“Шундай қилиб ерга хос нафсингизни тийиб, фахшбозлик, нопоклик, ёмон хирсу-хаваслар хамда бутпарастлик билан тенг бўлган таъмагирликни ўлдиринглар.” (Колосаликларга 3:5)
Муқаддас бўлиш учун жавобгарлик ўз зиммамизда эканлигига Янги Ахд китоби хеч қандай шубха қо лдирмайди. Агар биз муқаддасликка эришишни хохласак, зудлик билан харакат қилишимиз керак. Бир куни мен гунохни енга олмай юрган бир киши билан сухбатлашиб қолдим. У менга Худога шундай деб илтижо қилганини айтди: “Эй,Худойим бу гунох йўлдан Ўзинг мени қайтар”. Тавба, одам деган хам шундай илтижо қиладими?! Бу кишининг илтижоси Худонинг мукаммал ишига шубха туғдиради-ку! Худодан бирор нарсани керагидан ортиқ сўраб, илтижо қилиш ва шу билан жавобгарликни ўз зиммасидан соқит қилишга уриниш қанчалик осон. Бизнинг вазифамиз – башарий табиатнинг қилмишларини Рух кучи билан ўлдиришдан иборат. Хаворий Павлус худди шу хақда бошқа мактубида хам ёзади. Юқоридаги оятда берилган «Ўлдиринглар” сўзи қандай маънони англатади?
Луғатга кўра “ўлдирмоқ” сўзининг маъноси: сезмайдиган, хис қилмайдиган қилиб қўймоқ, жонини олмоқ, хаётига чек қўймоқ демакдир. Бундан келиб чиқадики, башарий табиатнинг ёвуз қилмишларини ўлдириш – гунох табиатимиз устидан хукмронлик қилишга харакат қилган вақтда, унинг куч-қудратини ва хаётий қувватини барбод қилиш, деганидир. Аммо биз гунохли эхтиросларимизни ўз кучимиз билан ўлдира олмаймиз. Гунохни бўйсундириш Муқаддас Рухнинг кучи ёрдамида хамда Худонинг рахбарлиги остида амалга оширилиши лозим. Бу иш фақатгина Муқаддас Рухнинг қўлидан келади. Унинг ёрдамисиз барча йўллар ва воситалар бефойдадир. Гунохни ўлдириш Муқаддас Рухнинг кучи ва рахбарлиги остида амалга оширилишига қарамасдан, бу иш учун биз жавобгармиз. Муқаддас Рухнинг кучисиз биз гунохни бўйсундира олмаймиз. Бундай холда: Гунохнинг куч-қудрати ва яшовчанлигини қандай қилиб барбод қилиш мумкин? – деган савол туғилади.
Агар биз Ушбу машаққатли ишга бел боғласак, бизга биринчи навбатда ишонч зарур бўлади. Хар бир имонли киши Худонинг иродасига кўра муқаддас хаёт кечириши шарт ва биз бунга ишонишимиз керак. Муқаддасликка эришиш учун биз кўп қийинчиликлар орқали башарий табиатнинг ёвуз қилмишларини ўлдиришимиз керак. Чунки «Муқаддасликка эга бўлмасдан хеч ким Раббимизни кўра олмаймиз”. Муқаддас хаёт кечириш қанчалик зарур эканлигига биз ишонч хосил қилиш билан бир қаторда хаётимизнинг турли вазиятларида итоаткорликни хам тарбия қилишимиз керак бўлади. Биздаги бундай ишонч Худо Каломи таъсири остида ривожланади. Узоқ йиллар давомида гунохкор дунёнинг маънавияти онгимизнинг мезони бўлиб келган эди. Хатто имонга келганимиздан кейин хам атрофимиздаги дунё бизга ўз қадр-қимматларини ўтказишга харакат қилади.
Бизни хар томонлама йўлдан оздиришга тайёр турган васвасалар ўраб турибди. Шу сабабли хам хаворий Павлус: «Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фахмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар” – деб, бизни муқаддасликка даъват этган эди. ФАқат Худонинг Каломи орқали бизнинг онгимиз ўзгаради ва қадриятлар янгиланади. Худо Исроил шохларига йўл-йўриқ кўрсата туриб уларга Ўз Қонунларининг рўйхатини сақлашни буюрди: « бу қонун унинг ёнида бўлсин. Шох уни бир умр ўқисин ва Эгаси Худодан қўрқишни, мана шу қонуннинг сўзларига ва фармонларига риоя этишни ўргансин”. Шох Худодан қўрқишни ўрганиши учун, Худо берган қонунларни хар куни ўқиши керак эди. Исо Масих хам шундай деган: «Ким Менинг амрларимни билсаю, уларга амал қилса, у Мени севади”. Итоаткорлик – муқаддаслик сари йўлдир.