3:49

Раббимиз учун қийналганлар 2

MP3

“Мен сизларнинг Хушхабар эшитишларингиз учун тер тўкаман. Хатто бу учун хаётимдан махрум бўлсам хам. Чунки бу шунга арзийди.” Жон Пиери.

Жон Пиери 1593 йил Уелсда қатл қилинган.

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун сизларга Ветнамдаги қизалоқ хақида сўзлар бермоқчимиз. Тўрт кишидан иборат полиция отряди ўн ёшли Лин Даонинг уйига бостириб кириб, ота-онасини сўроққа тутишди. Улар ота-онасини ќеч жойга қимирлатмай, тонггача сўроқ қилишди. Бошқа полициячилар эса уйни остин устун қилиб Муқаддас Китобларни излашди. Лин Дао уларнинг нима мақсадда келганини сўзларидан билиб олди. Улар ота-онасини сўроққа тутаётганларида секингина билдирмай, бир нечта Муқаддас Китобни сумкасини солиб қўйди.

Полициячилардан бири сумкасидагиларни сўраганида хотиржамлик билан: «Болалар китоблари”, — деб жавоб берди. Линнинг отасини ўша куни етти йилга, оғир мехнат қилиш колоннасига қамоққа олишди. Отамни қамоққа олишаётганларида хаммамиз тиз чўкиб ибодат қилдик. Энг биринчи ўринда мен ибодат қилдим. Мен отамнинг юрагида тинчлик бўлиши учун ва у бу қийинчиликларни кўтара олиши учун ибодат қилдим. Биз хаммамиз йиғладик, бироқ мен ўз-ўзимга бу қийинчиликни қабул қилишим керак дедим. Отаси қамалганлиги хақидаги хабар бутун қишлоққа ёйилди. Қўшнилар ва уларнинг қизлари Линдан отасини нега олиб кетганлари хақида сўрашди. Лиин уларга: “Менинг отам жиноятчи эмас. У Масихий ва мен бундан фахрланаман. Оғир пайтда хам у имонидан қайтмади.” Хар куни Лин отаси учун ибодат қилар ва ўша куни бир ёғочга белги қўйиб қўяр эди.

У ўша кунларни шундай эслайди: “ Мен деярли хар куни йиғлаб отам учун ибодат қилар эдим. Чунки отамга у ёқда осон бўлмаётганини ва полициячилар уни қийнашаётганини билардим. Отамни қамамасларидан олдин, мен шунчаки кичкина қизалоқ эдим. Хеч нарсадан ташвишланмасдим. Бироқ отам кетганидан кейин хамма нарса ўзгарди. Мен тезда катта бўлиб қолгандай эдим. Мен сингилларимга: “Агар биз онамга уй ишларига ёрдам берсак, онамиз отамизнинг ўрнига жамоатда ишлаши мумкин”, — дедим. Мен куну тун ибодат қилдим. Мени ибодат қилиб китоб ўқиганим сари имоним ўсиб борди. Мен Муқаддас Каломдан ўрганаётганларимга диққат қилишим кераклигини билардим. Катта бўлганимда дадамга ўхшаб хушхабар айтадиган одам бўлишни орзу қилардим. Мен шу хақида ўйлаганимда юрагим хаяжондан хапқириб кетарди. Бир йилдан сўнг Линнинг оиласи отаси билан кўришишга рухсат олди. Улар қамоқхонага келганларида Линнинг отаси билан улар ўртасида темир панжара бор эди.

Лин кичкина бўлгани учун панжарадан ўтиб, отасини махкам қучоқлаб олди. Атрофдаги қўриқчи солдатлар Линни кўришса хам, унга эътибор беришмади. Балки: “Шу кичкина қизалоқ нима хам қила оларди?”, — деб ўйлаган бўлсалар керак. Улар адашган эди! Поклик билан қуролланган ва бола каби имонга эга бўлган болалар Шайтонинг шохлиги учун жуда хавфли бўлишади. Ўша биринчи учрашув чоғида Лиин солдатларга билдирмай отасига, аввал отаси ваъз пайтида ишлатган ручкасини ва унинг қайд қоғозларини берди. Бу қоғозлар аста секин бутун қамоқхонани айланиб чиқди.. Шу қоғоз ва ручка махбусларнинг Исо Масихга келишида катта қурол бўлиб хизмат қилди. Худо Лиин Даонинг ибодатларига жавоб берди. У мактабдалигида отаси қамоқдан уйга қайтди. Уни муддатидан олдин қўйиб юборишди. Ўшанда у унинг хар бир қадамини Худованд химоя қилишини англаб етди. Лиин Дао хозир ўсмир ёшда. У катта бўлгач худди отаси каби Хушхабар айтадиган инсон бўлишни орзу қилади. У бу учун хаётда қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини хам билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top