3:38

Худони мамнун қилиш ҳақида

MP3

Биз қанчалик гуноҳкор бўлмайлик, Худо бизга раҳм-шафқатли ва қийин дамларда доимо бизга ёрдам беришни хоҳлайди. Биз Худонинг гуноҳкорларга нисбатан, чексиз севгиси, раҳм-шафқати ва сабр-тоқади ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Худо биз гуноҳкорларни кечиради, бизнинг бебошликларимизга, нолишларимизга сабр-тоқат қилади. Биз ХУдога садоқатсизлик қилсак ҳам У бизга садоқатли бўлишда давом этади. У берган ваъдаларини доимо бажаради. У Ўзи яратган инсониятни беҳад севади. Аммо унинг севгисига қандай жавоб беришимиз мумкин, шу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У қачон биздан мамнун бўлади? Биз биринчи марта У ҳақида ўйлай бошлаганимиздаёқ, У биздан мамнун бўлган. Унинг қандайлигини билишни истаб Унга яқин бўлишни хоҳлаганимизда У биздан мамнун бўлган. Биз Унинг Каломларини диққат билан ўқиганимизда ва Унинг ҳаётимиз учун бермоқчи бўлган жавобларини кутганимизда биздан мамнун бўлади. Агар хоҳласак ҳаётимизнинг ҳар дақиқасида Уни мамнун қилишимиз мумкин. Бу бизнинг хоҳишимиз ва ҳаракатимизга боғлиқ. Уни мамнун қилиш бизнинг фарзандлик бурчимиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз У нима учун айнан сизни танлади? Атрофингизда, оилангизда бошқа инсонлар ҳам бор эди-ку? У сизни Ўзининг хизматига лойиқ топгандир балки?! Ҳаётимизда Худони мамнун қилишдан кўра, Уни ранжитган дамларимиз жуда кўп бўлган. У озорларни баъзан билиб, баъзан билмай қилганмиз. Аммо гуноҳларимиздан сўнг чин дилдан тавба қилганмизми? Нима учун Худо Довуд пайғамбарни “Кўнглимдагидай одам”, деб атаган? У ҳам бегуноҳ эмас эди-ку! У ҳам дахшатли гуноҳларни қилган. Аммо У Худони жуда севарди. Унга доимо интилиб яшаган. Ҳар сафар гуноҳларидан сўнг, астойдил тавба қилган. У ибодатда Худодан ҳеч нимани яширмасди. У Худо билан юракдан ва самимий гаплашарди. Бор гуноҳларини ва хатоларини Худонинг олдига борлигича олиб келарди. Худо билан муносабатда ҳар доим самимийлик Худони мамнун қилади. Қачон охирги марта Худо билан чин дилдан суҳбатлашдингиз, қачон чин дилдан тавба қилиб ўзингизни Худонинг оёқлари остига ташлагансиз? Агар яқин кунлар ичида шундай қилмаган бўлсангиз ҳозир биз билан бирга қилишингиз мумкин.

“Худовандим, менинг Самовий ТАнгрим. Сендан бошқа ТАнгри йўқ. Сен барҳаёт ва тирик Тангрисан. Сен мен билан бирга яшайсан. Сенинг қудратинг ва донолигингнинг чеки йўқ. Сени таниб билиш бахтига эга қилганинг учун Сендан жуда миннатдорман. Сен доимо менга сабр-тоқатли ва шафқатли бўлиб келгансан. Мен Сенинг иноятингга арзимас, биз гуноҳкор эдим. Ер юзини айланиб чиққанда ҳам мендай гуноҳкор инсон топилмас, деб ўйлар эдим. Сен мени ҳали туғилмасимдан олдиноқ билгансан. Шу учун ҳам Сенга раҳмат. Мен учун шунчалик кўп ишлар қилгансанки, мен улар учун қандай рахмат айтишни ва Сени қандай мамнун қилишни билолмайман. Илтомос Худойим Сени мамнун қилишим учун менга йўл кўрсат. Мен нима қилсам ҳам Сени мамнун қилай. Мен Сенсиз ҳеч ким эмасман Худойим. Сен бўлмасанг мен барбод бўламан. Доимо мен билан бирга бўлгин. Омин!”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top