3:15

Исонинг камтарлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Суҳбатимизни бошлашдан олдин эътиборингизга Масиҳнинг табиатини ва нима учун ерга келганини тасдиқлайдиган бир оятни ҳавола қилсам, «Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворлигидан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, ўзини паст тутди. …» (Фил. 3:6-8) Энди эса бир саволга биргаликда жавоб берсак: Нима учун Исо Масиҳ Қуддусга хачир миниб келди? Матто 21:5 оятда шундай ёзилган, “Қуддус халқига айтинг: Мана шоҳингиз келяпти. Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, ҳа, эшакнинг боласини – хўтикни миниб келяпти.” Бу воқеада Исо Масиҳ шаҳарга киришдан олдин икки шогирдини эшак олиб келиш учун қишлоққа юборади.

Narrator 2 У шогирдларига қайси қишлоққа боришини ва қайси уйдан ўша эшакни олиб келишини ва уй эгасидан қандай сўраш кераклигини ҳам аниқ қилиб айтади. У ўша дамда Қуддусга тантанали равишда кириши керак эди. Аммо У нега отни танламади? Исо Масиҳ отни эмас эшакни танлаганининг учта сабаби бор эди. Энг аввало У Закариё 9:9 оятда ёзилган башоратни амалга ошириши керак эди. Бу камтарин жонивор тинчлик рамзи ҳам эди. Муқаддас Каломда отлар тилга олинганда, доим шоҳлар ва жанглар билан боғлиқ ҳолда ишлатилган. Эшак эса оддий одамларнинг улови эди. У камтаринлик ва оддийликнинг рамзи ҳам эди. Эшаклар ўша вақтларда ҳам уйдаги оғир ишларда, қишлоқ хўжалигида ва савдода жуда қўл келган. Юқоридаги оятда айтилганидек, У Худога тенг ҳурматни тутиб турмади. Ўз улуғлигидан кечиб оддий инсон каби бўлди.

Narrator 1 Шундай экан, оддий инсон каби Қуддусга оддий халқнинг улови бўлган эшакда келиши ҳам табиий. У Қуддусга Шоҳ бўлиб кириб келди, аммо ҳамма шоҳлар каби қон ва қилич билан киргани йўқ. У камтаргина бўлиб, тинчлик рамзи бўлган эшакда кирди. Оддий халқнинг кўпчилиги Уни Устоз, Раббий ёки Масиҳ деб билса ҳам, уламолар ва фарзийлар Унга маълум вақтгача жиддий эътибор қилмадилар. Албатта, халқ шовқин-сурон қилиб Унинг келишини илиқ кутиб олгани уламоларга ёқмаган, чунки Каломда улар Исодан атрофдагиларни жим қилишни сўраганлар. Масиҳни бундай олқишлар билан ва Забурдаги оятлар билан кутиб олган халқнинг кўпчилиги Закариёда ёзилган башоратдан бохабар эди. Ҳақиқий Шоҳ ва Масиҳ шундай усулда келиши кераклигини ҳам билардилар.

Narrator 2 Кейинги сабаби, халқнинг ўша пайтдаги ҳолатини кўрсатиш учун бўлса керак, деб ҳам тахмин қилинади. Биласизки, эшак доим оғир ишларни қилиш учун ишлатилган. Халқ ҳам ўша даврда Римликларнинг зулмидан, уларнинг талабларидан ҳолдан тойган эди. Эшакдек устиларида оғир юк билан ҳаётнинг фақат рангсиз қисмида яшаётган эдилар. Рим ҳукмронлиги остида оддий халқ жуда қашшоқ яшарди. Чиндан ҳам дин уламолари ёки фарзийлар эмас, оддий халқ Масиҳнинг келишини интиқлик билан кутаётган пайтлар эди. Азизларим, биз бераётган маълумотлар ўйлаб топилган эмас, буларнинг бари Худонинг Каломида ёзилган. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга кирсангиз, бундан ҳам қизиқарли ва ҳақиқат бўлган далилларни топасиз. Кейинги дастурларимизни ҳам ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top