3:30

Ўзгариш ҳақида

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Доимо сиз билан биргаликда ибодат қилиш биз учун ёқимли. Бугун сизлар билан ҳар биримизнинг ўзгаришимиз ҳақида ибодат қилишни истардик. Биз имонга келганимиздан бери қанчалик ўзгардик. Ҳали ҳам ўзингиздаги эски одатларни кўряпсизми? Баъзида ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяптими? Бунинг учун ибодат қилиш керак. Ҳар биримиз учун энг муносиб намуна бор. Биз Масиҳнинг издошлари эканмиз Унга ўхшаш бўлишимиз керак. Масиҳ ерда яшаганида қандай фикрга эга бўлган бўлса, биз ҳам шундай фикрда бўлишимиз лозим. У қандай яшаган бўлса биз ҳам шундай яшашимиз керак. У ерда яшаган пайтларида Отаси билан қандай муносабатда бўлган бўлса, биз ҳам Отамиз билан муносабатда ундан ўрнак олишимиз керак. Муқаддас Каломда ўзгариш ҳақида, ва айниқса қандай ўзгариш ҳақида жуда кўп оятлар берилган. Римликларга 12 боб 2 оятда шундай ёзилган: «БУ дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.” Биз боя юқорида айтганимиздай, Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, биз ҳам шундай фикрга эга бўлишимиз керак. Қандай қилиб дейсизми? Биз Каломни қанча кўп ўқисак, Унинг сифатларини шунчалик яхши биламиз. Унинг дунёга, одамларга ва нарсаларга нисбатан қандай фикрда эканлиги аён бўлади. Шунга кўра, биз Худога илтижо қила оламиз. Фикримни тубдан ўзгартир. Сенинг иродангни билишни истайман, деб ибодат қилишни бошлаймиз.

Ундан ташқари биз ўзимизга нисбатан ҳам тўғри фикрлашни ўрганишимиз, доимо Муқаддас Каломдаги ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатларни юрагимизда сақлашимиз лозим бўлади. чунки шайтон тез-тез бизни ўзимиз ҳақимиздаги ёмон фикрлар билан тушкунликка солиб қўйиши, ўзимиздан нафратланиш каби фикрлар билан бизга зарба бериши мумкин. Бундай пайтда тушкунликка тушмасдан, Самовий Отамизда бизни ўзгартиришни сўрашимиз керак. Келинг ҳозир биргаликда ибодат қиламиз.

“Бизнинг осмондаги Отамиз. Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Ерда мен орқали СЕнинг номин улуғлансин. СЕнинг хоҳиш иродангни билишни истайман. Мени ўз шоҳлигингга қабул қилганинг, мени фарзандинг қилиб танлаганинг учун Сенга рахмат. Энди мени ҳам Тўнғичинг Исо МАсиҳга ўхшаш қилиб ўзгартиргин. Мен фикрлашда, ҳаёт кечиришда унга ўхшаш бўлишни истайман. Мендаги фикрларни тубдан ўзгартиргин. Ҳамма нарсага бўлган фикрларимни ўзгартиргин.Одамларга нисбатан, Сен қандай фикрда бўлсанг, мен ҳам шундай фикрда бўлишни истайман. Чунки солиҳ ҳаёт кечириш учун биринчи фикрларим ўзгариши лозим. Инсонда фикрлар қандай бўлса, унинг қиладиган иши ҳам шундай бўлади. Шунинг учун менинг фикрлашимни тубдан янгилагин ,илтимос. Мен ҳақиқатда ўзгаришни истайман. СЕнга ўхшаш бўлишни истайман. Сени мамнун қилишни истайман. Раббим Исо номи билан ибодат қиламан, омин.” Сиз ҳам доимо шу тахлит ибодатда бўлинг. Ундан ишонч билан сўранг. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top