3:37

21 аср Колумблари

MP3

Замонлар бир бирини қувиб ўтар экан, инсон онги доимо янги бир нарсани ўзига кашфэтиш билан овора. Инсон пайдо бўлибдики ҳеч қачон изланишдан, янгилик яратишдан тинмаган. У ўзига берилган юксак онгни мумкин қадар ишлатишни истайди. Бундан бир неча асрлар олдин Христофор Колумб янги қитъани очиш мақсадига эришган эди. Аммо ҳозирги замон Колумбларичи? Ҳозирки кунда баъзи одамлар ўз тақдирларини осмон жисмларига қараб белгилайдилар. Улар наздида осмон жисмлари қандайдир сеҳрли ҳодисалар манбаидек гўё. Хўш, аслида-чи? Аслида ўзга саёраларга юборилаётган космик аппаратлар у ерларда ҳам тоғу тошлар, океану, кўллар, водийлар блганлигини кўрсатмоқда. Ҳозирда биз Қуёш тизимини ўзлаштириш соҳасида яшаяпмиз. Кези келганда “Марс Экспресс” сайёралараро станциясидан “Бигл 2” модули ажратилиб, Марс юзасига қўндирилганлигини эслаш кифоя. Зеро Марсга қўндирилган аппарат орқали олинган қимматли маълумотлар 2004 йилнинг энг буюк илмий муваффақияти деб эътироф этилган. Бироқ Қуёш тизимини тадқиқ қилиш соҳасида яқинда рўй берганҳодисаларни сўнгги бир неча ўн йиллардаги энг зўр илмий ғалаба деб ҳисоблаш мумкин. Гап шундаки, Қуёш тизимининг энг сирли жисмларидан бири – Сатурннинг Титан йўлдошига космик аппарат қўндирилди. У атмосферасининг ғоят зичлиги жиҳатидан Ердан кейинги ўринда турадиган ва ана шу зич атмосфераси билан узоқ вақт йўлдош юзасини биздан яшириб келган бирдан-бир осмон жисмидир.

“Кассини” космик аппарати Қуёш тизими орқали қариийб етти йилда тўрт миллиард километр масофани босиб ўтиб, эсон омон Сатурнга етиб олди. Олимлар мазкур улкан сайёранинг, унинг ажойиб халқалари ҳамда йўлдошларининг шу вақтгача бизга маълум бўлмаган фотосуратларига эга бўлишди. 2004 йилда “Гюйгенс” “Кассини” дан ажралиб 20 кунда бир неча миллион километр йўл босиб Титан трофи орбитасига чиқиб, йўлдош юзаси томон йўлга тушди. Тушириладиган аппарат тақрибан 1300 километр баландликда Титан атмосферасининг зарядсизланган қатламларига дуч келди. Шу вақтда аппаратнинг учиш тезлиги камайди. Шундан сўнг парашютларнинг автомат тарзда очилиш тизими ишга тушди. Бу эа аппарат тезлигини яна камайтириш имконини берди. Қариийб 160 километр баландликда “Гюйгенс”даги аппаратлар ерга «Кассини” орқали ландшафт тасвири, атмосферанинг кимёвий таркиби сайёра атмосферасидаги босим, ҳарорат ва ҳатто товуш кузатувларини юбора бошлади. Олимларнинг таъкидлашича анна шу товуш ёзувларида Титанда авжига чиққан момақалдироқ гумбурлашларини яққол эшитиш мумкин. Тақрибан 120 километр баландликда асосий парашют ўрнини кичик парашют эгаллади. У Титан юзасига муваффақиятли қўнди. Худди шу маҳалда Ердаги бир қанча улкан радиотелескоплар “Кассини” ва “Гюйгенс”дан хабар олиш учун «қулоқ солиб” турарди. Бу кичик аппарат ерга 400дан зиёд сурат юборди. Бу маълумотлардан инсон онгининг қанчалик даражада ривожланиб бораётганини билиб олишингиз қийин эмас. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top