор озишга ёрдам берар экан. 100 гр лаҳм гўштда 62-79 ккал мавжуд. 100мл анор шарбати эса 45-65 ккал қувватга эга ва қўшимча моддаларга бой. Инсоннинг бир кунлик антоцион талаби 35-50 мг. 100 мл анор шарбатида эса 34 дан 76 мг гача антоцон бор. Айтишларича, анорда Менделеев жадвалидаги барча элементлар мавжуд экан.

Narrator 2 Бунинг қанчалик тўғри эканини мутахассислар текшириб чиқиб, шундай хулосага келишган: «Анор шарбати – бу тирик табиий макро ва микроэлемент тўпламидир.» Анорда калъций, фосфор, темир, калий, натрий, марганец, кремний, олтингугурт, хром, мис, алюмин, литий ва никелъ ҳам мавжуд. Анор кўп дори воситаларининг ўрнини эгаллай олади. Унинг таркиби, ҳатто донасининг ичидаги уруғи ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Анор мойи таркибидаги F витамини бу — омега – 3 ҳамда омега – 6 ва Е «ялқов» ичакларни кучлантирувчи, ракдан ҳимояловчи ва ёшартирувчи хусусиятларга эга. Анор гулидан ажойиб таъмли чой дамламаси ҳосил бўлади. Бундай дамламани Ибн Сино бобомиз иситма баланд бўлганда, шамоллаш, грипп ва ичбуруғда ҳамда оғриқли ҳайз даврида ичишни тавсия қилган.

Narrator 1 Гиппократ эса анор гулларини томоша қилиб завқланишни афзал кўриб, даволаш учун эса анор илдизидан фойдаланган. Ичакнинг иш фаолияти бузилганда ва ошқозон оғриб қолганида янги сиқиб олинган анор шарбатидан ичишни, яранинг тез битиши учун анор пўстлоғи қўйишни тавсия қилган. Таркибида кислота кам бўлганлиги сабабли гастрит ва бошқа ошқозон оғриқларида бемалол истеъмол қилса бўлади. Агар анор нордон бўлса, уни ҳар доим танаввул қилиш тўғри эмас. Тишларингиз сезувчан бўлса, унда анор ейишда эҳтиёт бўлинг. Анорнинг нордон шарбати тишнинг табиий қопламасини емиради. Тиш қобиқларини ҳимоя қилиш учун анорни ейишдан олдин таъсирчан тишлар учун махсус тиш пастасидан фойдаланиш ёки шунчаки пишлоқ чайнаш лозим.

Narrator 2 Анор таркибида организм учун барча фойдали моддалар мавжуд. Унинг шарбати таркибида биокимё олимлари 15 хил аминокислота борлигини аниқлашди. Ундан 6 хили алмаштириб бўлмайдиган, яъни гўшт маҳсулотларидан бошқа оддий неъматларда учрамайди. 4 хили одам ҳаёти учун муҳим. Анордаги С витамини иммунитетни, Р – томирларни, В6 – асаб тизимини мустаҳкамлайди, В12 — қон айланишини яхшилайди. Соғлиқ борасида муаммолар бўлса ҳам, анор истеъмол қилинг. Қонни заҳарли моддалардан тозалаш учун йил давомида 3 ҳафтада 2-3 маротаба янги тайёрланган анор шарбатини ичиш лозим. Биринчи ҳафта 3 марта ярим финжондан, иккинчи ҳафта 2 марта, учинчи ҳафта бир кунда бир марта овқат оралиғида ичилса, фойдаси сезилар экан. Шундай экан, анор билан саломатлигингизни тикланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top