3:40

Раббимиз учун қийналганлар 1

MP3

“Кўзларимиз мақсадга тикилган бўлсин, чунки самодан бир нидо келгач, биз шу пайтгача қадрли бўлган нарсаларнинг барии, қадрсиз бўлиб қолди. Чунки Раббимизнинг ўзи самодан нидо билан келади.” Роберт Жефрей.

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Юқоридаги сўзларни Роберт Жефрей айтган. У Янги Гвинеядаги қабилаларга Исо Масихнинг хушхабарини етказган. У Исо Масих учун жуда кўп қийинчликларни бошидан кечирган. Иккинчи жахон уруши давомида қамоқда азоб чекан ва ўша ерда вафот этган… Бироқ бугунги сухбатимиз бутунлай бошқа бир одам хақида. Бу одамнинг хикояси сизларни албатта қизиқтириб қўяди. Эшитинг. «Менинг исмим Идрис Миах. Рафиқамнинг исми Рахана. Бизнинг етти, беш, уч ва бир ёшли тўртта қизимиз бор. Мен жуда яхши мусулмон эдим, бироқ Абу Баккар Сиддиқий деган ёмон бир мусулмонни билардим. Унинг ичиб маст бўлмаган куни йўқ эди. Қишлоғимизда хеч ким уни ёқтирмасди.

Аммо унинг бир иши хаммамизнинг нафратимизни уйғотди. У Масихий бўлди. Унинг уйига бир нечта Масихий кишилар келиб, Исо Масих хақида айтишибди. Шундан кейин Абу Исо Масихни қабул қилди ва Масихий бўлди. БУни билган қишлоқ оқсоқоллари келишиб, уни қишлоқдан хайдашга ва уйини ёқиб юборишга келишиб олишди. Биз йигирма беш кишилик гурух тузиб, унинг уйига бордик. Биз унинг уйига кутилмаганда боришни режалаштирдик. Унинг уйига яқинлашганимизда ичкаридан унинг ибодат қилаётганини эшитдик. У Исо Масихдан қишлоқдаги хар бир одамни кечиришини сўраётган эди. У «Раббим уларни кечир чунки уларни нима қилаётганларини билмайдилар”, — деб сўрарди. Йигирма беш кишининг хаммаси уйга тезроқ кириб, унга ташланишга шошилдик, бироқ кўринмас бир куч бизни уйга киришимизга тўсқинлик қилди. Хеч қайсимизни уйга киритмади. Хаммамиз бу ходисадан қўрқдик ва ортимизга қайтиб, уй-уйимизга тарқалдик.

Уйга боргач ухлай олмадим. Хаёлимдан Абунинг ибодати кетмасди. У улар нима қилаётганларини билмайдилар дедими? Унинг гапи тўғримикан? Мен ағдарилиб, ухлашга харакат қилдим, аммо ухлайолмадим. Нихоят тонгги соат 3 ларда чидай олмай, Абунинг уйига қайтиб боришга қарор қилдим. Мен унинг уйига бориб, ундан: “Исо ким?”, деб сўрадим. У менга Исо Масих гунохкорлар учун ўз хаётини берганини ва мен У орқали нажот топишим мумкинлигини айтди. Биз Исо Масих хақида тахминан 3 соатларча гаплашдик. ШУндан кейин мен Исо Масихдан мени кечиришини сўрадим ва хаётимни Унга топширдим. Исо Масих мени қутқарди! Мен Масихий бўлдим! Абунинг уйидан чиқиб уйга шошдим. Мендаги янгиликни хотинимга айтиб бердим. У хам болаларим хам Масихий бўлишди. Кўп ўтмай бу янгилик бутун қишлоққа ёйилди. Шундан сўнг қайнотам билан бирга қишлоқ оқсоқоллари бизни хукм қилишди.

Улар хаммага далада ишлаш учун мени ишга олмасликларини буюрди. Шусиз хам хамма мендан нафратланар жон деб мени ишга олмасликка рози эдилар. Мен камбағалман, бир қарич ерим хам йўқ эди. Агар хеч ким мени ишга олмаса, қандай қилиб оиламни боқа оламан? Яна улар менга Исломга қайтишим учун етти кун мухлат беришди. Шундан кейин хам фикримни ўзгартирмасам, мени қишлоқдан хайдайдиган бўлишди. Худога шукрки улар хали хам мени қишлоқдан хайдашганлари йўқ. Менинг қизларимни эса Масихий бўлганимиз учун мактабдан хайдашди. Шунда хам мен хурсандман. Қалбимда Масих берган шодлик бор. Мен хаётимни ва оиламни Исо Масихга бердим. БУ совғам Худовандга ёқади деган умиддаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top