3:34

Турли маълумотлар

MP3

Бугун инсон зоти аралашмаган соҳа йўқ. Улар табиатдаги ҳар хил ҳайвонлар ҳақида уларнинг қобилиятлари, миясининг шакли, ривожланиши ва ҳатто қандай шароитда кўпайиши мумкинлигигача ўрганмоқдалар. Шунинг учун бугунги суҳбатимизни маймонлар устидан олиб борилган тажриба билан бошламоқчимиз. Авваллари маймунлар орасида энг ақллиси шимпанзе деб ҳисоблашарди. Аммо ҳозир бу ҳусусида француз ва америкалик зоологлар бошқача фикрдалар.Уларнинг лабараторияларда олиб боришган тажрибаларига кўра энг ақлли маймун бу бабуинлар экан.тажриба учун эркак ва аёл бабуин келтирилди. Уларга эса компютер экранида 16 та сурат, яъни қуёш, қўл, предметлар, лампочка ва бошқа нарсаларнинг сурати кўрсатилди. Кейин эса бабуинларга улар кўрган суратлардаги фарқни ёки ўхшашликни топиш буюрилди. Улар тўғри топишлари учун 700дан 7000 мартагача ҳаракат қилишди. Инсонлар эса тестни тўғри ечиши учун 100 марта ҳаракат қилиш кифоя. Бундан ҳам кўриниб турибдики, Ердаги эволюция жараёни ва одамларнинг маймунлардан пайдо бўлган деган тахминлар бутулай пучга чиқди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нима учун икки қарама қарши жинс вакиллари доимо бир бирларига қараб интилишади. Ҳа, бу табиатнинг қонуни дерсиз. Аммо яхшилаб эътибор берсангиз эркак киши учун аёл кишини кўриш жуда ёқимли. Шунда ҳам аёл кишининг гўзаллиги катта аҳамиятга эга. Гарвард тиббиёт мактабининг олимлари бир нечта тажриба ва изланишлардан сўнг шундай хулосага келишди: Аёл кишининг чиройи эркакларнинг миясига худди наркотик каби таъсир қилади. Олимлар компютер томографияси ёрдамида эркакларнинг миясида латофатли ва гўзал аёлни кўрган пайтдаги ҳолатни аниқлашди. Эркак киши гўзал аёлни кўрганида унинг миясида худди кейинги дозани қабул қилган наркоманнинг миясида рўй берадиган химик реакция пайдо бўлишини аниқлашди. Бу реакция кишидаги асосий инстинктларни ўрганишга катта ёрдам беради. Экперимент чоғида эркаклар аёлларнинг суратларини бирин кетин ўтказа бошлашди. Экранда гўзал аёлларнинг сурати пайдо бўлганида улар стоп кнопкасини босишган. Аммо одатдаги аёлларнинг суратлари кетма кет ўтказилаверган. Аниқланишича эркаклар гўзал аёлларнинг суратини кўришганда стоп кнопкасини босиб 8-9 секунд томоша қилишган. Унчалик гўзал бўлмаган аёллар суратини эса бор йўғи 5 секунд томош қилишган ҳолос. Бундан бир савол туғилади. Қизиқ инсоннинг қайси предметлар ва кишилар гўзал-у қайсилари гўзал эмаслигини аниқлай олиши туғма бўлармикан? Ҳа инсон зотининг ҳаммаси менимча гўзалликка шайдо бўлса керак. ТАбиатдаги, инсонлардаги гўзалликнинг ўзи ҳам бир жумбоқ. Бу гўзалликни кўрганда дилимиз яшнайди. Бутун борлиғимиз яхшилик қилиш истагига чўмилади. Ҳар сафар атрофингиздаги гўзалликка боққанингизда бу гўзалликни сиз учун ким яратганлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Бу гўзалликни сиз завқланишингиз учун, сизга ғамхўрлик қиладиган ва сизни беҳад севадиган Яратгувчи Зот тухфа этган. Уни қадрланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top