4:15

Тарихий контекст

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сизлар билан Муқаддас Каломни қандай ўқиш керак деб номланган саёхатимизда бирга эканимиздан хурсандмиз. Бу саёхат сизга хам бизга хам фойдали бўлади. Биз Каломни ўқир эканмиз ўқиган парчамизга икки хил турдаги савол билан мурожаат қилишимиз керак. Улар тарихий контехт ва адабий контекст деб аталади. Тарихий контекстга қарасак. Хар бир китобда тарихий контекст хар хил бўлади. Чунки китобларда авторнинг маданияти ва вақти турли даврларда бўлади. Ўша даврда биз ўқиётган парчани ўқиган ўқувчилар ёзилганларни хеч бир қийинчиликсиз тушунишган. Бунга сабаб улар ўша даврнинг маданияти, сиёсати ва географик фактларни яхши билишган. Буларнинг хаммаси тушунишимиз учун жуда зарур. Муқаддас Каломни ўқишда уларнинг автори хақида хам яхшироқ маълумотга эга бўлиш керак. Масалан Амос китобини ўқиш учун Амоснинг ўзи хақида билиш керак, Хўшеа пайғамбар китобини билиш учун эса Хўшеани, Ишаё китобини ўқиш учун эса Ишаёнинг келиб чиқиши, унинг давридаги холат, сиёсат, одамларнинг қарашлари, хақида билиш керак бўлади.

Яхё чўмдирувчи ва Масих тарих сахнасига чиқишини тушуниш учун Исроил халқининг Масих келишига оид фикрларини билиш керак. Жамоатлар ўртасидаги фарқни билиш учун эса ўша даврдаги Филлипи ва Коринф шахарлари ўртасидаги фарқни билиш керак бўлади. Муқаддас Каломдаги баъзи нарсаларни яхши тушуниш учун Каломдан ташқари ёзилган қўшимча материаллардан хам фойдаланиш керак бўлади. Муқаддас Каломни ўрганувчиларга Муқаддас Калом энциклопедиясини ёки Муқаддас Калом луғатини тавсия этамиз. Каломдаги хар бир китобни ўқиш давомида ўша даврдаги одамлар холатига кириб кўриш, уларнинг яшаш тарзини билиш ва одатлари хақида хам маълумотга эга бўлиш сизга фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ёдингизда бўлсин хар қандай холатда хам биринчи ўринда ўзингиз ўша парча хақида мулохаза қилиб кўришингиз керак бўлади. Кўр кўрона бошқаларнинг ўрганганларига эргашманг. Албатта улар ўрганганлари тўғри бўлиши мумкин, бироқ Худованд шахсан сиз билан бирга ишлаяпти. У сизнинг хаётингизда ишлар экан, каломни сизга тўғри келадиган даражада тушунтиришга қодир.

ХАётингиз давомида синовлар ва қийин холатлар орқали ўрганганларингиз бир умрга ёдингиздан чиқмайди ва Худо билан юришингизга ёрдам беради. Энди эса адабий контекстга мурожаат қиламиз. Тарихий контекстда биз бир парча ва ундаги холатларни ўрганамиз. Адабий контекстда эса текстдаги сўзнинг ўзида алохида бир маъно бор дейилади. Сиз бир оятда бирор сўзни ўқисангиз, автор уни нима учун айнан шу ерда ишлатгани хақида савол Беринг. У сўзни бу ерда ишлатишдан мақсади нима эди? Бу сўздан кейин у нима деяпти? Ундан ташқари хар бир ўқувчи ўқиётган бобнинг умумий маъносини топиши керак. Ўзбек тилидаги Муқаддас Каломда бу нарсанинг хеч қийин жойи йўқ. Чунки парчалар ва бобларнинг умумий маъноси сарлавхаларига ёзиб қўйилган. Каломда ўқиётган калит сўзларимиз ўзидан кейин келадиган бошқа сўзлар билан қандай боғланганини кузатиш керак.

Масалан Муқаддас Каломда ўша вақт удумларига хос бўлган “динор” “ Шанба куни” каби сўзлар келади. Бу сўзларни асл маъносида тушуниш учун эса ўша даврда улар қандай маънога эга бўлганини билиш керак бўлади. Масалан хаворий Павлус 2 Корингликлар 5:16 «Шунинг учун биз энди хеч кимни инсоний фикр билан қадрламаймиз. Агар Масихни илгари инсоний фикр бўйича билган бўлак, бундан кейин бундай билмаймиз.” Асл матнда «инсоний фикр”, деган сўз ўрнида “танага кўра” сўзи берилган. Хозир бу сўзни биз ғалати қабул қиламиз. Аммо ўша давр одамлари шундай ибора ишлатишган. Биз эса бу иборани бир оз кенгайтириб, аниқлаштириб, “инсоний фикр” деб ўқиймиз. Бунинг маъноси: «Агар биз аввал Исо Масихни инсоний фикр билан билган бўлсак, энди рухий онгимиз билан, Муқаддас Рух билан биламиз. Яқиндан биламиз”. Худди шунга ўхшаш оятлар ва иборалар Муқаддас Каломда кўп учрайди. Китобни ўрганиш учун махсус усуллар хам керак бўлади. Китобни ўрганишга керак бўладиган усуллар хақида кейинги сухбатларимизда давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top