MP3

Ассалому алайкум қадрли биродалар. Муқаддас Каломни қандай ўқиш керак деган савол, хар бир имонлини қизиқтириши аниқ. Хар бир имонли ўзи ўқиган Каломнинг таржимони хисобланади. Албатта “таржимон” деганда биз бир тилдан бошқа тилга ўгирадиган шахс маъносида айтмаяпмиз. Таржимон сўзини ўқиган каломини изохлайдиган тушунтирадиган шахс маъносида ишлатяпмиз. Хар бир одам калом ўқир экан уни ўз онги, билими, хаёт тажрибасидан келиб чиққан холда тушунади ва тушунтиради. Аммо Муқаддас Каломни ўрганадиган шахс аввало диққат билан оятларнинг хақиқий маъносини излаб топиш ва калом айтмоқчи бўлган маънони англаш ниятида ўқиши керак. Аввалги сухбатимизда айтганимиздек, каломда сода оятлар, яъни тушунишга қийин бўлмаган оятлар ва тушуниш қийин бўлган оятлар бор. Тушуниш қийин бўлмаган оятларни титкилаб, унинг туб маъносини топишга харакат қилишнинг хожани йўқ.

Масалан, Юханно 14:15 оят: «Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.” Бу оятнинг маъноси юзада қалқиб турибди. Уни тубдан излашнинг хожати йўқ. Масих бу оят билан Унинг амрларига амал қилишимизни сўраяпти. Уни бажариш керак холос. Бироқ баъзи оятлар борки уларнинг туб маъноси ўша даврда яшаган одамлар хаёт тарзига, тарихига ва холатига асосланиб топилади. Бу оятни ёзган одам бу билан ўша даврнинг тингловчиларига нима демоқчи? Бизнинг холатимизда у қандай маънони англатади? Марк 10 боб 25 оятда шундай дейилган. “Бой одамнинг Худо Шохлигига киришидан кўра, т уянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.” Мен ўзим бу оятни биринчи марта ўқиганимда, «Демак бой одамлар Худо Шохлигига киролмас эканларда?”, — деб ўйлаган эдим. Хаммамиз яхши биламиз туя игна тешигидан ўтолмайди. Демак бойлар хам Худо Шохлигига киролмайдилар, деган маъно келиб чиқади. Агар шу маънода тушунсак, оятнинг хақиқий маъносини англамаган бўламиз.

Худо бойларнинг хам Ўз Шохлигига киришларини истайди, ва бу учун уларда имконият хам бор. Улар бор йўғи танлашлари керак холос. Энди “игна тешиги”, деган иборага келсак, бу иборага бир тахмин бор. Ўша даврда Қуддусга кирадиган дарвозалардан бири жуда кичкина ва паст бўлган. Қуддусга кирадиган савдогарлар албатта туяларда савдо моллари билан келишади. Бироқ ўша дарвозадан туя юклари билан ўтолмайди. Туянинг ўзи зўрға, тиззаланган холда юкларсиз қийинчилик билан ўтади. Бундан англашиладики, бой одам хам ўз бойлигидан кўнгил узмаса, Худо шохлигига киролмайди. Бу изох бир тахмин холос. Бу изохни бизга 11 асрда яшаган Теофалакт деган юнон киши қолдирган. Аммо тарихга қарайдиган бўлсак, Қуддусда бундай номли эшик бўлганини тополмаймиз. Юқоридаги Исо Масих айтган каломни фақат биргина маънода тушуниш мумкин. Бой одамнинг Худо Шохлигига кириши қийин, аммо бу инсон учун қийин. Худога эса хамма нарсанинг имкони бор. Худо Каломини ўқиб тушунишда хатоларга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак? Бунинг учун ўзингизнинг ва бошқаларнинг ўрганганларидан фойдаланинг.

Муқаддас Каломни ўрганишнинг калити бу Каломни мунтазам ва диққат билан ўқиш ва ўқиган оятларингизга тўғри саволлар беришдир. Бундан ташқари сиз Муқаддас Каломни қандай ўқиш хақида ёзилган китоблардан хам ўрганишингиз мумкин. Муқаддас Каломни ўрганиш эхтиёткорлик ва диққат билан ўқишни ва ўқилган парчага тўғри савол беришни ўрганишдан иборатдир. Муқаддас Каломни хақиқатда ўрганишни истасангиз бунинг учун алохида вақт ажратишингиз, шошилмаслик, диққатни жамлаш, ва нихоят бунинг учун дафтар тутишингиз керак бўлади. Агар сиз кун давомида Муқаддас Каломни ўқишга қанчадир вақт ажратмасангиз, ўрганолмайсиз. Вақт ажратганда хам бемалол бўлган вақтингизни танланг. Бу пайтда шошилмай ўқиш керак. Диққатингизни жамланг. Яна ён дафтар хам тутиш сизга ёрдам беради. Тушунмаган оятларингизни ён дафтарга ёзиб боринг. Бу оят бўйича саволлар беринг. Тушунган оятларингизни ёзиб қўйиш хам ёрдам беради. Саволларингизга ўша куни жавоб ололмасангиз хам, ёзиб қўйишни тўхтатманг. Тушунмаган оятларингизни Худованд кейинги парчалар орқали тушунтиришига ишонамиз. Биродарлар кейинги сухбатларимиз хам Муқаддас Каломни қандай ўқиш ва тушуниш хақида бўлади. Сухбатларимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top