4:18

Хиссиётларни бошқаришнинг усуллари

MP3

Қадрли тингловчилар мабодо асабларингиз чарчаб, врач хузурига борсангиз, у бир талай дори-дармонлар ёзиш билан бирга «Сизга фақат хотиржамлик зарур” деб таъкидлайди. Хозирги сершовқин, тезкор замонда, асаббузарликлар кўп юз бераётган пайтда қандай қилиб тинч ва хотиржам яшаш мумкин?! Бахтимизга ўз хиссиётимиз қулига айланиб қолмасликка ёрдам берувчи махсус усуллар, тавсиялар бор. Қани эшитайлик-чи, улар бизга қандай маслахат беришар экан.

Инсон учун ўз хиссиётларига эрк бериш жуда қимматга тушади. Чунки бир-биримизни танқид қилишда, айблашда энг “сара” сўзларни ишлатамиз. “Жахл келса-ақл кетади” қабилида иш юритамиз. Ўзимизни босиб олгач, қилмишимизни оқлашга бахона излаймиз ва бошқаларни қоралашга уринамиз. Аммо орадан бироз вақт ўтгач айбдорлик хисси пайдо бўлади, бақир-чақир қилганимиздан ўкиниб, ўзимизни айблай бошлаймиз. Кўнглимизда кечаётган ички қарама-қаршилик ўзимизни емиради ва қалбимизда оғриқ хосил бўлади.

“Айтилган сўз – отилган ўқ” дейишлари бежиз эмас. Шундай экан, оғиздан чиқаётга хар бир сўзни пухта ўйлаб, кейин гапиришга одатланайлик. Фанда аниқланишича бош миядан тана ичига йўналтирилаётган белгилар сўз ёрдамида иккинчи чақирув системасини ишга солади ва узоқ муддат тўқималарнинг хаётий фаолиятини таъминлаб туради. Инсоннинг хар бир холати нутқ ёрдамида фаоллашади ва бошқарилади. Жуда яхши биламиз-ки агар келишмовчилик юз берса, дархол рақибга қарши зарба беришга, ўч олишга харакат қиламиз. Чунки жанжаллашиб, тўйиб хумордан чиқиш керакда. Бу хамма учун тушунарли холат бўлса хам бунга йўл қўйиш керак эмас! Бунинг оқибати жуда хунук бўлиши ва салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун тез ёрдам сифатида оддий қоидалардан фойдаланиш мумкин. Масалан, араблар жахлини тийиш, хиссиётга эрк бермаслик учун 10 гача хатто 20-25 гача санашар экан. Бунинг учун чуқур нафас олиб, «бир” дейсиз, нафас чиқариб мушакларни бўшаштиргач, яна нафас олиб “икки” дейсиз ва шу тариқа ўнгача санайсиз. Шунда хам жахлингиздан тушмасангиз 20магача давом эттиришингиз мумкин.

Хиссиётни жиловлаш учун яна машқлар бор. 1) Юз берган кўнгилсизликдан қутулиш учун қўлингизни силкитган холса “Пху” деб овоз чиқаринг. 2) Қўлларни кўкракка қовуштирган холда нафас чиқариб “Эх” дея товуш чиқаринг. ШУнда ўзингиздаги нафратни чиқариб ташлайсиз. Чунки бировдан жахлимиз чиқса беихтиёр “Эх, сени қара-я”, деб хитоб қиламиз. 3) Ғазаб ўтидан қутулиш учун оёқларни кенг қўйиб, кўкрак олдинга чиққан холда, боксга тушиш ва хар зарбада тишлар орасидан “Ха” товушини чиқариш лозим. Қўлларни осмонга қарата кенг ёйган холда, бор овоз билан «Э-э-э” деб бақиринг. 5) Машқни бажариш истагининг йўқолиши сизни салбий қувват тарк этганидан дарак беради. Шунинг учун ўз холатингизга жиддий эътибор беринг. Жахлга эрк берманг. Хиссиётни жиловлашнинг яна бир тури келишмовчилик жараёнида ўзингизни тинчлантирувчи, сизни химояловчи ва овинтирувчи жумлалардан фойдаланинг. Дастлаб ана шундай жумлаларнинг оддий ва соддаларидан рўйхат тузиб олинг. Фойдаланиш пайтида жумлалар сизни жахлдан туширишга ёрдам беради.

Рўйхатдаги жумлаларни худди оятлар каби айтиб юринг. Балки бу тавсиялар сизга ғалати туюлиши ва бунга ишонмаслигингиз мумкин. Сиз бу машқларни ўзингизни мажбурлаб бажариб кўринг, жахлдан тушганингизда хаммасига ишонч хосил қиласиз. Хиссиётларни жиловлаш учун ўз хаётлингизда қуйидаги жумлаларни тавсия қиламиз: 1) Хозир мен хақимда ёмон фикрга бораётганларининг ахамияти йўқ. Мен ўзимни яхшироқ биламан. Шунинг учун секин, осойишта ва хиссиётга берилмасдан жавоб қайтараман. 2) Агар хотиржамликни сақлаб қололсам, вазият мен томонда бўлади. Бу мен учун жуда мухим. 3) Менинг ғазабга минишим – хотиржам бўлишим учун берилган хабардир. Борди-ю жахлга эрк берган тақдиримда хам хеч нарсага эриша олмайман. Мулойим ва сокин овоз табиат инъомидир. Биз ўзимизда майин ва сокин овозда гапира олиш қобилиятини тарбиялашимиз керак. Шундагина келишмовчилик вазиятларда устунликка эриша оламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top