2:56

Масиҳда етук бўлган шогирдлар

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Муқаддас Китоб одамга шартсиз, қатъий ўзгаришни, нажотга эга бўлгандан кейин имонлини шахсияти ўзгаришини ўргатишига қарамасдан, ҳамма имонлилар қайта тикланишга қодир бўладиган шогирд бўлади, деб ўргатмайди. Муқаддас Китоб ўргатгандек, Масиҳда етук бўлиш ҳар бир масиҳийнинг мақсади, бироқ буни уйғониш аломати, деб бўлмайди. Ҳаворий Павлуснинг ўн учта мактубини ҳаммаси жамоат руҳан тетик бўлмаган, яхшироқ бўлишлари керак бўлган масиҳийлардан иборат бўлгани ҳақида етарлича аниқ гувоҳ беради. “Эй биродарлар, мен сизларга Муқаддас Руҳга тобе кишиларга гапиргандек гапира олмадим, балки дунёвий фикрли, Масиҳ йўлида чақалоқ қолганлар билан сўзлашгандек сўзлашдим. Сизларни милкингизга ботадиган емиш билан эмас, балки сут билан боқдим, чунки унга ҳали кучингиз етмасди.

Ҳозир ҳам кучингиз етмайди. Сизлар ҳали ҳам бу дунёнинг одамларидай юрибсизлар. Орангизда ҳасад, жанжал ва келишмовчиликлар бор экан, дунёвий эмасмисизлар? Бундай ҳаракат қиларкансизлар, бошқа одамлардан нима билан фарқланасизлар?” Ёки, “Бу ҳақда айтадиган сўзимиз кўп, аммо тушунтириш қийин, чунки қулоқларингиз оғир бўлиб қолди. Вақт нуқтаи назаридан сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди. Аммо сизларга яна Худо каломининг илк асосларини ўргатишга эҳтиёж бор. Сизларга қаттиқ озиқ эмас, сут керак. Сут билан овқатланадиган ҳар бир киши эса ҳали чақалоқ, солиҳлик каломида ғўру тажрибасиздир.” 1 Коринфликларга мактуб ва Ибронийларга мактублардаги бундай парчаларни борлиги, қайсар ва танавий имонлилар масиҳийлар, деб ҳисобланишгани ҳақида айтилган.

Доимо шогирд тушунчаси ишлатилганда у бир маънода ишлатилишини кўпчилик шу ердан хато тушунадилар. Бу сўз, бундай изоҳловчилик йўл қўйгандан кўра, кўпроқ кўп маънолидир. Юнон тилидаги “Mathetes”, яъни шогирдлар сўзининг лексик қоидаси “доимо инсон ҳаёти образини яратувчи шогирд томонидан кўрсатилган ва аслида, ривожланишни аниқловчи куч манбаи ким эканлигида ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган шахсий содиқликни борлигини доимо назарда тутади. Шогирд — бу эргашувчи, асранди, у ёки бу устоз томонидан васийликка олинган шахсдир. Ҳар бир вазиятда олий даражадаги шахсий бирлик ҳақида гап кетган. Шогирдлар шунчаки ишонишмайди; кўплари Масиҳга ишонишади, бироқ камчилиги Унинг ортидан боришади.

Фақат битта-иккитаси тайёр турмушини қолдириб шогирд бўлишади. Қарангки, Масиҳнинг машҳурлигини бошланишидан Унинг изидан беш юзтагача шогирдлар эргашди. Шогирдлар ўз ҳаёт тарзларини Масиҳга мослаб итоат қилиш учун онгли равишда ҳаётини Худога бағишлайдилар; бундай одамлар алоҳида авлод бўлишган. Шогирд аниқ иш ва чексиз содиқликнинг одами бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top