3:12

Массаж қилиш қоидалари

MP3

Ассалому алайкум. Азизлар бир неча сафардан буён массаж ҳақида бераётган маълумотларимиз сизларга манзур бўлаяпти деган умиддамиз. Агар профессионал массажчига мурожаат қилишга имкониятингиз бўлмаса, бизнинг массаж ҳақидаги маълумотларимизни тинглаб боринг. Массаж ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлсангиз, ўз-ўзингизни бемалол массаж қилишингиз мумкин бўлади. Бугун массаж қилиш қоидалари билан танишамиз. Ҳар қандай массаж фойдалидир: классик, нуқталарга таъсир этиш, массаж асбоблари билан уқалаш ва ҳокозо. Массаждан кўнгилдагидек натижа олиш учун уқалашнинг қоидаларини билиш керак. Масалан, силаш тинчлантиради, шапатилаш ва муштумлаш тетиклаштириш хусусиятига эга.

Қисқа, энергик массаж тетиклаштириб, секин ва узоқ вақт қилинган муолажа аксинча, тинчлантиради. Танани умумий массаж қилишда ҳаракатларнинг кетма-кетлиги муҳимдир. Яъни, барча асосий усуллардан кетма-кетлик билан фойдаланиш керак. Масалан, силаш, ишқалаш, силкитиш ва хокозо. Умумий массажни елка-бел соҳасини силашдан бошлаш лозим. Бунда массаж бўйиндан бошланиб, сўнг умуртқага ўтади. Келинг, кимдир ёки ўзингиз қилишингиз мумкин бўлган массаж усуллари ҳақида озгина тушунча бериб ўтамиз. Усуллар асосий ҳамда ёрдамчи турларга бўлинади. Асосийларига силаш, ишқалаш, уқалаш ва силкитиш киради. Силаш. Ҳар қандай массаж силаш билан бошланиб, силаш билан тугайди.

Бу энг қадимий ва самарали усул бўлиб, радикулитдаги оғриқ, қаттиқ бош оғриғи, асабларнинг зўриқишини бартараф этиши, уйқуни яхшилаши, ҳатто кўнгил оғриганда кўз ёшларни босишда унинг ўзигина кифоядир. Силаш чуқур ёки юзаки бўлади. юзаки силаш бир ёки икки қўл кафти, бармоқ учлари иблан бажарилади. Кафт ва бармоқларни баданга қўйиб, озроқ босиб силанади. Қўлларнинг бундай ҳаракатлари танани тинчлантириб, бўшаштиради ва массажга тайёрлайди. Шундан сўнггина чуқур, шиддатли силашга ўтиш мумкин. Бунда кафт икки томондан марказга қараб тез ҳаракатланади. Бу усул лимфа ва қон томирларини уйғотади, терини қиздиради, озиқланишини яхшилайди, ажинларни текислаб, шишларни қайтаради, асабларни тинчлантиради. Силашдан сўнг ишқалашга ўтамиз.

Бунда қўл тери бўйлаб силаш каби «сузмайди”, балки турли томонларга қараб ҳаракатланади. Кўпинча томирлар, пайлар, товон ҳамда қон юришиши қийин бўлган оёқ тагининг бошқа соҳалари ишқаланади. Ишқалаш массаж қилинаётган соҳага қараб бармоқ учлари ёки муштумнинг орқа томони (бармоқ суяклари чиққан жой) билан аста бажарилади. Масалан, елка-бел соҳасини уқалаганда икки қўлнинг бош, кўрсаткич ва ўрта бармоғи билан белдан бўйинга қараб секин ҳаракатланилади. Силашдан сўнг албатта ишқалашга ўтиш керак. Азизлар агар сизларни соғлиқ ва бошқа қизиқарли мавзулар қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб шу ва бошқа маълумотлардан баҳрамад бўлишингиз мумкин. Бу мавзу ҳали ниҳоясига етгани йўқ, кейинги суҳбатимизда массажнинг уқалаш қисми ҳақида суҳбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top