4:04

Муқаддас Каломни қандай ўқиш керак?

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сиз Каломни қандай ўқийсиз? Калом ўқишнинг турли хил усуллари бор. Кўпчиликдан “Каломни маъносини тушунишга харакат қилиб ўтирма, шунчаки ўқи ва ўқиганларингга амал қил”, — деган гапларни эшитамиз. Одатда бундай фикр қиладиганлар Муқаддас Калом олимларининг фикрларига қўшилмайдилар. Чунки Муқаддас Калом олимлари Каломнинг хақиқий маъносини тушуниб ўқиш тарафдорилар. Каломни шунчаки ўқиш тарафдорлари эса «Олимларнинг бундай усули оддий одамни муқаддас Каломдан совутади”, деб ўйлайдилар. Ундан ташқари улар Муқаддас Каломни хамма хам тушуниши мумкин деб айтадилар. Хар қандай одам ўз ақли билан Муқаддас Каломни тушуниши мумкин. Бу хақ гап. Олимларнинг фикрларини хам инкор этолмаймиз. Афсуски баъзи бир устозлар, Муқаддас Каломдаги оятларни изохлашга ва маъносини топишга шунчалик берилиб кетадилар-ки, Каломда айтилган Худонинг хохиши эътибордан четда қолади.

Биз Муқаддас Каломни қандай ўқишни ўрганишимиз, Каломга ишонишимиз ва унга бўйсунишимиз кераклигини хаммамиз биламиз. Айниқса Муқаддас Калом жуда камчилик ўрганадиган китоб бўлиб қолмаслиги керак деб хисоблаймиз. Агар Каломни рисоладагидай ўқисак ва ўргансак ўзимиз учун тушунарли бўлади. Муқаддас Каломнинг баъзи парчаларини тушуниш қанчалик қийин бўлса баъзи парчаларини тушуниш шунчалик осон ва оддий. Масалан: «Хамма нарсани нолимай ва шубхаланмай қилинглар.”(Филлипликларга 2:14). Бу оятни тушуниш эмас, амал қилиш керак. Муқаддас Каломни ўқийдиган хар бир одам уни ўз билими доирасида тушунади. Муқаддас Калом оятларини ўз тушунганича ва ўз хаётидан келиб чиққан холда изохлай олади. Ундан ташқари бизда Муқаддас Рух бор. Калом чин дилдан, очиқ юрак билан ўқилса, шу бугун бирор нарса олишим керак, деган фикр билан ўқилганда Муқаддас Рух бугун Худо нима демоқчи эканини тушунтиради.

БАъзи холларда эса киши инсоний фикрлари билан оятда Худо айтмоқчи бўлган нарсани бутунлай бошқача тушуниб, бу хато фикрни бошқаларга хам етказади. Шундай холатга тушмаслик учун бошқа кишилардан хам бу оятнинг маъносини сўраш керак. Масалан Муқаддас Каломдаги «хоч” сўзини баъзи оятларда тўғридан – тўғри тушуниш хато хисобланади. Каломни эндигина ўқишни бошлаган киши, албатта бу сўзнинг юзаки маъносини қабул қилади. “Ўз хочингизни кўтариб ортимдан юринглар”. Бу оятни тушуниш учун “хоч” деган калит сўзнинг маъносини билиш керак бўлади. Бу оятда у сўз «хаётдаги азоблар, қийинчиликлар, оғирликлар, ва нихоят ўз ўлимини бўйнига олиб”, деган маъноларни беради. Бироқ Каломда тушунишга осон бўлган оятлар жуда кўп. Бу оятларни яна хам чуқурроқ ўрганишнинг хожати йўқ. Уларни хаётга тадбиқ этиш тушунганликни билдиради. Аёлларнинг жамоатда эркак кишига ўргатмай жим ўтириши кераклиги, эркакдан олдин сўзга чиқмаслиги, каби маъноларни берадиган оятлар баъзи халқлар учун қабул қилишга қийин.

Аммо Ўрта Осиё, Шарқ мамлакатларида одамлар бу оятларни жуда яхши тушунадилар. Уларнинг урф одатларига жуда тўғри келади. Бундай халқлар учун ўша оятларни хазм қилиш осон бўлади. Худованд бизга қандай гапиради? Биз Каломни қандай ўрганишимиз керак? Худованд осмондан туриб: «Хой, Менга қара Мен Худоман. Менда бошқа Худойинг бўлмасин. Сен мана бу бетдаги, мана бу оятни ёдлагин!”, деб гапирадими? Албатта Худованддан бошқа худо йўқлиги хақидаги оят тўғри, бироқ у бизга юқоридан буйруқ бермай, хаётимизда ишлаш орқали ўргатади. У биз билан бирга, хар қандай холатда, хар дақиқада биз унинг назаридамиз. Хаётимизда бўладиган холатлар ва ходисалар орқали Каломида ёзилганларнинг маъносини англатади. Шундай холатда биз ўша маънони юрагимизга шундай чуқур ўрнаштириб оламиз-ки, у ердан хеч қачон чиқиб кетмайди. Бундай ўрганиш энг аъло ўрганиш бўлади. Агар сиз хам Муқаддас Каломни қандай ўқиш керак, деган саволга жавоб топишни истасангиз, бизнинг сухбатимизга қўшилинг. Келгуси сухбатларимизда хам Каломни қандай ўқиш хақида маълумотлар бериб борамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top